Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Азизжон Қаҳрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ҳаракатланувчи таркиблар тўхтатиш тизимларини автоматлаштириш асосида темир йўл станциялари транспорт жараёнлари хавфсизлигини ошириш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Т3370
Илмий раҳбар: Болтаев Суннатилло Туймуродович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Илесалиев Дауренбек Ихтиярович, техника фанлари доктори, профессор; Уроков Олимжон Хикматуллоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетиб қолган ҳаракатланувчи таркиблар тўхтатиш тизимларини автоматлаштириш асосида темир йўл станциялари транспорт жараёнлари хавфсизлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетиб қолган ҳаракатланувчи таркибнинг тўхтатиш нуқтасидаги тезлиги ва зарурий бошмоқлар сонини аниқлаш усули уларнинг кинематик параметрларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
темир йўл станциясида ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетиб қолган ҳаракатланувчи таркибларни автоматик тарзда тўхтатиш тизими сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка қурилмалари билан боғланган ҳолда ишлаб чиқилган;
автоматик тарзда тўхтатиш қурилмаси ёрдамида ўрнатилган бошмоқлар таъсирида ҳаракатланувчи таркибнинг тўхташ масофасини аниқлаш математик модели вагонлар сони ва уларнинг юкланганлик ҳолатини эътиборга олиб ишлаб чиқилган;
автоматик тарзда тўхтатиш тизимининг ишончлилиги ва хавфсизлигини баҳолаш математик модели ярим марков занжирлари асосида унинг тўхтовсиз ишлаш эҳтимоллигини аниқлаш ҳисобига ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаракатланувчи таркиблар тўхтатиш тизимларини автоматлаштириш асосида темир йўл станциялари транспорт жараёнлари хавфсизлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетиб қолган ҳаракатланувчи таркибнинг тўхтатиш нуқтасидаги тезлигини аниқлаш усули, автоматик тарзда тўхтатиш қурилмасини ўрнатиш жойининг танлаш схемаси, ҳаракатланувчи таркибларни ўз-ўзидан кетиб қолган ҳолатларида уларни автоматик тарзда тўхтатиш тизимининг ишончлилиги ва хавфсизлигини баҳолашнинг математик модели ҳамда темир йўл станция йўлларида ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетиб қолган ҳаракатланувчи таркибларни автоматик тарзда тўхтатиш тизими “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Техник ва технологик назорат бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Темир йўлларда юк ва йўловчи ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспексияси”да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 27-апрелдаги 2/2629-сонли маълумотномаси). Натижада ҳаракатланувчи таркиблар ўз-ўзидан кетиб қолиш ҳодисасининг содир бўлишидан келиб чиқадиган зарарни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда ўртача 30,6%га, саноат корхоналарининг темир йўлларида ўртача 14,3%га камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish