Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиева Дилобар Исомжоновнанинг  
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогъи номи): «Кичик бизнес субъектлари инвестиция фаолиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит ҳамда 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти туташ  ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: Б2023.1.DSc/Iqt440.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Убайдулло Вахобович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.09/31.08.2022.I.151.01
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Рахмонов Дилшод Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик технологиялар институти.
Диссертация ёъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес субъектлари инвестиция фаолиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий ва услубий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес субъектларининг инвестиция фаолияти” тушунчаси фаолиятнинг умумий хўжалик юритиш шарт-шароитлари ёки имкониятлари бўйича чекланишларга эга бизнес субъектларининг инвестицион даромад олиш ёки фаолиятни кенгайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштирилган;
хўжалик юритиш субъектларининг инвестиция фаолияти иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш услубиёти кичик бизнес корхоналари фаолиятида ўзига хос тарзда намоён бўлувчи дисконтланган фойданинг жорий қийматини жорий инвестицияга нисбати мезонини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
саноат тармоғидаги кичик бизнес субъектлари инвестиция фаолиятини баҳолаш услуби инвестиция фаолияти самарадорлигини “хатарли” (0 – 0,25), “мақбул” (0,26 – 0,5), “ўрта” (0,51 – 0,75), “юқори” (0,76 – 1,0) чегараларида баҳолаш шкаласини киритиш орқали такомиллаштирилган;
кичик бизнес субъектлари инвестисия фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда инвестисион рискларнинг олдини олишда хўжалик субъектларининг инвестисия жараёнларига мойиллик даражасидан келиб чиққан ҳолда асосий фаолият бўйича ижобий молиявий натижага нисбатан ИМДҚ ≤ 5%, ИМДЎ ≤ 8%, ИМДЮ ≤ 10% миқдорда захира ташкил этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектлари фаолиятини инвестициялаш ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари АРИМА модели асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес субъектлари инвестиция фаолиятини баҳолаш  методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес субъектларининг инвестиция фаолияти” тушунчаси фаолиятнинг умумий хўжалик юритиш шарт-шароитлари ёки имкониятлари бўйича чекланишларга эга бизнес субъектларининг инвестицион даромад олиш ёки фаолиятни кенгайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштирилган таърифи олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган «Рақобат стратегияси» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес субъектлари инвестиция фаолиятининг назарий-услубий асослари такомиллаштирилиб, олий таълим тизими талабалари томонидан ушбу соҳа бўйича билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;    
хўжалик юритиш субъектларининг инвестиция фаолияти иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш услубиётини кичик бизнес корхоналари фаолиятида ўзига хос тарзда намоён бўлувчи дисконтланган фойданинг жорий қийматини жорий инвестицияга нисбати мезонини татбиқ этиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси томонидан кичик бизнес субъектларини ривожлантиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг 2023 йил 8 майдаги №11/04-33/5317-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектларининг инвестиция фаолияти иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш натижаларининг аниқлик даражаси ўсиб, унинг турли йўналишларини янги мезонлар орқали ифодалаш имконияти яратилган;
саноат тармоғидаги кичик бизнес субъектлари инвестиция фаолиятини баҳолаш услубини инвестиция фаолияти самарадорлигини “хатарли” (0 – 0,25), “мақбул” (0,26 – 0,5), “ўрта” (0,51 – 0,75), “юқори” (0,76 – 1,0) чегараларида баҳолаш шкаласини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси томонидан маҳаллий саноатни ривожлантиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг 2023 йил 8 майдаги №11/04-33/5317-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасида саноат тармоғига киритилган инвестисиялар ҳисобига саноат маҳсулотлари ҳажмини 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 18,2 фоизга ошириш имкони яратилган;
кичик бизнес субъектлари инвестисия фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда инвестисион рискларнинг олдини олишда хўжалик субъектларининг инвестисия жараёнларига мойиллик даражасидан келиб чиққан ҳолда асосий фаолият бўйича ижобий молиявий натижага нисбатан ИМДҚ ≤ 5%, ИМДЎ ≤ 8%, ИМДЮ ≤ 10% миқдорда захира ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси томонидан кичик бизнес субъектлари инвестисия фаолиятини кенгайтиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг 2023 йил 8 майдаги №11/04-33/5317-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат тармоғида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектларининг инвестисия жараёнларига мойиллик даражасидан келиб чиққан ҳолда захира ташкил этиш орқали уларнинг ЯИМдаги улушини 1,2 п.п.га ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ва этакчи тармоқлари кесимида кичик бизнес субъектлари фаолиятини инвестисиялаш ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси томонидан маҳаллий саноатни ривожлантиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг 2023 йил 8 майдаги №11/04-33/5317-сонли маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда истиқбол кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish