Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамшетова Анжим Карамаддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оролбуйи минтақаси аҳолисига ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш фаолиятини  такомиллаштириш», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/P77.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Шамсиев Ўктам Бахриддинович, психология фанлар доктори (DSc), доцент; Акромов Мирмухсин Рустамович, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Этакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оролбўйи минтақаси аҳолисига психологик хизмат кўрсатишининг илмий-амалий асослари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи аҳолисидаги шахслараро муносабатларга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар «инсон-табиат» муносабатларидаги ўзаро идентификациянинг устувор ҳарактерга эга эканлиги барқарор экопсихологик интеграцияни таъминлаши туфайли «мақсад-жараён-натижа», «Мен-ҳаёт-ҳаётни англаганлик» мезонларига мувофиқ дифференциаллаштирилган;
Оролбўйида истиқомат қилувчи аҳоли қатламлари (уюшмаган ёшлар, оилалилар)ининг шахслараро муносабатларига «низоли вазиятларни ҳал этиш»да атроф-муҳит экологиясига боғлиқ муносабатлар интеграциялашуви туфайли «масъулиятлилик хусусиятлари”ни ижтимоий-психологик омил сифатида дифференциал намоён бўлиши исботланган;
Оролбўйида истиқомат қилувчи шахсларнинг ўзини-ўзи ҳиссий баҳолашида хотиржамликнинг субъектив онг даражасида ҳиссий кўтаринкилик, ўзига ишончни юқорилиги билан ижобий боғланишларга эга эканлиги туфайли эмоционал ҳолатни намоён бўлиши ижтимоий муҳитга мослашишнинг регулятив функсияси сифатида устувор омил эканлиги далилланган;
Оролбўйи аҳолисига психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-психологик механизмлари «инсон-табиат-инсон» муносабатлари тизимида ижтимоий адолат мезонининг репрезентацияланиши ҳамда шахсий «Мен»нинг ўз-ўзини қадрлаш, ўз-ўзини назорат қилиш, «омадли инсон» конструктларига позитив ёндашув нуқтаи назаридан рефлексив ривожланишига коррексион таъсир этиш муҳимлиги туфайли шахс таянч эътиқодларидан «соғлом хавфсизлик ҳисси»нинг когнитив жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
Оролбўйи аҳолисига психологик хизмат кўрсатишнинг комплекс модели шахс экологик онгини «антропоцентрик» даражадан «инсон-табиат» тизимини уйғун ривожланишига олиб келадиган «экоцентрик» ва «синергетик» даражага трансформацияланиши муҳимлиги туфайли экопсихологик шаклланишга интегратив таъсир этувчи дифференциал ёндашувни киритиш асосда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбуйи минтақаси аҳолисига ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш фаолиятини  такомиллаштириш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Оролбўйи аҳолисига психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-психологик механизмлари «инсон-табиат-инсон» муносабатлари тизимида ижтимоий адолат мезонининг репрезентацияланиши ҳамда шахсий «Мен»нинг ўз-ўзини қадрлаш, ўз-ўзини назорат қилиш, «омадли инсон» конструктларига позитив ёндашув нуқтаи назаридан рефлексив ривожланишига коррексион таъсир этиш муҳимлиги туфайли шахс таянч эътиқодларидан «соғлом хавфсизлик ҳисси»нинг когнитив жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-28-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ28-М-сон маълумотномаси). Натижада Оролбўйи аҳолисига психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-психологик  механизмлари такомиллаштиришга эришилган;
Оролбўйида истиқомат қилувчи аҳоли қатламлари (уюшмаган ёшлар, оилалилар)ининг шахслараро муносабатларига «низоли вазиятларни ҳал этиш»да атроф-муҳит экологиясига боғлиқ муносабатлар интеграциялашуви туфайли «масъулиятлилик хусусиятлари”ни ижтимоий-психологик омил сифатида дифференциал намоён бўлиши исботланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-28-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ28-М-сон маълумотномаси).  Натижада Оролбўйи аҳолисидаги шахслараро муносабатларга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлашга эришилган;
Оролбўйида истиқомат қилувчи шахсларнинг ўзини-ўзи ҳиссий баҳолашида хотиржамликнинг субъектив онг даражасида ҳиссий кўтаринкилик, ўзига ишончни юқорилиги билан ижобий боғланишларга эга эканлиги туфайли эмоционал ҳолатни намоён бўлиши ижтимоий муҳитга мослашишнинг регулятив функсияси сифатида устувор омил эканлиги далилланганлигига доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-28-сонли буйруғи билан «Психогигиена» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ28-М-сон маълумотномаси). Натижада Оролбўйида истиқомат қилувчи шахсларнинг эмоционал ҳолатни намоён бўлиши ижтимоий муҳитга мослашишнинг регулятив функсияциялари очиб берилган.
Оролбўйида истиқомат қилувчи аҳоли қатламлари (уюшмаган ёшлар, оилалилар)ининг шахслараро муносабатларига «низоли вазиятларни ҳал этиш»да атроф-муҳит экологиясига боғлиқ муносабатлар интеграциялашуви туфайли «масъулиятлилик хусусиятлари”ни ижтимоий-психологик омил сифатида дифференциал намоён бўлиши исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-28-сонли буйруғи билан «Психологик коррексия ва психологик маслаҳат» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ28-М-сон маълумотномаси). Натижада Оролбўйида истиқомат қилувчи аҳоли қатламлари ижтимоий-психологик омилларни намоён бўлиш даражалари очиб берилган;
Оролбўйи аҳолисига психологик хизмат кўрсатишнинг комплекс модели шахс экологик онгини «антропоцентрик» даражадан «инсон-табиат» тизимини уйғун ривожланишига олиб келадиган «экоцентрик» ва «синергетик» даражага трансформацияланиши муҳимлиги туфайли экопсихологик шаклланишга интегратив таъсир этувчи дифференциал ёндашувни киритиш асосда такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-28-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси» ва «Психогигиена» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ28-М-сон маълумотномаси). Натижада Оролбўйи аҳолисига психологик хизмат кўрсатишнинг комплекс тизим тузилмаси орқали уларнинг экологик онгини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish