Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқова Ирода Илҳомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ўқув фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари (инглиз тили мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3449.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибоева Гулжаҳон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятларини кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ўқув фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари тарихий- педагогик адабиётларни солиштирма ўрганиш, эмперик тизимли таълим муҳитини яратиш, тестологик ва ахборот технологиялари даврларининг моҳиятини қиёсий аниқлаш ҳамда таълим фаолияти тенденсияларининг адекват шакллари киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ўқув фаолиятини такомиллаштириш самарадорлиги субъект-субъект муносабатларини фаол бошқариш, жуфтлашган таълим имкониятларининг янги текислигини киритиш ҳамда маълумотларни тўплаш, четланишларни тузатиш, билимдаги бўшлиқларни тўлдириш тамойиллари уйғунлигини рационал таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ўқув фаолиятини такомиллаштириш жараёни мотивацион-қийматли ва сабаб-оқибатли муносабатларни фаоллаштириш, терминологиянинг фонетик тузулишига кўра диалогик характерини босқичма-босқич кучайтириш ҳамда ўқув майдонларини хариталашнинг навигация дастурларини интенсив киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ўқув фаолиятини такомиллаштириш модели нутқ фаолияти турларини мазмунга кўра яхлитлаш, ўқув фаолияти натижаларини дифференциялаш ҳамда ўзлаштириш динамикасини изчил кузатишга кўра индивидуал тўсиқларни дидактик бартараф этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик имкониятлардан фойдаланган ҳолда талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларда ўқув фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари тарихий- педагогик адабиётларни солиштирма ўрганиш, эмперик тизимли таълим муҳитини яратиш, тестологик ва ахборот технологиялари даврларининг моҳиятини қиёсий аниқлаш ҳамда таълим фаолияти тенденсияларининг адекват шаклларини тизимли таҳлил қилиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Иқтисодиёт йўналишидагилар учун инглиз тили (инглиз тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сон буйруғи асосида берилган 328-090 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мутахассисликка доир инглиз тилини ўрганиш жараёнида талабаларнинг ўқув фаолияти самарадорлигини такомиллаштириш имкони кенгайтирлган;
талабаларда ўқув фаолиятини такомиллаштириш самарадорлиги субъект-субъект муносабатларини фаол бошқариш, жуфтлашган таълим имкониятларининг янги текислигини киритиш ҳамда маълумотларни тўплаш, четланишларни тузатиш, билимдаги бўшлиқларни тўлдириш тамойиллари уйғунлигини рационал таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Иқтисодиёт йўналишидагилар учун инглиз тили (инглиз тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунга сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сон буйруғи асосида берилган 328-090 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мутахассисликка доир инглиз тилини эркин мулоқот қила олиш қобилиятини такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларда ўқув фаолиятини такомиллаштириш жараёни мотивацион-қийматли ва сабаб-оқибатли муносабатларни фаоллаштириш, терминологиянинг фонетик тузулишига кўра диалогик характерини босқичма-босқич кучайтириш ҳамда ўқув майдонларини хариталашнинг навигация дастурларини интенсив киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Иқтисодиёт йўналишидагилар учун инглиз тили (инглиз тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунга сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сон буйруғи асосида берилган 328-090 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг аудиторияда “ўзлаштириши юқори-ўзлаштириши паст”нинг белгиланган жуфтликларида ишлаши, ўқув жараёнига назоратни ўрганиш имкони кенгайтирилган;
талабаларда ўқув фаолиятини такомиллаштириш модели нутқ фаолияти турларини мазмунга кўра яхлитлаш, ўқув фаолияти натижаларини дифференциялаш ҳамда ўзлаштириш динамикасини изчил кузатишга кўра индивидуал тўсиқларни дидактик бартараф этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Иқтисодиёт йўналишидагилар учун инглиз тили (инглиз тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сон буйруғи асосида берилган 328-090 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни ўқув фаолиятини назорат қилишга жалб қилиш, талабаларнинг назорат жараёнига бўлган таʼсирини кучайтиришга имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish