Sayt test rejimida ishlamoqda

Хосилов Шавкат Бекмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълони

 I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион салоҳиятни бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2052
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Отажонов Шухрат Ибраимжонович, иқтисодиёт фанлари доктори,; Саримсоқов Донёр Хомидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион салоҳиятни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналари инновацион салоҳиятини стратегик ривожлантиришни уч босқичли («тубдан янгиловчи» (дисруптиве), «барқарор» (сустаинабле) ва «самарадор» (эффиcиенcй)) инновация мезонларига кўра шакллантриш тизими асосланган;
инновацион салоҳиятни жаҳон тажрибаси асосида устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг ҳамда давлат ташкилотларининг фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги мажбурий ажратмаларини «тубдан янгиловчи» инновациялар яратишга ва жорий қилишга йўналтириш ҳисобига ошириш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноати иқтисодий салоҳиятини оширишда Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ҳамда Бағдод, Бешариқ, Риштон туманларини енгил саноатга ихтисослаштириш таклифи асосланган;
инновациялар жорий қилинган корхоналар сонига кўра тўқимачилик саноати даромади кўрсаткичининг 2027 йилларга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида инновацион салоҳиятни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналари инновацион салоҳиятини стратегик ривожлантиришни уч босқичли («тубдан янгиловчи» (дисруптиве), «барқарор» (сустаинабле) ва «самарадор» (эффиcиенcй)) инновация мезонларига кўра шакллантриш тизими асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  фармони 1-иловаси ҳамда “ПОСCО Интернатионал Техтиле” МЧЖ корхонасининг “2022-2026-йилларда инновацион ривожланиш стратегиясини” ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 21-февралдаги 03/25-379-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона вилояти тўқимачилик саноати корхоналари инновацион бошқарувида стратегик режалаштириш босқичларининг самарали узвийлигини таъминлаш ҳисобига илмий-инновацион харажатлар 6 фоизга, корхона инновацион салоҳиятини ошириш имконияти 12 фоизга ошган;  
инновацион салоҳиятни жаҳон тажрибаси асосида устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг ҳамда давлат ташкилотларининг фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги мажбурий ажратмаларини «тубдан янгиловчи» инновациялар яратишга ва жорий қилишга йўналтириш ҳисобига ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПФ-165 сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  фармони 1-иловасида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 21-февралдаги 03/25-379-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш ҳисобига тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион фаолиятни кенгайтириш ҳамда инновацион маҳсулотга йўналтирилган молиявий маблағларни ошириш имконияти яратилган;
тўқимачилик саноати иқтисодий салоҳиятини оширишда Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ҳамда Бағдод, Бешариқ, Риштон туманларини енгил саноатга ихтисослаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 221-сон “2022 — 2026 йилларда Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-иловасида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 21-февралдаги 03/25-379-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий қилиш натижасида ҳудудларда тўқимачилик корхоналарини оптимал жойлаштириш ҳисобига соҳанинг ишлаб чиқариш кўламини ошириш имконияти яратилган;
инновациялар жорий қилинган корхоналар сонига кўра тўқимачилик саноати даромади кўрсаткичининг 2027-йилларга қадар прогноз параметрларидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг инновацион стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 21-февралдаги 03/25-379-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион ҳажмини оширишга ҳамда саноат корхоналарида фан сиғимкорлиги юқори бўлган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига инновацион салоҳиятни  оширишга эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish