Sayt test rejimida ishlamoqda

Хашимова Хуршида Джурахановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилидаги соҳалараро терминологиянинг лексикографик тадқиқи (техник терминлар мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1560.
Илмий раҳбар: Қўзиев Умиджон Яндашалиевич, филология фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор; Раҳимов Усмонжон Эргашевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилининг энциклопедик, изоҳли ва терминологик луғатлари асосида техник терминларни соҳалараро лексикографик нуқтайи назаридан очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техник терминларнинг замонавий ўзбек луғатлари, хусусан, тармоққа энциклопедик, изоҳли, терминологик луғатларда берилган шаклий-мазмуний лексикографик изоҳлари ва макон ва замонга мослашган замонавий хусусият талқинлари очиб берилган;
бар, ванна, гамма, делта, диафрагма, жисм, изолятор, изоляция, илдиз, индикатор каби техник терминларнинг қўлланишдаги лингвистик мазмуни, ифодалаган маънолари кўлами, уларнинг соҳалараро моҳият-мазмун жиҳатидан кўчиш йўллари ва этимологик ва лексикографик тавсифи исботланган;
ўзбек тилидаги қатор (анализатор, аппарат, банк, фон, шина, амфибия, батарея, динамика, изотермалар, оптика, орган каби) техник терминлар маъно ифодасидаги ихчамлик, чегараланганлик, ижтимоий келишилган семаларнигина ифодалаши масалалари унинг илмий нутққа хосланганлиги, луғатлардаги изоҳий берилиш ҳолатлари далилланган;
техник терминларнинг замонавий лексикографик тавсифларини бериш, уларнинг луғат турлари бўйича берилиш ифодасининг лексикографик тамойиллари моделларини мукаммаллаштириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили изоҳли ва энциклопедик луғатларидаги техник терминларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
техник терминларнинг замонавий ўзбек луғатлари, хусусан, тармоққа энциклопедик, изоҳли, терминологик луғатларда берилган шаклий-мазмуний лексикографик изоҳлари ва макон ва замонга мослашган замонавий хусусият талқинлари очиб берилган таҳлилига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2019-2022-йилда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 16-сентябрдаги 01-259-сон далолатномаси). Натижада лойиҳада терминологик қатламида семантик жиҳатдан бир неча тармоқларда қўлланадиган соҳалараро терминларнинг салмоғини аниқлаш, уларнинг лексикографик ва семантик тавсифини амалга оширишда, янги соҳаларнинг вужудга келиши билан миллий терминларнинг юзага келиш омилларини ёритиш борасидаги тавсифларнинг бойитилишига эришилган; 
техник терминларнинг замонавий лексикографик тавсифларини бериш, уларнинг луғат турлари бўйича берилиш ифодасининг лексикографик тамойиллари моделларини ишлаб чиқиш ва мукаммаллаштиришга доир ишлаб чиқилган тавсиялардан Академик лицейларнинг “Аниқ ва табиий фанлар” тайёрлов йўналиши ўқувчилари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 10-мартдаги 110-сон буйруғи билан тасдиқланган “Она тили” фани ишчи дастури мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 21-октябрдаги 02/01-01-56-сон далолатномаси). Натижада академик лицей ўқувчиларининг ўзбек тили луғавий қатламида терминларнинг тутган ўрни, ўзбек тили бўйича олиб борилаётган ислоҳотларда терминология соҳасининг аҳамияти ҳақидаги билимлари чуқурлаштиришга эришилган;
ўзбек тилида кўп қўлланувчи техник терминларнинг вужудга келиши, қўлланишидаги такомиллашувининг тарихий-этимологик манбаси, асл (этимологик) ва терминологик маънолари, уларнинг синонимлари, муқобиллари, вариантлари, соҳавий мансублиги (хослиги) замонавий лексикография тамойиллари, ўзбек тилидаги бир қатор (анализатор, аппарат, банк, фон, шина, амфибия, батарея, динамика, изотермалар, оптика, орган каби) техник терминлар маъно ифодасидаги ихчамлик, чегараланганлик, ижтимоий келишилган семаларнигина ифодалаши масалалари унинг илмий нутққа хосланганлиги, луғатлардаги изоҳий берилиш ҳолатлари мисолларни компонент таҳлилга тортиш усуллари орқали зидланиш, қиёсланиш  асослари тавсифий далилларга оид илмий хулоса ва фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти телерадиокомпаниясида 2022-йил 25-август куни телевидение ва радио орқали тўғридан тўғри эфирга узатилган “Гулдаста” информацион мусиқий кўрсатуви ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 29-августдаги 02-4-35-сон маълумотномаси). Натижада бадиий-оммавий телекўрсатув ва радиоешиттиришларнинг мавзуий ва мазмуний мундарижаси кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish