Sayt test rejimida ishlamoqda

Намазбаева Лола Закировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4678.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc); Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш мазмуни ва методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш методикаси шахсий позициясини фаоллаштиришга йўналтирилган, ўз-ўзини ривожлантириш ва рағбатлантиришнинг индивидуал фаолият траекториясини интеллектуал сифатларининг намоён бўлиш изчиллигига адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш методикасини ривожлантириш жараёни изланувчанлик компетенсиясининг ташкилий-мақсадли, мантиқий-тизимли, дидактик-диагностик ёндашувларига устуворлик бериш ҳамда фасилитацион таълим муҳитини яратиш, ижодкорликни ривожлантиришнинг ички ва ташқи омиллари интегративлигини изчил яхлитлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш модели эвристик-продуктив фаолиятли таълим технологияларининг тадқиқотчиликка йўналтирувчи муаммоли вазият яратиш ҳамда қиёсийлик, ўлчамлилик тамойиллари интегратив комбинациясидан фойдаланиш ҳамда амалий натижаларни назорат қилиш ва рагʼбатлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашнинг дидактик таминоти таҳлилий ва эвристик кўникмаларни ривожлантиришнинг трансформацион компонентларини илмий тафаккурдан-амалий тафаккурга мослаштириш ҳамда тезкор қарорлар қабул қилиш, қўллаш, муаммоли ва ижодий машқлар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш методикаси шахсий позициясини фаоллаштиришга йўналтирилган, ўз-ўзини ривожлантириш ва рағбатлантиришнинг индивидуал фаолият траекториясини интеллектуал сифатларининг намоён бўлиш изчиллигига адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Болаларни табиат билан таништириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 133-сон буйруғи асосида берилган 233-0235 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш имкони яратилган;
бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш методикасини ривожлантириш жараёни изланувчанлик компетенсиясининг ташкилий-мақсадли, мантиқий-тизимли, дидактик-диагностик ёндашувларига устуворлик бериш ҳамда фасилитацион таълим муҳитини яратиш, ижодкорликни ривожлантиришнинг ички ва ташқи омиллари интегративлигини изчил яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Болаларни табиат билан таништириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 133-сон буйруғи асосида берилган 233-0235 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш имкони кенгайтирилган;
бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш модели эвристик-продуктив фаолиятли таълим технологияларининг тадқиқотчиликка йўналтирувчи муаммоли вазият яратиш ҳамда қиёсийлик, ўлчамлилик тамойиллари интегратив комбинациясидан фойдаланиш ҳамда амалий натижаларни назорат қилиш ва рағбатлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Болаларни табиат билан таништириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 133-сон буйруғи асосида берилган 233-0235 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабалар ва тарбиячиларнинг тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантиришга шароит яратилган;
бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашнинг дидактик таминоти таҳлилий ва эвристик кўникмаларини ривожлантиришнинг трансформацион компонентларини илмий тафаккурдан-амалий тафаккурга мослаштириш ҳамда тезкор қарорлар қабул қилиш, қўллаш, муаммоли ва ижодий машқлар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Болаларни табиат билан таништириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 133-сон буйруғи асосида берилган 233-0235 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish