Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатова Севара Махмуд қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Вобкент тумани шевасининг ареалогик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2404. 
Илмий раҳбар: Ахмедов Атоулло Рахматович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
    Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Вобкент тумани мисолида шеваларни ареал-лингвистик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Вобкент тумани шевасининг ареал-лингвистикаси ўзбек адабий тилининг луғавий меʼёрларини белгилаш, турли соҳаларнинг илмий терминологиясини тартибга солиш, тилнинг имловий ва орфоепик қоидаларини такомиллаштириши аниқланган;
хариталаштириш орқали олинган лисоний маълумотлар шева вакилларининг этногенези, уруғ ва қабилаларнинг миграцияси, бирлашиш ёки ажралиш жараёнлари ҳақида маълумот олишда, Вобкент тумани ўзбек халқ шеваси бўйича тўпланган материаллар, шеванинг ўзига хос хусусиятини ифодаловчи изоглоссалар билан далилланган;
ўзбек халқ шеваси орқали фақат текширилаётган шева лексикасига мансуб бўлган диалектларнинг аниқланиши ва лисоний хусусиятларнинг берилиши “Ўзбек тили изоҳли луғати”дан ўрин олмаган 40 дан ортиқ диалектнинг ажратилганлиги билан исботланган;
Вобкент туманида тил ҳодисаларининг тарқалиш ҳудуди акс этган 70 га яқин хаританинг берилиши ва бу ландшафтларда шева вакилларининг этногенези, уруғ ва қабилаларнинг миграцияси, бирлашиш ёки ажралиш жараёнларини акс эттириши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Вобкент тумани шевасининг ареал-лингвистик таҳлили асосида ўзбек адабий тилининг луғавий меʼёрларини белгилаш, турли соҳаларнинг илмий терминологиясини тартибга солиш, тилнинг имловий ва орфоепик қоидаларни такомиллаштириш аниқланган маълумотлардан А-ОТ-2021-2 рақамли “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда (2020-2021-йй.) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022-йил 16-ноябрдаги 06-03-1-3-сон маълумотномаси). Натижада тўпланган шеваларга доир мисоллар электрон платформанинг луғат қисмидан ўрин олиб, лингвистик та'минот вазифасини бажарган;
хариталаштириш орқали олинган лисоний маълумотлар шева вакилларининг этногенези, уруғ ва қабилаларнинг миграцияси, бирлашиш ёки ажралиш жараёнлари ҳақида маълумот олишда, Вобкент тумани ўзбек халқ шеваси бўйича тўпланган материаллар, шеванинг ўзига хос хусусиятини ифодаловчи маълумотлардан Бухоро давлат университетида Ё-А-1-9 рақамли “Аҳолининг турли қатламларига психологик ёрдам кўрсатиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда (2020-2021-йй.) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 14-апрелдаги 04-04/04-451-сон маълумотномаси). Натижада Вобкент тумани шевасининг ареалогик хусусиятига доир лингвистик материаллар орқали асосланган;
ўзбек халқ шевасини орқали фақат текширилаётган шева лексикасига мансуб бўлган диалектларнинг аниқланиши ва лисоний хусусиятларнинг берилиши “Ўзбек тили изоҳли луғати”дан ўрин олмаган 40 дан ортиқ диалектнинг ажратилганлиги борасидаги маълумотлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” кўрсатувлари ва “Асрларнинг асраганлари” радиоешиттиришлари ссенарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 14-ноябрдаги 1-287-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар мазмунан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish