Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарибова Нафиса Умирбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация си ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм вилояти ўтлоқи аллювиал тупроқларида янги ва истиқболли ясмиқ навларининг маҳсулдорлигини ўрганиш”, 06.01.08- Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Qx603
Илмий раҳбар: Сотипов Ғойибназар Матвапаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Ёрматова Дилором Ёрматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исроилов Иномжон Абдурахмонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида ясмиқнинг Дармон ва Сарбон навлари уруғларини экиш меъёрлари ҳамда фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантириш миқдорларини ўсиши, ривожланиши, дон ҳосилдорлиги ва доннинг сифат кўрсаткичларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида ясмиқнинг Сарбон ва Дармон навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул уруғ сарф меъёри ҳамда фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантириш миқдорлари аниқланган;
ясмиқ навлари уруғларини гектарига 1,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилиб, ўсув даврида минерал ўғитларнинг П80К50 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш поя баландлигини минерал ўғитлар қўлланилмаган майдонга нисбатан “Сарбон” навида шоналаш фазасида 8,0 см, гуллаш фазасида 9,6 см, дуккаклаш фазасида 9,1 см, пишиш фазасида 8,2 см гача, “Дармон” навида эса шоналаш фазасида 7,3 см, гуллаш фазасида 8,5 см, дуккаклаш фазасида 10,0 см, пишиш фазасида 9,1 см гача, барг сатҳи “Сарбон” навида шоналаш фазасида 37,5 см2/туп, гуллаш фазасида 32,5 см2/туп, дуккаклаш фазасида 38,0 см2/туп, пишиш фазасида 36,1 см2/туп гача, “Дармон” навида эса шоналаш фазасида 41,2 см2/туп, гуллаш фазасида 37,9 см2/туп, дуккаклаш фазасида 48,7 см2/туп, пишиш фазасида 41,4 см2/туп гача юқори бўлиши аниқланган;
ясмиқ навларида юқори қуруқ масса тўпланиши гектарига 1,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилиб, ўсув даврида минерал ўғитларнинг П80К50 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилган вариантларда бошқа вариантларга нисбатан майсалаш фазасида 0,08-0,15 т/га, шохланиш фазасида 0,31-1,43 т/га, гуллаш фазасида 1,48-1,51 т/га, дуккаклаш фазасида 1,93-2,16 т/га, пишиш фазасида 2,37-2,54 т/га гача, фотосинтез соф маҳсулдорлик 3,3-3,7 г/м2/кунгача юқори натижа олиниши исботланган;
ясмиқ навлари уруғларини гектарига 1,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиб, ўсув даврида минерал ўғитларнинг П80К50 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш бошқа экиш меъёрларида экиб, минерал ўғитлар қўлланилган вариантларга нисбатан ўзининг самарали эканлигини кўрсатиб, назорат вариантга нисбатан бир туп ўсимликда дуккаклар сони 2,6-3,8 донагача, бир туп ўсимликда уруғ вазни 1,12-2,20 гр, 1000 дона дон вазни 3,17-3,97 гр гача юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилояти шароитида ясмиқнинг маҳаллий “Сарбон” ва “Дармон” навларини мақбул экиш меъёрларини аниқлан ва экиш меъёрларига боғлиқ ҳолда минерал ўғитларга бўлган талабини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари учун “Ясмиқ етиштириш агротехникаси” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 05.09.2022 йилдаги №07/23-04/6241-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида ясмиқнинг маҳаллий навларини етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
ясмиқнинг маҳаллий “Сарбон” ва “Дармон” навлари Гурлан тумани “Байнал соҳили” фермер хўжалигида 7 гектар, Янгиариқ тумани “Адамбоева Чамангул” фермер хўжалигида 5 гектар, Шовот тумани “Руслон Усмон Сардор” фермер хўжалигида 4 гектар, жами 16 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 05.09.2022 йилдаги №07/23-04/6241-сон маълумотномаси). Натижада ясмиқ навлари уруғларини гектарига 1,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилганида юқори самарадорликка эришилган;
ясмиқнинг “Сарбон” ва “Дармон” навларини гектарига 1,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилиб, минерал ўғитларнинг П80К50 меъёрлари билан озиқлантириш технологияси Гурлан туманида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 05.09.2022 йилдаги №07/23-04/6241-сон маълумотномаси). Натижада “Сарбон” навидан 8421 минг сўм/га, “Дармон” навидан 7662 минг сўм/га соф даромад олишга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish