Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмирзаева Хасият Кулдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бобур шеъриятининг бадиий образлар тизими”,  10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2867.
Илмий маслаҳатчи: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори, профессор; Қодиров Эргаш Отаджонович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори; Муллахўаева Каромат Ташхўжаевна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бобурнинг поетик маҳоратини, унинг шеъриятидаги бадиий образлар, тимсоллар, бадиий тасвир воситаларини очиб бериш, Лутфий, Навоий ва Умар Хайём каби Шарқ адабиёти намояндалари шеърияти билан Бобур лирикасининг ўхшаш ҳамда фарқли ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, ирфоний-ахлоқий масалаларни асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бобурнинг лирик қаҳрамони қиёфаси ва у қўллаган тимсоллар анъанавий шеърларга қиёсланганда нисбатан ҳаётий, жонли ва аниқлиги унинг алоҳида ўзига хос хусусиятлари бўлиб, Бобур мумтоз адабиётимизнинг олдинги сафларидаги ориф ижодкор, унинг турли жанрлардаги асарлари нафақат миллий, балки жаҳон адабиётининг ҳам нодир намунаси эканлиги далилланган; 
Бобурнинг ўзбек адабий тили тараққиётига қўшган ҳиссаси унинг адабий тилни халқ тилига яқинлаштириш ва уни янада соддалаштиришда намоён бўлиши, Бобур асарлари тилида Фарғона шеваларидан ташқари Тошкент, Самарқанд, Бухоро шевалари ва фолклорига хос хусусиятлар ҳам мавжудлиги, халқ тилига яқинлаштириш орқали бойитгани, унга халқ тилидаги жуда кўп сўз ва ибораларни олиб киргани, Навоийдан фарқли тарзда ғазал, рубоийлар тилини соддалаштириш, халқ тилига яқинлаштиришга эришгани очиб берилган;
лирикаси орқали Бобур шахсияти гавдалантиришни “Бобурнома” асарисиз амалга ошириб бўлмаслиги, шоир кўпгина шеърларини қай ҳолатда дунёга келтирганини “Бобурнома”да батафсил айтиб ўтгани, “Бобурнома”нинг яна бир бебаҳо қиммати унинг ёрдамида Бобур ижодий биографияси ва асарлари тарихини бемалол тиклаш мумкинлиги, “Бобурнома”да учрайдиган назмий парчаларнинг аксари муаллиф учун ташлама вазифасини бажариб, улар кейинчалик муайян рубоий, ғазал ёки қитъага асос бўлгани асосланган;
Бобур лирикасида аксари ҳолларда бир мавзу теварагида сўз бориши ва мантиқий изчилликка қатъий амал қилиниши, натижада улар композицион пухталик касб этиб, конкрет бир мавзуга бағишланган ёки бир образни ёхуд муайян бир аҳволни ёритувчи ғазал ва рубоийлар, алоҳида-алоҳида фикрлар айтилгани, бадиий йетук байтлардан таркиб топган ғазаллар, яъни мақтуъ шеърлар ҳам композицион бутунликка эгалиги, Бобур ғазаларининг бош сифатлари мавзу бирлиги, образ бирлиги, ғоя бирлигида намоён бўлиши, табиат лирикаси, ишқий лирика, ватан тимсоли акс этган шеърлар бари шоирнинг ўз ҳаёти, турмуш тарзидан олинган мавзулар эканлиги, табиат мавзуи – Бобур шеърияти учун табиий мавзу бўлиб, шоир шеърларида табиат лирикаси ўзига хос ифодасини топгани, шоҳ Бобурнинг ҳаёти турли диёрларда кечганлиги боис ижодий меросида ватан ва табиат мавзуси йетакчи эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бобур шеъриятининг бадиий образлар тизими” мавзусида эришилган илмий натижалардан: 
Бобур Навоийнинг ҳаёт йўли ва ижодидан бирдай таъсирланганлиги, “Бобурнома” асарида ҳам Алишер Навоий шахси ва шоирлиги масаласига катта ўрин ажратиб, батафсил маълумот берганлиги,  Бобурнинг Шарқ ва ўзбек шеърияти намояндалари, айниқса, Лутфий ва Алишер Навоий анъаналарини ижодий ўзлаштирганлиги, илмда  Бобурнинг ўзи Навоийнинг терма девонини тузиб чиққани “Бобурнома” асосида аниқланганлиги масалаларига доир илмий-назарий қарашлар ва хулосалардан ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, ўзбек адабиёти ва фолклори институтида амалга оширилган ПЗ-20170930220 “Навоий қомусини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш” (2018-2020 йй.) амалий лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023 йил 10 мартдаги 3/1255-479 рақамли маълумотномаси).  Натижада Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобурнинг ижодий ҳамкорлиги ҳамда адабий таъсир хусусидаги қарашларнинг ўрганилмаган жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган. Ўзбек адабиёти тарихидаги икки буюк шоир муносабатларини ёритувчи илмий-назарий хулосалар, навоийшуносликка оид турли мавзудаги қатор мақолалар ва диссертациядан фойдаланиб келтирилган бир қатор маълумотлар лойиҳанинг мазмунан бойитилишига сабаб бўлган;
шоир ижодиёти  Заҳириддин Бобур шеъриятига оид тарихий, адабий манбалар ўрганилиб, ҳозиргача қилинган тадқиқотлар ва чоп этилган материалларни таҳлил этиш натижасида шоирнинг Лутфий, Навоий, Умар Хайём каби ижодкорларга издошлиги мавзуси ёритилган,  лирикасидаги анъана ва новаторлик илмий асосланган, шоир шеъриятидаги сўз, тимсол ва ифода мутаносиблиги белгиланиб, образ, рамз ҳамда тимсоллар қўллашдаги маҳорати кўрсатиб берилган,  бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш маҳорати очиб берилган мақолаларидан Давлат илмий-техника дастури доирасида ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, ўзбек адабиёти ва фолклори институтида амалга оширилган ОТ-ФБ – 78 “Ўзбек адабиёти 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017-2022 йй.) фундаментал тадқиқоти лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023 йил 10 мартдаги 3/1255-479 рақамли маълумотномаси). Натижада маълум бир танловлар асосида жамланиб, нашрга тайёрланиб, лирик мероси тўлалигича қамраб олиниб, сўзбошилар ёзишда Бобур ижодиётининг қўлёзма нусхалари ўзаро қиёсланиб, шакл ва мазмундаги фарқли жиҳатлар ҳам таҳлил қилинган монографик тадқиқот, бобуршуносликка оид турли мавзудаги қатор мақолалари мазкур амалий лойиҳанинг методологик асосларини шакллантиришга хизмат қилган. 
     

Yangiliklarga obuna bo‘lish