Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Азиз Узгеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рус ва ўзбек тилларида предикациянинг лингвистик жиҳати», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (рус тили) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil619.
Илмий раҳбар: Джуманова Дилбар Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор; Нурмухамедова Дилбар Фаруховна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларидаги предикациянинг таркибий-семантик, коммуникатив-функционал ва лингвокултурологик жиҳатдан ўхшаш ва фарқли хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
рус ва ўзбек тилларида гап тузиш моделлари ва субект белгиларининг кўп қирралигини таъминловчи предикатив маънолар тизими уларнинг структур-семантик, категориал-грамматик ҳамда коммуникатив фунрционал хусусийстлари коррелясияси орқали очиб берилган;
хабар етказиш механизмига ва унинг реал ёки нореал вақтда воқеликка алоқадорлигини ифодалашда маълумот – вақт аниқлиги – ноаниқлик шкаласи бўйича таъсир кўрсатувчи предикациянинг таркибий-маъновий ва коммуникатив-функционал хусусиятлари аниқланган;
предикатлар типологияси, шунингдек, улар ифодалайдиган субект хусусиятлари предикатнинг категориявий-грамматик жиҳатлари кўлами билан ҳамда туб моҳиятнинг фазо ва макондаги белгиларини ифодаловчи семантик-синтактик предикатив моделлари  билан шартланганлиги рус ва ўзбек тилларидаги матнлар корпуси асосида исботланган;
рус ва ўзбек тилларида предикатнинг умумий семантик тузилмалари, замон муносабатлари, аспектуал тавсифлари билан бўғлиқ тиллараро универсалиялар ҳамда  халқнинг миллий қарашлари, миллий-маданий тажрибаси ва хулқ-атвор моделлари таъсирида юзага келувчи предикациянинг миллий ўзига хослиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус ва ўзбек тилларида предикациянинг структур-семантик, коммуникатив-функционал ва лингвокултурологик жиҳатларини очиб беришда олинган илмий хулосалар ва  амалий тавсиялар асосида:
рус ва ўзбек тилларида гап тузиш моделлари ва субект белгиларининг кўп қирралигини таъминловчи предикатив маънолар тизими предикат маъноларининг коррелясияси хулоса ва натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ОТ-Ф1-030-сонли “Ўзбек адабиёти тарихи бўйича кўп жилдли монографиянинг нашр этилиши” фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022-йил 11-октябрдаги 32-32/5739-сон маълумотномаси). Натижада монография мазмуни гапнинг моҳияти ва субект белгилари моделларининг хилма-хиллигига оид маълумотлар билан бойитилган;
хабар етказиш механизмига ва унинг реал ёки нореал вақтда воқеликка алоқадорлиги ҳамда предикатлар типологияси, шунингдек, улар ифодалайдиган субект хусусиятлари предикатнинг категориявий-грамматик жиҳатлари кўлами билан ҳамда туб моҳиятнинг фазо ва макондаги белгиларини ифодаловчи семантик-синтактик предикатив моделларнинг турлилиги билан шартланганлиги рус ва ўзбек тилларидаги матнлар корпусини комплекц таҳлилига оид хулосаларфан 2020-2022 йилларда Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида амалга оширилган “Эрудит” инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022-йил 27-сентябрдаги 10/1803-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари дастур, луғат, электрон манбалар, назарий ва амалий материалларни ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
рус ва ўзбек тилларида предикатнинг умумий семантик тузилмалари, замон муносабатлари, аспектуал тавсифлари билан бўғлиқ тиллараро универсалиялар ҳамда  халқнинг миллий қарашлари, миллий-маданий тажрибаси ва хулқ-атвор моделлари таъсирида юзага келувчи предикациянинг миллий ўзига хослигига оид  ҳулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ОТ-Ф1-030-сонли “Ўзбек адабиёти тарихи бўйича кўп жилдли монографиянинг нашр этилиши” фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022-йил 11-октябрдаги 32-32/5739-сон маълумотномаси). Натижада монография мазмуни предикатив маъноларнинг структур-семантик, категориал-грамматик ҳамда коммуникатив фунрционал хусусийстлари коррелясиясига оид маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish