Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузибоев Толибжон Холматжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тахмис генезиси, тадрижи, жанр хусусиятлари ва поетикаси (Алишер Навоий анъаналари асосида), 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1579.
Илмий раҳбар: Джураев Хабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Илёс Абдуқаюмович, филология фанлари доктори, (DSc); Олимов Султонмурод Ҳошимович, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётида, хусусан, Алишер Навоий ижодида тахмис жанрининг шаклланиши, ривожланиши, поетикасини, жанрий белгиларини аниқлаш ҳамда адабий жараён тараққиётида тутган ўрнига баҳо бериш орқали турли давр ижодкорлари асарларидаги энг характерли қирраларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек мумтоз ва замонавий шеъриятида мухаммас ва тахмис жанрининг кенг тарқалиш сабаблари, омиллари, воситалари, мустақил жанр сифатида шаклланиши, такомиллашуви ва ривожланиш тараққиётининг тарихий-тадрижий тизими ва босқичлари, ўзбек мумтоз адабиёти жанрлари ичида алоҳида ўринга эгалиги очиб берилган;
мухаммас ва тахмиснинг келиб чиқиш генезиси, шаклий тузилиши, сўз санъати даражасига кўтарилишидаги асосий лисоний белгилар, унинг воқеликка муносабати асосидаги биографик, ижтимоий-психологик омиллар орқали бадиий адабиётда воқеланувчи ўзига хослиги, муштарак ва фарқли томонлари очиб берилган;
мустақил мухаммас ва тахмис жанрининг ўз тарихий тараққиёт босқичларида ҳар бир давр Шарқ ва ўзбек адабиётидаги шаклий-мазмуний янгиланишлари, ғоявий ўзгаришларининг замон ва маконга хос ҳар бир шоирнинг индивидуал ижод маҳсули сифатида унинг тазмин, таштир, тардия, тазмини мухаммас каби жанрлариниг вужудга келганлиги далилланган; 
Навоий тахмислари бадиий-тафаккурий генезиси, уларда акс этган ҳар бир ижодкорнинг индивидуал ёндашувли бадиий маҳоратининг поетик хусусиятлари Шарқ, хусусан, ўзбек ёзма адабиёти ҳамда халқ оғзаки ижоди намуналар билан таққосланган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий анъаналари асосидаги  тахмис генезиси, тадрижи, жанр хусусиятлари ва поетикаси мавзу доираси ва бадиий хусусиятларини тадқиқ этиш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Навоий тахмислари бадиий-тафаккурий генезиси, уларда акс этган ҳар бир ижодкорнинг индивидуал ёндашувли бадиий маҳоратининг поетик хусусиятлари Шарқ, хусусан, ўзбек ёзма адабиёти ҳамда халқ оғзаки ижоди намуналар билан солиштирган ва таққосланган ҳолда асосланган фикр ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг П3-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи (ХХ-ХХИ асрлар)” мавзусидаги лойиҳасида  фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 19-февралдаги 01/4-30-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада Алишер Навоий тахмислари ва уларнинг кейинги даврлар ўзбек адабиётига таъсири, тахмиснавислик анъаналалари ҳақидаги маълумотлар янги илмий-назарий қарашлар билан бойитилган;
ўзбек мумтоз ва замонавий шеъриятида мухаммас ва тахмис жанрининг кенг тарқалиш сабаблари, омиллари, воситалари, мустақил жанр сифатида шаклланиши, такомиллашуви ва ривожланиш тараққиётининг тарихий-тадрижий тизими ва босқичлари, ўзбек мумтоз адабиёти жанрлари ичида алоҳида тутган ўрни очиб берилган фикрларнинг тўхтам ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияси 7 жилдлигини чоп этиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 19-февралдаги 01/4-309-сон маълумотномаси). Натижада монографиянинг А.Навоий ижодига тааллуқли боблари шоир ижодида тахмиснавислик анъанасининг вужудга келиши ва тахмислар поетикасига оид илмий-назарий хулосалар кўлами кенгайган;
мухаммас ва тахмиснинг келиб чиқиш генезиси, шаклий тузилиши, сўз санъати даражасига кўтарилишидаги асосий лисоний белгилари, унинг воқеликка муносабати асосидаги биографик, ижтимоий-психологик омиллар орқали бадиий адабиётда воқеланувчи ўзига хослиги, муштарак жиҳатлари ва фарқли томонлари кўрсатиб берилган фикр ва чиқарилган илмий-назарий хулосалардан ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг Алишер Навоий, Муҳаммадризо Огаҳий, Зокиржон Фурқат, Ғафур Ғулом, Эркин Воҳидов каби таниқли намояндалари ижодини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида  фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 24-январдаги 01/01/6-сон маълумотномаси). Натижада ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларнинг таъсирчанлиги сезиларли даражада ортган, бадиий адабиётнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, таниқли ижодкорлар ва уларнинг бизга қолдирган улкан маънавий меросини ўрганиш, тарғиб қилиш имкониятлари ошган;
Навоий тахмислари бадиий-тафаккурий генезиси, уларда акс этган ҳар бир ижодкорнинг индивидуал ёндашувли бадиий маҳоратининг поетик хусусиятлари Шарқ, хусусан, ўзбек ёзма адабиёти ҳамда халқ оғзаки ижоди намуналар билан солиштирган ва таққосланган ҳолда асосланиб, чиқарилган таҳлилий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали 2020-2021-йилларда эфирга узатилган “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали раҳбариятининг 2022-йил 21-январдаги 04-36-13-сон маълумотномаси). Натижада тахмислар матнларининг бадиий-эстетик, маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий-ахлоқий хусусиятлари орқали кишиларни бадиий адабиётга меҳр-у муҳаббат, аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг эмоционал-эстетик ҳис-туйғуларни уйғотиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ортган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish