Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Нигора Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped 3031.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исақулова Нилуфар Жаниқуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг ахборот – коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари лойиҳавий-тадқиқот фаоллигини ошириш, дастурий-коммуникацион, касбий-адаптив амалиётга йўналтирилган фаол-ижодий педагогик муҳитни босқичма-босқич шакллантириш ҳамда ривожлантирувчи-дидактик жараёнларга педагогик таъсир имкониятларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш хусусиятлари бошланғич таълим педагогикасининг ўзига хос хусусиятларидан рационал фойдаланишга қаратилган топшириқ ва муаммоларнинг оригинал ечимини ностандарт усулларда амалга ошириш ҳамда мантиқий фикрлашини ривожлантириш кўрсаткичларининг даражаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш модели пракциологик ёндашув, ўқув мухитининг фазовий ва семантик таркибий қисмларига мослаштириш ҳамда муаммоли вазиятларда ўқув ва педагогик вазифаларни рационал ечимини топишга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш самарадорлиги тўплами-даражали ва мотивацион-эҳтиёжга асосланган, фаолиятли операцион, назорат-коррекцион, рефлекцив- прогностик омилларнинг интегратив хусусиятларини яхлитлаш ҳамда мултимедиа таълим воситаларидан фойдаланишга мақбул шароит яратиш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари лойиҳавий-тадқиқот фаоллигини ошириш, дастурий-коммуникацион, касбий-адаптив амалиётга йўналтирилган фаол-ижодий педагогик муҳитни босқичма-босқич шакллантириш ҳамда ривожлантирувчи-дидактик жараёнларга педагогик таъсир имкониятларини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғи асосида берилган 166-098 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик, психологик имкониятларини таҳлил қилиш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш хусусиятлари бошланғич таълим педагогикасининг ўзига хос хусусиятларидан рационал фойдаланишга қаратилган топшириқ ва муаммоларнинг оригинал ечимини ностандарт усулларда амалга ошириш ҳамда мантиқий фикрлашини ривожлантириш кўрсаткичларининг даражаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштириш юзасидан тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 1-майдаги 166-сонли буйруғига асосан берилган 166-098 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш модели пракциологик ёндашув, ўқув муҳитининг фазовий ва семантик таркибий қисмларига мослаштириш ҳамда муаммоли вазиятларда ўқув ва педагогик вазифаларни рационал ечимини топишга йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 1-майдаги 166-сонли буйруғига асосан берилган 166-098 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантиришнинг тузулмавий – функционал моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш самарадорлиги тўплами-даражали ва мотивацион-эҳтиёжга асосланган, фаолиятли операцион, назорат-коррекцион, рефлекцив-прогностик омилларнинг интегратив хусусиятларини яхлитлаш ҳамда мултимедиа таълим воситаларидан фойдаланишга мақбул шароит яратиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 1-майдаги 166-сонли буйруғига асосан берилган 166-098 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини ахборот-коммуникатив компетентлилигини сифат даража кўрсаткичларини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish