Sayt test rejimida ishlamoqda

Саматов Дилшод Каримовичнинг
фалсафа доктор (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган беморларда ошқозон-ичак тракти юқори қисми патологиясининг кечиши, диагностикаси ва даволашни ўзига хос хусусиятлари” 14.00.05-Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1408.
Илмий рахбар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурод Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини учун бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида ошқозон-ичак трактининг юқори қисми патологияси мавжуд беморларни эрта ташхислашни ва олиб бориш чора тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор бириктирувчи тўқима дисплазияси билан касалланган беморларда ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллигининг клиник кечиши ва чандиқланиш даври давомийлигининг хусусиятлари аниқланган;
бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида ошқозон-ичак тракти касалликлари ривожланиши ва кечишининг патогенетик механизмлари (магний ионлари концентрацияси, коллаген метаболизми, эндотелиал функциянинг бузилиши) исботланган;
ошқозон-ичак тракти юқори қисми патологияси бўлган беморларда қизилўнгач, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг фиксация ҳолати ва бириктирувчи тўқима дисплазияси оғирлик даражаси орасида боғлиқлик аниқланган;
БТД фонида ошқозон-ичак касалликлар билан оғриган беморларда касалликнинг оғирлик даражаси, магний ионларининг миқдори, ангиогенезнинг бузилиши ва эндотелиал дисфункция даражасини эътиборга олган холда беморларни олиб бориш ва ананавий даволаш усулига қўшимча магний ва L-аргинин дори воситалирини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 2 июл 37-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: БТД фонида ошқозон-ичак тракти юқори қисми патологияси бўлган беморлар учун терапевтик ва профилактик чора-тадбирлар, шу жумладан асосий касалликни даволаш усуллари, бириктирувчи тўқиманинг метаболизмига умумий қабул қилинган таъсирлар мажмуаси таклиф қилиш оркали беморларда касалликни эрта чандикланиши кузатилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 16.06.2022 йилдаги 172/1-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани тиббиёт бирлашмаси 11.06.2022 йилдаги 94/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БТД фонида ошқозон-ичак тракти юқори қисми патологияларини ташхислаш ва даволаш учун ишлаб чиқилган тавсиялардан фойдаланиш беморларнинг 96 фоизида патологияни эрта ташхислаш, 78 фоизи бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берди ва амбулатор шароитида даволанишни амалга оширишга кўмак бўлди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)Бириктирувчи тукима дисплазияси булган беморларда юқори ошкозон ичак патологияларини даволаш стандартига таклиф килинган фармакологик тавсиялар беморлар ёток кунини 2 кунга кискарганлиги хисобига ёток кунидан 346000 сум иқтисод қилинган 2) Амбулатор шароида даволанган беморлар касаллик варақаси куни камайиши хисобига 156000сум давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга имкон берди. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 156 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 346 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: ушбу беморларда касаллик кечиш давомийлигини эрта аниклаш клиник кечиш хусуиятлари,магний ионларининг пасайиши, АОС тизимидаги бузилишлар, эндотелий дисфункцияси касалликни оғир кечишини исботлади БТБ белгилари бор ОИТ юқори қисми патологиялари бор беморларни эрта башоратлаш ва даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 16.06.2022 йилдаги 172/1-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани тиббиёт бирлашмаси 11.06.2022 йилдаги 94/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бириктирувчи туқима дисплазияси фонида юқори ошкозон ичак тизими патологияларини оғир кечишини олдини олади, турмуш тарзи яхшиланади, касалхонага мурожатлар сонини камаяди, касаллик устидан тўлиқ назоратга эришилади ва ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда касаллик кечиш давомийлигини эрта аниклаш клиник кечиш хусуиятлари магний ионларининг касайиши АОС тизимидаги бузилишлар, эндотелий дисфункцияси касалликни оғир кечиши исботланганда 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган 2) шифохонада бўлиш даврининг қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 90 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 180000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 140 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: БТД бор беморларда юкори ошкозон ичак тракти патологияси бор беморларда касалликни эрта аниклаш ва холатини бахолаш юқори ошкозон ичак тракти патологияларини бириктирувчи туқима дисплазияси фонида огирроқ кечиши асосланди ва шу асосида яратилган ЭҲМ дастури (ДГУ №13615, 16.12.2021) касалликни эрта аниклаш ва даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 16.06.2022 йилдаги 172/1-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани тиббиёт бирлашмаси 11.06.2022 йилдаги 94/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бириктирувчи туқима дисплазияси бор ошкозон ичак тракти юқори қисми патологияларини эрта ташхислаш эндотелий холати, кологен алмашинуви бузилишларини эрта аниқлаш касалликларни оғир кечиши, асоратларини олдини олишга эришилган. Таклиф этилган комплекс ёндашувдан ошқозон ичак тракти касалликларини 96% беморларда даволаш ва профилактика сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморнинг шифохонадаги даври учун: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартиртириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 90 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 346 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 156 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: бириктирувчи тукима дисплазияси булган ошкозон ичак тракти юкори кисми патологияларини даволаш-профилактика алгоритми асосида беморларда бириктирувчи тукима дисплазиясида БТ метоболизмининг бузилиши, магний ионларининг камайиши, eNOS миқдорининг камайиши, эндотелиал дисфункция бузилишларини Магний ва L-аргинин препаратларини қуллаш ушбу беморларда касаллик кечиш давомийлигини қисқариши, даволаш самарадорлигини ошиши ва асоратларини олдини олишга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 16.06.2022 йилдаги 172/1-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани тиббиёт бирлашмаси 11.06.2022 йилдаги 94/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморларни туғри ташхислаш ва даволаниш натижасида БТД билан касалланган ошкозон ичак тракти патологияси бор беморларнинг кундалик ҳаёт фаолияти яхшиланади, касалхоналарга мурожат сонининг камайиши, амбулатор ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради, касаллик устидан эрта тўлиқ назоратга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 346 минг сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 173.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 180 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 90 000 сўм дори воситалари сарфланади); Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 1 та бемор хисобидан 1 кунга 263 000 сумни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида йил давомида юқори иқтисодий самарадорликка олиб келади. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 180 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 346 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish