Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Миржалол Қаҳрамонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4333.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Султанова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Файзуллаев Жамшид Исмоилжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги мустақил таълимнинг дидактик усуллари, педагогик-психологик компонентлари ва инновацион-технологик траекториясини прогностик аниқлаш ҳамда ижодий-ривожлантирувчи педагогик инфратузилманинг ички имкониятларига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш мазмуни талабаларнинг шахсий натижавий даражаларининг қайта алоқага киришувининг интенсивлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда индуксия ва дедуксияларнинг моҳиятини амалий таълимнинг функсионал хусусиятлари билан мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги электр машиналари фанига оид мативацион-қадриятли, образли-амалий компонентларнинг муаммоли ва контекстли ўқитишнинг эксперементал жихатларини ошириш, ДУАЛ ўқитиш тизимини фаннинг амалий ва тажриба дарсларида қўллаш ҳамда тажриба фаолиятини индивидуаллаштириш ва ўзгарувчанлик жараёнини фанлараро ўзаро боғлаш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш таъсирчанлиги мустақил ўқув фаолиятининг амалийлигини ошириш, дидактик пирамидалардан фойдаланиб ўқитишнинг дидактик имкониятларидан эффектив фойдаланиш ҳамда техник фикрлаш, техника тилини билиш, замонавий техник жиҳозлардан тўғри фойдалана олишни ўзида мужассам этган кўникмаларни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техник олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини оптималлаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги мустақил таълимнинг дидактик усуллари, педагогик-психологик компонентлари ва инновацион-технологик траекторясини прогностик аниқлаш ҳамда ижодий-ривожлантирувчи педагогик инфратузилманинг ички имкониятларига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Электр машиналари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосан берилган 388-255 номли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ўзлаштирилган билим, малака, кўникмаларини амалда қўллай олишини ривожлантиришга шароит яратилган;
техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш мазмуни талабаларнинг шахсий натижавий даражаларининг қайта алоқага киришувининг интенсивлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда индуксия ва дедуксияларнинг моҳиятини амалий таълимнинг функсионал хусусиятлари билан мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Электр машиналари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосан берилган 388-255 номли нашр рухсатномаси). Натижада электр машиналари фанини ўқитиш самарадорлигини, талабаларнинг фанга бўлган қизиқиши, ижобий муносабати ва ўқув фаоллигини ошириш, ўқув машғулотларини янги педагогик технологияларни ўқув жараёнига қўллаш имкони яратилган;
техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги электр машиналари фанига оид мотивацион-қадриятли, образли-амалий компонентларнинг муаммоли ва контекстли ўқитишнинг эксперементал жихатларини ошириш, ДУАЛ ўқитиш тизимини фаннинг амалий ва тажриба дарсларида қўллаш ҳамда тажриба фаолиятини индивидуаллаштириш ва ўзгарувчанлик жараёнини фанлараро ўзаро боғлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Электр машиналари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосан берилган 388-255 номли нашр рухсатномаси). Натижада электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик таъминотини бойитишга замин яратилган;
техника олий таълим муассасаларида электр машиналари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш таъсирчанлиги мустақил ўқув фаолиятининг амалийлигини ошириш, дидактик пирамидалардан фойдаланиб ўқитишнинг дидактик имкониятларидан эффектив фойдаланиш ҳамда техник фикрлаш, техника тилини билиш, замонавий техник жиҳозлардан тўғри фойдалана олишни ўзида мужассам этган кўникмаларни ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Электр машиналари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосан берилган 388-255 номли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув машғулотларини янги педагогик технологияларни ташкил қилишга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish