Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Бобомурод Абдусатторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аудиторлик далилларни тўплаш жараёнини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1816.
Илмий раҳбар: Мелиев Исроил Исмоилович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аудиторлик далилларни тўплаш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзига нисбатан аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субектга аудиторлик текшируви давомида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиши ва мазкур ахборот олинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай аудиторлик ташкилотини натижалар ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиш мажбуриятини юклаш таклиф этилган;
аудиторлик ташкилоти иши сифатини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари таркибига аудиторлик хизматларни кўрсатиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилганлиги ва аудиторлик хизматларининг натижалари ҳужжатлаштирилганлиги мезонларини киритиш зурурлиги асосланган;
аудиторлик текшируви буюртмачиси томонидан ўз мажбуриятларини келгуси 12 ойда бажариш орқали фаолият узлюксизлигини далиллар асосида баҳолаш таклиф этилган;
фирибгарлик ёки молиявий ҳисоботдаги меъёрдан четланишларни учинчи шахслардан олинадиган далиллар орқали аниқлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аудиторлик далилларни тўплаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
текширув буюртмачисининг текширувда аниқланган қоидабузарликлар кўриб чиқилганлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотини ўттиз кундан кечиктирмай ёзма шаклда хабардор қилиш мажбурияти 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677 сон “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 37 моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда аудиторлик ташкилотлари фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари” қўмитасининг 2022 йил 16 июлдаги 05-10/1719-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида аудиторлик ташкилотини хўжалик юритувчи субектнинг текширув натижалари тўғрисидаги муносабатини расмий далил орқали таъминлаш мажбуриятларини қонун йўли билан мустаҳкамлаш имконияти таъминланган;
аудиторлик ташкилоти иши сифатининг асосий кўрсаткичлари таркибига аудиторлик хизматларни кўрсатиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилганлиги ва аудиторлик хизматларининг натижалари ҳужжатлаштирилганлиги каби мезонлар орқали баҳолаш таклифи 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677 сон “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 48 моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда аудиторлик ташкилотлари фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари” қўмитасининг 2022 йил 16 июлдаги 05-10/1719-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назоратини амалга ошириш мезонларини аниқлаштириш имконияти яратилган;
аудиторлик текшируви буюртмачиси томонидан ўз мажбуриятларини келгуси 12 ойда бажариш орқали фаолият узлюксизлигини далиллар асосида баҳолаш тартиби такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/17-02-35/298-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2023 йил 7 апрелдаги 07-04-1-сон маълумотномаси). Натижада аудиторлик далиллар асосида корхона мажбуриятларини бажарилишини амалдаги ҳолатини баҳолаш ва прогнозлаштириш имконияти ҳамда Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан “Аудитни ҳужжатлаштириш” номли аудиторлик ташкилотининг ички стандартини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
фирибгарлик ёки молиявий ҳисоботдаги меъёрдан четланишларни учинчи шахслардан олинадиган далиллар орқали аниқлаш таклиф этилган. Мазкур таклиф асосида текширув буюртмачиси молиявий ҳисобот кўрсаткичлари ишончлилигини ташқи манбалардан олинган далиллар асосида баҳолаш таклиф этилиб, улардан аудиторлик далилларни тўплаш амалиётида ва Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан аудиторлик ташкилотларида текширув ўтказиш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/17-02-35/298-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2023 йил 7 апрелдаги 07-04-1-сон маълумотномаси). Натижада аудиторлик далиллар ишончлилигини ошириш имконияти яратилиб, аудиторлик текширувига сарфланадиган харажатларни 10 фоизга камайтириш имконини берган. Шунингдек, “аудиторлик далиллар” номли аудиторлик ташкилотининг ички стандарти ишлаб чиқилиб, аудиторлик амалиётига услубий қўлланма сифатида жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish