Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширинов Отабек Туваловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни этномаданиятга қадирятли муносабатини шакллантиришнинг ижтимоий психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/P.258.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
  Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Исакова Муъазам Тулкиновна, психология фанлари доктори (DSc).
Этакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим тизимида ёшларни этномаданиятга қадриятли муносабатини шакллантиришнинг ижтимоий психологик хусусиятларини  эмпирик тадқиқ этиш ва амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда толерантликнинг умумий даражасини намоён бўлиши инсоннинг бошқа миллат вакилларига ёндашуви ва маданиятлараро ўзаро муносабатлардаги установкаларининг дифференциацияси туфайли унинг шахс хусусияти сифатида этник толерантлик билан узвий ифодаланишига боғлиқ эканлиги далилланган;
таълим тизими талабаларида толерантликнинг шаклланиши этник ва ижтимоий толерантликнинг этнонигилизм, этник индифферентлик, этноегоизм, этноизоляциионизм, этнофанатизм билан ўзаро тескари корреляцияга эга эканлиги туфайли этник идентификация типларини ривожланишига тўғри пропорционал эканлиги асосланган;
талабаларда этник идентификация типларининг намоён бўлишида ўғил болаларда миллий қадриятларга боғлиқ равишда ўз этноси билан бир вақтда бошқа халқларга нисбатан ҳам ижобий муносабатни этнонигилизмга қараганда устуворлиги туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосланган;
талабаларда этномаданиятга қадриятли муносабатни шакллантиришда "менинг халқим" конструкцияси призмаси орқали бошқаларни идрок этишда этник идентификациянинг кучли намоён бўлиши зарурлиги туфайли толерантликни шахс хусусияти сифатида ривожланишини таъминлаш муҳим эканлиги далилланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни этномаданиятга қадирятли муносабатини шакллантиришнинг ижтимоий психологик хусусиятлари юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда толерантликнинг умумий даражасини намоён бўлиши инсоннинг бошқа миллат вакилларига ёндашуви ва маданиятлараро ўзаро муносабатлардаги  установкаларининг дифференциацияси туфайли  унинг шахс хусусияти сифатида этник толерантлик билан узвий ифодаланишига боғлиқ эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги  ПМ-32 сон буйруғи асосида «Этнопсихология ва дин психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-32-М сон маълумотномаси). Натижада таълим тизимида этномаданиятга қадриятли муносабатни шаклланишига таъсир этувчи омилларни функсионал боғлиқлигини илмий асослаш ҳамда эмпирик тадқиқ этисшга шароит яратилган;
таълим тизими талабаларида толерантликнинг шаклланиши этник ва ижтимоий толерантликнинг этнонигилизм, этник индифферентлик, этноегоизм, этноизоляциионизм, этнофанатизм билан ўзаро тескари корреляцияга эга эканлиги туфайли этник идентификация типларини ривожланишига тўғри пропорционал эканлиги асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги  ПМ-32-сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-32-М-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизимида ёшларни этномаданиятга қадриятли муносабатни шакллантириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларда этник идентификация типларининг намоён бўлишида ўғил болаларда миллий қадриятларга боғлиқ равишда ўз этноси билан бир вақтда бошқа халқларга нисбатан ҳам ижобий муносабатни этнонигилизмга қараганда устуворлиги туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги  ПМ-32 сон буйруғи асосида «Этнопсихология ва дин психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-32-М-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизимида ёшларни этномаданиятга қадриятли муносабатга бўлишни шакллантириш мотивациясини ривожлантириш бўйича мавжуд дастурларга таяниб, улар ўртасидаги алоқадорликни тавсияловчи дастурини ишлаб чиқиш самарадорлиги оширилган;  
талабаларда этномаданиятга қадриятли муносабатни шакллантиришда "менинг халқим" конструкцияси призмаси орқали бошқаларни идрок этишда этник идентификациянинг кучли намоён бўлиши зарурлиги туфайли толерантликни шахс хусусияти сифатида ривожланишини таъминлаш муҳим эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги  ПМ-32 сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-32-М-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизимида ёшларни этномаданиятга қадриятли муносабатини шакллантиришнинг ижтимоий психологик баҳолаш мезонига кўра уни такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish