Sayt test rejimida ishlamoqda

Салахидинова Холида Халилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъатга қизиқишлар шаклланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/P309.
Илмий раҳбар: Руҳиева Халида Арибжановна, психология фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Назирова Лола Восилжановна, психология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъатга қизиқишлар шаклланишининг психологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
     мактабгача ёшдаги болаларнинг катталар билан ҳамкорликда расм чизишлари натижасида болаларнинг тасвирий санъат асарларига бўлган иштиёқ, қизиқишларининг ортишига, уларнинг катталар билан биргаликдаги фаолияти эстетик ҳисларни шаклланишига олиб келганлиги туфайли боладаги тасвирий санъатга қизиқишларининг шаклланиши тарбиячи омилининг устиворлигига боғлиқ бўлиши далилланган;
дидактик машғулотлар таъсирида мактабгача ёшидаги болаларда тасвирий санъатга қизиқишларини шаклланиш даражасини баҳолаш учун фаолиятга йўналганлик, тугалланмаган элементни топиш ва чизиш, расмларни бирлаштириш ва мустақил расм чизиш кўникмалари эстетик ҳислар шаклланишига идентив эканлиги туфайли «Мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъат мотивларини аниқлаш» ҳамда «Тасвирий санъат мотивлари шаклланганлик даражасини аниқлаш» проектив методикаларини қўллаш самарали эканлиги далилланган;
болаларда тасвирий санъатга қизиқишларининг даражавий ифодаланишига кўра фаолиятнинг репродуктив ва ижодий таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлигини ифодалашдаги конструктив тафаккурни намоён бўлишидаги мактабга тайёрлик билан боғлиқ индивидуал жиҳатлар туфайли расм чизишнинг “паст” ва “ўрта” даражада шаклланганлиги устувор ҳарактерга эга эканлиги асосланган;
мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъатга қизиқишлар ривожланишида «табиатни англаш», «ўйинчоқ ва предметлар билан муомала қилиш» каби кўникмаларда жинс тафовутлари мавжудлиги аниқланиб, мазкур ёш категориясидаги ўғил болаларда фаолиятга тасвирий санъат объектларини «проексия» қилиши улардаги тасвирий санъатга қизиқишлар онтогенезнинг бир давридан иккинчи даврига ўтиши натижасида амалий тус олиши билан характерланиб тасвирий санъатга қизиқиш юқори ривожланган болаларда мактабга тайёргарлик даражаси «идеал» бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъатга қизиқишлар шаклланишининг психологик хусусиятларини ўрганиш асосида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг катталар билан ҳамкорликда расм чизишлари натижасида болаларнинг тасвирий санъат асарларига бўлган иштиёқ, қизиқишларининг ортишига, уларнинг катталар билан биргаликдаги фаолияти эстетик ҳисларни шаклланишига олиб келганлиги туфайли боладаги тасвирий санъатга қизиқишлар шаклланиши тарбиячи омилининг устиворлигига боғлиқ бўлишига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 февралдаги ПМ-06 сон буйруғи асосида «Психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 февралдаги ПМ-06 -М сон маълумотномаси). Натижада, Мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъатга қизиқишлар шакланиши ва уларга таъсир этувчи педагогик-психологик омилларни ўрганишга шароит яратилган;
дидактик машғулотлар таъсирида мактабгача ёшидаги болаларда тасвирий санъатга қизиқишлар шаклланиш даражасини баҳолаш учун фаолиятга йўналганлик, тугалланмаган элементни топиш ва чизиш, расмларни бирлаштириш ва мустақил расм чизиш кўникмалари эстетик ҳислар шаклланишига идентив эканлиги туфайли «Мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъат мотивларини аниқлаш» ҳамда «Тасвирий санъат мотивлари шаклланганлик даражасини аниқлаш» проектив методикаларини қўллаш самарали эканлиги бўйича олинган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 февралдаги ПМ-06 сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 февралдаги ПМ-06-М сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги бола ларда тасвирий санъат мотивлари ва унинг шаклланганлик даражасини аниқлаш имкони кенгайтирилган;
болаларда тасвирий санъатга қизиқиш шаклланишининг даражавий ифодаланишига кўра фаолиятнинг репродуктив ва ижодий таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлигини ифодалашдаги конструктив тафаккурни намоён бўлишидаги мактабга тайёрлик билан боғлиқ индивидуал жиҳатлар туфайли расм чизишнинг “паст” ва “ўрта” даражада шаклланганлиги устуворлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 февралдаги ПМ-06-сон буйруғи асосида «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 февралдаги ПМ-06-М сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъатга қизиқиш шакланишига таъсир этувчи психологик омилларни аниқлаш самарадорлиги ортган;
мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъатга қизиқиш шаклланишида «табиатни англаш», «ўйинчоқ ва предметлар билан муомала қилиш» каби кўникмаларда жинс тафовутлари мавжудлиги аниқланиб, мазкур ёш категориясидаги ўғил болаларда фаолиятга тасвирий санъат объектларини «проексия» қилиши улардаги тасвирий санъатга қизиқишлар онтогенезнинг бир давридан иккинчи даврига ўтиши натижасида амалий тус олиши билан характерланиб тасвирий санъатга қизиқиши юқори шаклланган болаларда мактабга тайёргарлик даражаси «идеал» бўлишини далиллашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 февралдаги ПМ-06 сон буйруғи асосида «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 февралдаги ПМ-06-М сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий санъатга қизиқишлар шаклланишини юзага келтирувчи индивидуал-психологик хусусиятларнинг имкониятини ёритиш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish