Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Шахриддин Зиядуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миллий-маданий марказлар фаолияти тарихи (Зарафшон воҳаси вилоятлари мисолида 1990-2020 йиллар)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Tar552.
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтияр Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Набиев Фарҳод Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда 1990-2020 йилларда миллий-маданий марказлар фаолияти тарихини Зарафшон воҳаси вилоятлари мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятидаги Озарбайжон, тожик ва тожикзабон, рус, “Wиедергебурт” немис, “Полонез” поляк, “Умирзая” татар ва бошқирдлар ҳамда  бошқа маданий марказларининг ҳудуд маданий ҳаётида фаол иштирок этганлиги, миллатлараро муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, вилоятда туризм ва инвестиция салоҳиятини ривожлантириш имкониятлари асослаб берилган; 
Навоий вилоятидаги яҳудийлар, қозоқ, қорақалпоқлар, “Нур” татар-бошқирд, “Чосон” корейс ва бошқа миллий маданий марказларнинг кўп миллатли ҳудудда миллатлараро тотувликни таъминлашда муҳим ўринга эгалиги ҳамда “халқ дипломатияси”ни ривожлантиришдаги катта ҳисса қўшганлиги асослаб берилган; 
Бухоро вилоятида “Офтоби Сўғдиён” тожик-форс, “Согласие и милосердие” рус, “Шалом” яҳудий, “Светлица Полска” поляк, туркман миллий маданий марказларининг “Мустақиллик байрами”, “Наврўз”, “Конституция куни” ва “Янги йил” каби умумхалқ байрамларидаги фаол иштироки асосида вилоятда толерантлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга, халқаро алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшганлиги, уларнинг фаолияти орқали вилоятда зиёрат ва бизнес туризмини ривожлантириш имкониятлари асослаб берилган; 
Зарафшон воҳаси вилоятлари (Самарқанд, Навоий, Бухоро) миллий-маданий марказларининг иш юритиш ҳужжатлар асосида ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланганлиги, моддий-техник базасининг бойитилганлиги орқали фаолият самарадорлиги ошганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда 1990-2020 йилларда Зарафшон воҳаси вилоятларидаги миллий-маданий марказлар фаолияти тарихини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Самарқанд вилоятидаги Озарбайжон, тожик ва тожикзабон, рус, “Wиедергебурт” немис, “Полонез” поляк, “Умирзая” татар ва бошқирдлар ҳамда  бошқа маданий марказларининг ҳудуд маданий ҳаётида фаол иштирок этганлиги, миллатлараро муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, вилоятда туризм ва инвестиция салоҳиятини ривожлантириш имкониятлари асослаб берилганлиги, Навоий вилоятидаги яҳудийлар, қозоқ, қорақалпоқлар, “Нур” татар-бошқирд, “Чосон” корейс ва бошқа миллий маданий марказларнинг кўп миллатли ҳудудда миллатлараро тотувликни таъминлашда муҳим ўринга эгалиги ҳамда “халқ дипломатияси”ни ривожлантиришдаги катта ҳисса қўшганлиги асослаб берилган хулосалар ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда бажарилган ОТ-А1-31 “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замондошлари хотирасида” номли амалий лойиҳасининг Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва халқаро муносабатлари қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 ноябрдаги 3/1255-3181-сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг илмий хулосалари Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгик масалалари, бу борада республикада олиб борилган ислоҳотлар ва уларнинг ижобий самарасига олиб келадиган илмий ёндашувнинг такомиллашишига хизмат қилган; 
Бухоро вилоятида “Офтоби Сўғдиён” тожик-форс, “Согласие и милосердие” рус, “Шалом” яҳудий, “Светлица Полска” поляк, туркман миллий маданий марказларининг “Мустақиллик байрами”, “Наврўз”, “Конституция куни” ва “Янги йил” каби умумхалқ байрамларидаги фаол иштироки асосида вилоятда толерантлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга, халқаро алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшганлиги, уларнинг фаолияти орқали вилоятда зиёрат ва бизнес туризмини ривожлантириш имкониятлари асослаб берилганлиги юзасидан хулосалар ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда бажарилган ПЗ-20170928749 Ўзбекистон мустақилликка эришишининг тарихий шарт-шароитлари: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий омиллар” номли амалий лойиҳасининг Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва халқаро муносабатлари қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 ноябрдаги 3/1255-3182-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари  Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва миллий-маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар мазмунини очиб беришга хизмат қилган; 
Зарафшон воҳаси вилоятлари (Самарқанд, Навоий, Бухоро) миллий-маданий марказларининг иш юритиш ҳужжатлар асосида ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланганлиги, моддий-техник базасининг бойитилганлиги орқали фаолият самарадорлиги ошганлиги исботланганлигига оид илмий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023 йил 27 январдаги 14-07-74-сон маълумотномаси).  Тақдим этилган материалларнинг лойиҳага жорий этилиши Зарафшон воҳасининг Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари миллий маданий марказлари фаолиятини такомиллаштиришда, шунингдек, Қўмита ҳамкорлигида турли маданий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этилишига хизмат қилган.    


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish