Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуродова Ҳафиза Номоз қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўсмирлар касб танлашига сабаб бўлувчи ижтимоий-психологик омиллар”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология. (психология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б 2022.2.PhD/P371.
Илмий раҳбар: Жўраев Баҳром, психология фанлар доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Жумаев Улуғбек Сатторович, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларнинг касб танлашига сабаб бўлувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш ҳамда касб танлашда “шахсий қарор” омили аҳамиятининг ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлик даврида касб танлашга ижтимоий-психологик омилларнинг таъсири натижасида ўғил болаларда  тадбиркор, конвенсиал, реалистик, қиз болаларда ижтимоий, конвенсиал, артистик типнинг қизиқишлар доирасида устунлиги туфайли ёшга оид гендер фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
касб танлашга ижтимоий-психологик омилларнинг таъсири натижасида “моддий қизиқиш”, “шахсий қарор қабул қилиш”, “оилавий қадриятлар” каби ижтимоий омилларнинг шахсни ўзига йўналганлик даражаси билан боғлиқлиги туфайли ўсмирларда касбий ўз-ўзини англашни устувор шаклланиши исботланган;
ўсмирларнинг касбий фаолиятни танлашида шахс характер хусусиятларининг иродавий компонентларидан барқарорлик ва чидамлилик сифатларни ижтимоий-этник омилларга боғлиқ равишда даражавий ифодаланиши туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
ўсмирларни англанган ҳолда касб танлашида ўқувчиларнинг шахс типларига мувофиқ касбий “Мен” образини шаклланиши оилавий қадриятларга боғлиқ репрезентацияланиши туфайли  шахс йўналганлигининг (фаолиятга, мулоқотга ва ўзига) устувор ривожланганлиги муҳим ижтимоий омил эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирлар касб танлашига сабаб бўлувчи ижтимоий-психологик омилларни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
    ўсмирлик даврида касб танлашга ижтимоий-психологик омилларнинг таъсири натижасида  ўғил болаларда  тадбиркор, конвенсиал, реалистик, қиз болаларда ижтимоий, конвенсиал, артистик типнинг қизиқишлар доирасида устунлиги туфайли ёшга оид гендер фарқларнинг мавжудлиги далилланганлигига доир илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-27-сон буйруғи билан “Касб психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-27-М сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларда касб танлаш хусусиятлари шаклланишининг имкониятларини оширишга хизмат қилган;
    касб танлашга ижтимоий-психологик омилларнинг таъсири натижасида “моддий қизиқиш”, “шахсий қарор қабул қилиш”, “оилавий қадриятлар” каби ижтимоий омилларнинг шахсни ўзига йўналганлик даражаси билан боғлиқлиги туфайли ўсмирларда касбий ўз ўзини англашни устувор шаклланиши исботланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-27-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-27-М сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирлар касб танлашига сабаб бўлувчи омилларнинг амалий психологик хизмат сифатини оширишга хизмат қилган;
    ўсмирларнинг касбий фаолиятни танлашида шахс характер хусусиятларининг иродавий компонентларидан барқарорлик ва чидамлилик сифатларни ижтимоий-этник омилларга боғлиқ равишда даражавий ифодаланиши туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланганлиги бўйича таклиф Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-27-сон буйруғи билан “Касб психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-27-М сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларнинг касбий фаолиятни танлашида шахс характер хусусиятлари иродавий компонентлар орқали оширишга хизмат қилган;
Ўсмирларни англанган ҳолда касб танлашида ўқувчиларнинг шахс типларига мувофиқ касбий “Мен” образини шаклланиши оилавий қадриятларга боғлиқ репрезентацияланиши туфайли  шахс йўналганлигининг (фаолиятга, мулоқотга ва ўзига) устувор ривожланганлиги муҳим ижтимоий омил эканлиги далилланганлиги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-27-сон буйруғи билан “Касб психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-27-М сон маълумотномаси). Натижада, халқ таълим муассасалари тизимидаги психологлар, ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларнинг касб танлаш самарадорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish