Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Хикматилло Ибайдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдойнинг истиқболли хорижий ва маҳаллий навларини нонбоплик хусусиятларига экиш муддатларини таъсири”, 06.01.08- Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Qx846
Илмий раҳбар: Эгамов Илхомжон Урайимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктор, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнолигиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилояти шароитида кузги буғдой навларидан нонбоплик ва озуқавийлик қиймати юқори бўлган дон ҳосили етиштиришга уруғларни экиш муддатларининг таъсирини ўрганиш ҳамда доннинг нонбоплик ва технологик сифат кўрсаткичлари билан ўсиб ривожланиш орасидаги корреляцион боғланишларни замонавий СПСС-17 дастури ёрдамида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилояти шароитида кузги буғдойнинг махаллий ва хорижий навларини ўсиши, ривожланиши, дон ҳосилдорлиги ва доннинг технологик ҳамда нонбоплик хусусиятларига таъсири билан уруғларни экиш муддатлари ўртасида корреляцион боғлиқликлар даражаси СПСС-17 замонавий дастури ёрдамида ҳисоблаб чиқилган;
кузги буғдой навларнинг турли экиш муддатларида ун чиқимининг газ хосил қилиш даражаси, уннинг сув сингдириш қобилияти ҳамда хосил бўлган ноннинг озуқавийлик қиймати кўрсаткичлари ўртасида кучли корреляцион боғланиш борлиги аниқланган бўлиб, тайёрланган хамирнинг хамиртурушли кўпиш жараёнида газ хосил қилиш даражаси “Гурт” (1472,5 см3), “Веха” (1488,4 см3), “Ўзбекистон-25” (1478,3 см3) навларида 1-октябр муддатида, “Алексеич” (1450,5 см3), “Навбаҳор” (1498,1 см3) ва “Азиз” (1471,3 см3) навларида 15-октябр муддатида юқори натижалар кўрсатганлиги аниқланган;
кузги буғдой навлари уруғларини экиш муддатларига боғлиқ ҳолда дон таркибидаги қанд моддалар миқдори ва тайёр ноннинг таркибидаги оқсиллар, углеводлар ва минерал моддалар миқдори ўртасида корреляцион боғлиқлик ўртача кучли (р=0,3-0,5) эканлиги аниқланиб, нон таркибидаги оқсил ва углеводларнинг энг юқори кўрсаткичи барча навларда 15-октябрда экилган вариантларда аниқланган;
кузги буғдой навлари уруғларини экиш муддатларига боғлиқ ҳолда ун чиқими (Веха навининг 15-октябрда экилган вариантида 76,0%), уннинг сув сингдириш қобилияти (Алексеич навининг 15-октябрда экилган вариантида 52,4 мл), 100 гр ундан хосил бўладиган ноннинг хажми (Алексеич, Гурт, Навбахор навларининг 15-октябрда экилган вариантида 612 см3), ноннинг озуқавийлик қиймати (Гурт навининг 15-октябрда экилган вариантида) кўрсаткичлари билан тўғри (р=0,3-0,5) корреляцион боғланиш борлиги қайд этилган. Ун чиқимининг ортиши сифатли ва хажми йирик нон олиш имкониятини бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги буғдойнинг истиқболли хорижий ва маҳаллий навлари донининг нонбоплик ва технологик сифат кўрсаткичларига экиш муддатларини таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Кузги буғдойнинг истиқболли хорижий ва маҳаллий навларини мақбул экиш муддатлари” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30-декабрдаги 07/21-21-9947 маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликларида кузги буғдойни махаллий ва хорижий навларидан технологик сифат кўрсаткичлари юқори дон ҳосили етиштиришда муҳим кўрсатма бўлиб хизмат қилмоқда;
Кузги буғдойнинг хорижий навларидан Қўрғонтепа туманида “Алексеич” нави 100,4 гектар, Избоскан туманида “Веха” нави 12 гектар, “Гурт” нави 13 гектар, Бешариқ туманида “Алексеич” нави 5 гектар, Қува туманида “Веха” нави 14 гектар, Олтиариқ туманида “Веха” нави 43 гектар, Нукус туманида “Алексеич” нави 10 гектар, “Гурт” нави 5 гектар, Беруний туманида “Алексеич” нави 10 гектар, Амударё туманида “Гурт” нави 20 гектар, маҳаллий навлардан Избоскан туманида “Навбаҳор” нави 10 гектар, “Азиз” нави 5 гектар, Бешариқ туманида “Ўзбекистон-25” нави 14 гектар, “Навбаҳор” нави 5 гектар, Нукус туманида “Ўзбекистон-25” нави 5 гектар, жами 271,4 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30-декабрдаги 07/21-21-9947-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни экишнинг энг мақбул муддати хорижий Алексеич, Веха, маҳаллий Ўзбекистон-25, Азиз навларида 15-октабр муддатида, маҳаллий Навбахор навида 1-октабр муддатида, хорижий Гурт навида 1-ноябр муддатида экилиб юқори самарадорликка эришилган;
Кузги буғдойнинг маҳаллий навларидан “Навбаҳор” нави 1-октябр, “Ўзбекистон-25” ва “Азиз” навлари 15-октябр, хорижий навлардан “Алексеич” ва “Веха” навлари 15-октябр, “Гурт” нави 1-ноябр муддатларида экиш Республикамизнинг Қўрғонтепа, Избоскан, Бешариқ, Қува, Олтиариқ, Нукус, Беруний, Амударё туманларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30-декабрдаги 07/21-21-9947-сон маълумотномаси). Натижада хорижий “Алексеич” навидан 74,2 ц/га, “Веха” навидан 76,5 ц/га, “Гурт” навидан 72,8 ц/га, маҳаллий “Ўзбекистон-25” навидан 70,8 ц/га, “Навбаҳор” навидан 75,2 ц/га, “Азиз” навидан 68,4 ц/га дон ҳосили етиштирилиб, “Алексеич” навидан 31,7%, “Веха” навидан 35,8%, “Гурт” навидан 29,4%, “Ўзбекистон-25” навидан 25,8% ни, “Навбаҳор” навидан 33,5%, “Азиз” навидан 21,5% рентабелликка эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish