Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Элмурод Оллоберди ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Ped4343.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Султанова Уғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Раҳматова Феруза Абулқосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш имкониятлари эмоционал-қадриятли муносабатларни ривожлантиришнинг мантиқий ва семантик даражаларни аниқлаш ҳамда индивидуал таълим таъсирчанлигини оширишга қаратилган ижодий-фаол муҳитини педагогик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш жараёни таълим субъектлари ҳаракатчанлигини изчил таъминлаш ҳамда когнитив-прагматик муносабатларнинг концептуал даражаларини таҳлилий кузатувга кўра рационал аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели умумкасбий ва ихтисослик фанлари интеграциясининг информацион-ихтисослашган онтологияси ҳамда MathLAB, MathCAD, MapleV, AutoCAD ва C++ электрон дастурларининг ички мазмунини талабаларнинг ижодий ва акс этувчи қобилиятларига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш самарадорлиги касбга йўналтиришнинг дидактик таъминотини концолидация, федерализация ва маълумот тарқатиш усулларининг ўзаро мақбул интеграциясини тадрижий ривожлантириш ҳамда ўз-ўзига мотивация беришга интенцив йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш имкониятлари эмоционал-қадриятли муносабатларни ривожлантиришнинг мантиқий ва семантик даражаларини аниқлаш ҳамда индивидуал таълим таъсирчанлигини оширишга қаратилган ижодий-фаол муҳитини педагогик моделлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Математика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0200 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини таҳлил қилишга эришилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш жараёни таълим субъектлари ҳаракатчанлигини изчил таъминлаш ҳамда когнитив-прагматик муносабатларнинг концептуал даражаларини таҳлилий кузатувга кўра рационал аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0200 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабалар касбий компетенцияларини ривожлантириш жараёнини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели умумкасбий ва ихтисослик фанлари интеграциясининг информацион-ихтисослашган онтологияси ҳамда MathLAB, MathCAD, MapleV, AutoCAD ва C++ электрон дастурларининг ички мазмунини талабаларнинг ижодий ва акс этувчи қобилиятларига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Математика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0200 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мутахассислик фаолияти мазмунини дастурий имкониятлардан фойдаланиб такомиллаштиришга имкон яратилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш самарадорлиги касбга йўналтиришнинг дидактик таъминотини концолидация, федерализация ва маълумот тарқатиш усулларининг ўзаро мақбул интеграциясини тадрижий ривожлантириш ҳамда ўз-ўзига мотивация беришга интенцив йўналтириш асосида такомиллаштириш юзасидан маълумотлар “Математика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0200 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабалар касбий компетенцияларини касбга йўналтирилган методик таъминот воситасида такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish