Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўрақулова Баҳринисо Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив таълим муҳитида ишлаб чиқариш корхоналарида амалиётларни ташкил этиш жараёнини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped1867.
Илмий раҳбар: Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.                                                                           
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Баҳодир Собирович, педагогика фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив таълим муҳитида ишлаб чиқариш корхоналарида амалиётларни ташкил этиш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интегратив таълим муҳитида олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳамкорлигини таъминлашнинг методик асослари орқали бакалавриат таълим йўналишида амалиётларни ташкил этишда интегратив ёндашувнинг мақсад, мазмун, методик ва баҳолаш каби босқичлари аниқлаштирилган;
олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини интеграциялаш натижасида амалиётнинг ўқув-услубий таъминоти ҳамда амалиёт жараёнининг “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, амалиёт дастурлари интегратив тамойилларни киритиш ҳисобига мазмунан такомиллаштирилган;
танишув, малакавий ва битирув олди амалиётларини ташкил этиш жараёни методикаси ташкилий-тузилмавий модел компонентларини киритиш ва “Деминг цикли”ни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий фаолиятга тайёрлашнинг ўқув-услубий таъминоти талабаларга қўйиладиган компетенсиявий талаблар ва сифат кўрсаткичларини баҳолашнинг коммуникатив, интеллектуал, профессионал мезонларини белгилашда дифференциал, прогрессив ва интегратив методларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив таълим муҳитида ишлаб чиқариш корхоналарида амалиётларни ташкил этиш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
интегратив таълим муҳитида олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳамкорлигини таъминлашнинг методик асосларини тизимлаштириш, амалиётларни ташкил этишда ўқитувчи ва талаба ўртасидаги тармоқли ўзаро алоқа самарадорлигини таъминлаш, технологик жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш, малакаларни чуқурлаштириш, дунёқарашни кенгайтириш ва назорат қилишга оид ишланмалар “Касбий таълим методларини танлаш ва қўллаш” дарслиги (Ўзбекистон Республикаси ОЎМТВнинг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-066 гувоҳнома) ва “Тикув буюмлари технологияси фанидан техник луғат” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 05 январдаги 89-05-02-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ўқув-услубий таъминот орқали муҳандис-технологларни тайёрлашнинг сифатини оширишга эришилган;
интегратив таълим муҳитида олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган ҳуласалардан Эрасмус+ дастурининг “610170-ERR-1-2019-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP ELBA: Марказий Осиёда “BigData Intelligent Analysis” бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилиш ва курсларни ишлаб чиқиш /Establishment of training and research centres and Courses development of Intelegent Big Data Analiysis in CA” гранти доирасида амалга оширилган лойиҳада фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2022 йил 10 июндаги 204-И сонли буйруқ). Натижада талабаларнинг кўникма ва малакалари чуқурлаштирилган.
олий таълим муаасасалари талабалари амалий фаолиятини ташкил этишни лойиҳалаш, креативлик, тадқиқотчилик ҳамда ўқув-амалиёти сифатини ошириш юзасидан тавсиялар асосида талабаларнинг касбий кўникма ва амалий малакаларини оширишга қаратилган “Briefing”, “Case study”, “Enterprise system” каби интерфаол методларни қўллаш орқали олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан интегратив ҳамкорликни таъминлаш методикаси ҳамда Деминг цикли асосида муҳандис-технологларни тайёрлаш сифатини оширишнинг ташкилий-тузилмавий модели такомиллаштирилган янгиликлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигин фаолиятида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 05 январдаги 89-05-02-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий кўникма ва амалий малакалар ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish