Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Икром Эшпўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Ped4414.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Яхяев Собир Жумакулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари таълим мазмунини ўқув материалларига мослаштириш, мавзуни ўзлаштириш усулини танлаш, ўзини бошқариш имкониятини кенгайтириш, тақдимотнинг образли-визуал шаклини танлаш ҳамда машғулотлар интенсивлигини оддийдан-мураккабга қараб ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш консептуал модели талабаларнинг фаолиятини касбий тайёргарликда муайян зиддиятларнинг оптимал ечимларни топиш тезкорлигига ўргатиш, шахсий сифатларнинг касбий маҳоратга бевосита таъсирининг объектив омилларини прогностик белгилаш жараёнини педагогик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш модели профессионал жиҳатдан муҳим касбий фазилатларни ривожлантиришнинг ички мотивларини аниқлаш, ташқи ижтимоий-иқтисодий ва умумий-маданий талабларни белгилаш ҳамда математик моделлаштиришнинг электрон-таълим муҳитини муқобил ва вариатив шаклга яхлитлаш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш таъсирчанлиги касбий билимларни когнитив-аксиоматик, мотивацион-қадрияти ва рефлексив тарзда ўзлаштиришга эришиш ҳамда касбий фаолиятини комплекс режалаштиришда талаб ва эҳтиёж, қараш ва эътиқод фазилатларининг интегратив хусусиятларини комплекс яхлитлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари таълим мазмунини ўқув материалларига мослаштириш, мавзуни ўзлаштириш усулини танлаш, ўзини бошқариш имкониятини кенгайтириш, тақдимотнинг образли-визуал шаклини танлаш ҳамда машғулотлар интенсивлигини оддийдан-мураккабга қараб ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика бўйича масалалар тўплами ва ечимлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан берилган 500-002 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий фаолиятида электрон дастурий таъминотдан фойдаланишнинг педагогик имкониятларини таҳлил қилишга шароит яратилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш консептуал модели талабаларнинг фаолиятини касбий тайёргарликда муайян зиддиятларнинг оптимал ечимларини топиш тезкорлигига ўргатиш, шахсий сифатларнинг касбий маҳоратга бевосита таъсирининг объектив омилларини прогностик белгилаш жараёнини педагогик моделлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Олий математика бўлимлари бўйича ўқув қўлланма (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 4-майдаги 285-сон буйруғига асосан берилган 285-021 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада электрон таълим муҳитидан фойдаланиш моделини такомиллаштиришга эришилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш модели профессионал жиҳатдан муҳим касбий фазилатларни ривожлантиришнинг ички мотивларини аниқлаш, ташқи ижтимоий-иқтисодий ва умумий-маданий талабларини белгилаш ҳамда математик моделлаштиришнинг электрон-таълим муҳитини муқобил ва вариатив шаклга яхлитлаш асосида такомиллаштиришга доир маълумотлар “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика бўйича масалалар тўплами ва ечимлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан берилган 500-002 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада фан мазмунини мутахассисларини касбга йўналтирилган ҳолда фойдаланишга шароит яратилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш таъсирчанлиги касбий билимларни когнитив-аксиоматик, мотивацион-қадрияти ва рефлексив тарзда ўзлаштиришга эришиш ҳамда касбий фаолиятини комплекс режалаштиришда талаб ва эҳтиёж, қараш ва эътиқод фазилатларининг интегратив хусусиятларини комплекс яхлитлаш асосида такомиллаштириш юзасидан таклифлар “Олий математика бўлимлари бўйича ўқув қўлланма (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 4-майдаги 285-сон буйруғига асосан берилган 285-021 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада электрон таълим муҳити асосида касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish