Sayt test rejimida ishlamoqda


Юсупов Шакир Хаитбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Амир Темур ва Темурийлар даврида Хоразмдаги тарихий-маданий жараёнлар (ХИВ-ХВ асрлар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar145.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Яхшиев Анвар Жўрақулович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур ва Темурийлар даврида Хоразмнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Хоразмнинг Амир Темур ва Темурийлар давридаги маданий ривожланиш жараёни мустақилликкача бўлган илмий адабиётларда, айниқса, собиқ совет тарих¬шунослигида ўзининг ҳаққоний аксини топмаганлиги, Амир Темурнинг Хоразмга ҳужумлари натижасида воҳа маданияти ер билан яксон қилинганлигига доир фикрлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги исботлаб берилган; 
Хоразмнинг ХИВ–ХВ асрлардаги сиёсий ва иқтисодий ҳолати, шаҳарлар маданияти ва уларнинг моддий маданият комплекслари, шу давр маънавий ҳаёти Хоразмнинг шу даврларда Амир Темурнинг улкан салтанати таркибига кирганлиги ҳамда Амир Темур ва Темурийлар даврида амалга оширилган бир қатор тадбирлар ягона салтанатнинг бошқа ҳудудлари қатори Хоразмнинг ҳам маданий ривожланиши йўлидаги омиллардан бўлганлиги аниқланган;
Амир Темур ва темурийларнинг бошқа давлатлар билан олиб борган элчилик муносабатлари, ёзишмаларида мамлакатлар ўртасида савдо-сотиқни ривожлантириш масаласи алоҳида таъкидлангани замирида ҳам ободончилик, айниқса, шаҳарларни юксалтириш истиқболли режаси мавжудлиги ва шу даврда қадимги Буюк Ипак йўли йўналишлари бўйлаб савдо алоқаларининг тикланиши орқали Хоразм ҳам ушбу тизим доирасида амал қилганлиги ҳамда шу тариқа бу даврларда салтанатнинг бошқа ҳудуд ва шаҳарлари қатори Хоразмнинг ҳам халқаро мавқеи юксалганлиги исботланган;
ХИВ–ХВ асрларда илм-фан юксак даражада (илоҳиёт, фиқҳ, тиббиёт, фалсафа, тарих, адабиёт, хаттотлик ва мусиқа) кенг ривожланганлиги ёзма манбалар ҳамда археологик тадқиқотлар натижалари Хоразмнинг ижтимоий-маданий ва этник муносабатлар марказлари Гурганж, Қиёт, Замахшар ва Жампиққалъада топилган моддий ашёлар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амир Темур ва Темурийлар даврида Хоразмдаги тарихий-маданий жараёнлар (ХИВ-ХВ асрлар) масаласини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
Хоразмнинг ХИВ–ХВ асрлардаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти Амир Темурнинг улкан салтанати таркибига кирганлиги ҳамда Амир Темур ва темурийлар даврида амалга оширилган бир қатор тадбирлар ягона салтанатнинг бошқа ҳудудлари қатори воҳанинг ҳам маданий ривожланинши билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2020–2022-йилларда бажарилган №ФЗ–202002146 “Марказий Осиё мутафаккирлари асарлари асосида бузғунчи ғояларга қарши маърифий, тарбиявий кураш асосларини ўзида жамлаган мултимедиа дастури ҳамда мобил иловасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан берилган 2023-йил 28-мартдаги 02–292-сон далолатномаси). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш инновацион лойиҳанинг илмий аҳамиятини ошириб, айрим назарий масалаларнинг ечими сифатида хизмат қилган; 
ёзма манбаларнинг янгича таҳлили ҳамда уларни янги археологик тадқиқотлар маълумотлари асосида Хоразмнинг Амир Темур ва Темурийлар давридаги маданий ривожланиш жараёни мустақилликкача бўлган илмий адабиётларда, айниқса, собиқ совет тарих¬шунослигида ўзининг ҳаққоний аксини топмаганлиги, Амир Темур ҳужумлари натижасида Хоразм маданияти ер билан яксон қилинганлигига доир фикрлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва чиқарилган хулосаларнинг холис эмаслиги каби маълумотлардан Қуролли Кучлар Давлат музейидаги экспозицияларнинг бўлимларини шакллантиришда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021–2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги фундаментал лойиҳани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 29-мартдаги 10/559-сон далолатномаси). Натижалар музей экспозициясини бойитишда, тўплам, дастур ва қўлланмалар тайёрлашга хизмат қилган.
  

Yangiliklarga obuna bo‘lish