Sayt test rejimida ishlamoqda

Рапиқов Ибрайимжон Ғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2781.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шомирзаев Мурод Хурамович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш имкониятлари иқтисодий тушунча ва билимларни ўзлаштиришдаги рефлекция ва эмпатиянинг намоён бўлишини таҳлилий прогнозлаштириш, меҳнат тарбиясида миллий қадриятларнинг ижобий намуналаридан фойдаланишга устуворлик бериш ҳамда назарий билимларнинг амалиётда қўллашга йўналтирилган педагогик муҳитни тадрижий равишда яратиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш имкониятлари модели ўқув-тарбиявий жараёнлар интегративлигини яхлитлаш, меҳнатга қадрият сифатида муносабатда бўлиш, эришилган натижадан қониқиш ва рағбат ҳиссини шакллантириш ҳамда иқтисодий саводхонликнинг ибтидоий тушунчаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш самарадорлиги мулкини асраш, исроф қилмаслик ва сармоя тушунчаларининг синонимларини таҳлил қилиш ҳамда ҳунармандчиликка доир халқ удумларига қизиқишларни босқичма-босқич ошириш асосида такомиллаштирилган;
 бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш мезонлари халқ меҳнати анъаналарига содиқлик ҳамда касбни қизиқиш ва лаёқат асосида танлаш, инсоний қадр – қиммати ҳалол меҳнат, шарқона маданият анъаналарига мос ривожланиб бориш зарурлигини кўрсатиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш имкониятлари иқтисодий тушунча ва билимларни ўзлаштиришдаги рефлекция ва эмпатиянинг намоён бўлишини таҳлилий прогнозлаштириш, меҳнат тарбиясида миллий қадриятларнинг ижобий намуналаридан фойдаланишга устуворлик бериш ҳамда назарий билимларнинг амалиётда қўллашга йўналтирилган педагогик муҳитни тадрижий равишда яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2071 сонли далолатномаси). Бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш бўйича тайёргарлик даражасини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш имкониятлари модели ўқув-тарбиявий жараёнлар интегративлигини яхлитлаш, меҳнатга қадрият сифатида муносабатда бўлиш, эришилган натижадан қониқиш ва рағбат ҳиссини шакллантириш ҳамда иқтисодий саводхонликнинг ибтидоий тушунчаларини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2071 сонли далолатномаси). Бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш жараёни ўқувчиларда ўзлаштириш сифатини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш самарадорлиги мулкини асраш, исроф қилмаслик ва сармоя тушунчаларининг синонимларини таҳлил қилиш ҳамда ҳунармандчиликка доир халқ удумларига қизиқишларни босқичма-босқич ошириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2071 сонли далолатномаси). Натижада бўлажак этук кадрларни меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантиришнинг методик тайёргарлик даражасини ортиш имкони яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш мезонлари халқ меҳнати анъаналарига содиқлик ҳамда касбни қизиқиш ва лаёқат асосида танлаш, инсоний қадр-қиммати ҳалол меҳнат, шарқона маданият анъаналарига мос ривожланиб бориш зарурлигини кўрсатиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2071 сонли далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат тарбияси асосида тежамкорлик ва тадбиркорликни шакллантириш самарадорлиги ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish