Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Сухроб Мухиддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон маориф тизимида Бош Вақф  бошқармасининг ўрни (ХХ асрнинг 20-йиллари)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar778.
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтияр Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор; Шодмонова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон маориф тизимида Бош Вақф бошқармасининг (ХХ асрнинг 20-йиллари) жамиятда тутган ўзига хос ўрнини очиб беришдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Маориф Халқ Комиссариати таркибида Бош Вақф бошқармасининг сиёсий бошқаруви босқичлари (Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари) аниқланиб, Туркистон таълим тизимидаги ўзгаришлар совет марказий идораларининг махсус назоратида бўлганлиги очиб берилган;
Ўзбекистон Маориф Халқ Комиссариатининг Бош Вақф бошқармаси миллий таълим тизимини обрўсизлантириб ҳамда вақф маблағининг совет мактабларини ташкил этиш орқали анъанавий халқ таълимини тугатиши асосий иқтисодий омил эканлиги исботланган;
Бош Вақф бошқармасининг ХХ асрнинг 20-йилларида совет ҳокимиятининг инқилобий сиёсати (этник муносабатлар, маориф тизимининг трансформатсияси, таълимнинг ўқув адабиётларини яратилиши) устидан олиб борган эркинликни чеклаш ва мафкуравий назоратни ўрнатиш каби салбий жиҳатлари аниқланган;
Маориф Халқ Комиссариатининг Бош Вақф бошқармаси таълим муассасаларини (эски мактаб ва мадрасалар, янги усул ва рус-тузем мактаб) советлаштириш ва кадрлар тайёрлаш сиёсатини амалга оширишда миллий қадрият-толерантликни ҳисобга олмай йўл қўйган хатоликлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон маориф тизимида Бош Вақф  бошқармасининг ўрни (ХХ асрнинг 20-йиллари)”ни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХХ асрнинг 20-йилларида Бош Вақф бошқармаси таълим муассасаларини (эски мактаб ва мадрасалар, янги усул ва рус-тузем мактаби) советлаштириш ва кадрлар тайёрлаш сиёсатини амалга оширишда миллий қадриятларни ҳисобга олмай хатоликка йўл қўйгани ҳақидаги илмий янгиликларидан “Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси”нинг ушбу соҳага оид фондларидаги ашёлар илмий таснифи тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 18-ноябрдаги 01-01/3881-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон тарихига доир экспозитсияларнинг экскурсия матнларини бойитишда ҳамда ҳужжатлар фондидаги ХХ аср бошларига оид коллекцияларни илмий таҳлил қилишда самара берган;
Ўзбекистон маориф тизимида Бош Вақф бошқармасининг анъанавий таълим муассасаларни советлаштириш тарихи, совет мактабларидан кўзланган мақсад ва Туркистон ўлкасида мавжуд эски мактаб ва мадрасалар вилоятларда фаолият кўрсатган Вақф бўлимлари орқали қайта ташкил этилгани тўғрисидаги маълумотларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 18-октябрдаги 434-546-422-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатувларни мазмунан бойитишга, телетомошабинларнинг Бош Вақф бошқармаси ҳақида тасаввурга эга бўлишларига хизмат қилган;
ХХ асрнинг 20-йилларидаги сиёсий бошқарув тизими Туркистон аҳолисининг миллий тили ва ижтимоий қатламига қараб ажратиши, муомаладаги ўқув адабиётлари ва нашр этиладиган китоблар устидан назоратни кучайтириши маориф тизимининг трансформатсияси ва ижтимоий турмушга сезиларли даражада таъсир кўрсатгани ҳақидаги илмий янгилигидан Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказининг Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятида фойдаланилган (Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022-йил 13-октябрдаги 01-07/156-сон маълумотномаси). Натижада анъанавий таълим муассасалари тарихига доир масалалар моҳияти кенг очиб берилиб, эски мактаб ва мадрасалар ҳақида холисона ёндашишга эришилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish