Sayt test rejimida ishlamoqda

Алмарданова Саломат Бобоназаровнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабалар касбий шаклланишида копинг стратегияни ривожлантиришнинг назарий ва амалий тадқиқи», 19.00.05 – Ижтимоий психология.Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/P219.
Илмий раҳбар: Шарафутдинова Хадичахон Гулямитдинова, психология фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқўзиев Дониёрбек Бахтиёрович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар касбий шаклланишида копинг-стратегияни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ва такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда касбий-педагогик йўналгаликни ифодаланганлигига кўра ўқув қизиқишларининг “шахсий касбий сифатлар”, ўқув-касбий фаолиятга бўлган муносабатнинг “муаммони четлаб ўтиш” жиҳатига интегратив ривожланиши туфайли шахслараро муносабатларда копинг-стратегиянинг дифференциал намоён бўлиши далилланган;
талабаларда копинг стретегияларни намоён бўлишининг динамик хусусиятларига кўра шахснинг ўзини касбий сифатларини шаклланганлик даражасини баҳолашидаги ҳиссий компонентнинг интенсив ривожланиши туфайли “муаммони ҳал этиш” ва “ижтимоий ёрдам қидириш” услубларининг устувор ҳарактерга эга эканлиги асосланган;
талабаларнинг касбий ўз- ўзига берадиган баҳоси “муаммони ҳал этиш”, “ижтимоий ёрдам қидириш”, “муаммони четлаб ўтиш” стратегиялари касбий сифатларни рефлексив дифференциаллашувига ундаганлиги сабабли шахслараро муносабатлардаги копинг стратегиялари билан идентив намоён бўлиши исботланган;
талабаларнинг касбий шаклланишида коппинг стратегияларни фаоллаштириш касбий ўз- ўзини англаш, касбий қийинчиликларни енгиш кўникмаси праксик ҳисларга боғлиқ равишда фаолиятга ижобий эмоционал муносабатни шаклланишига олиб келганлиги туфайли шахснинг мотивацион, эмоционал, когнитив ривожланишини таъминлаши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар касбий шаклланишида копинг стратегияни ривожлантиришнинг назарий ва амалий тадқиқи оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
талабаларда касбий-педагогик йўналгаликни ифодаланганлигига кўра ўқув қизиқишларининг “шахсий касбий сифатлар”, ўқув-касбий фаолиятга бўлган муносабатнинг “муаммони четлаб ўтиш” жиҳатига интегратив ривожланиши туфайли шахслараро муносабатларда копинг-стратегиянинг дифференциал намоён бўлиши далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-30 сон буйруғи асосида «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-30-М сон маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий  шаклланишнинг муҳим аҳамиятли хусусиятлари яъни касбий-педагогик  йўналгаликни  ифодаланганлигига кўра психогиагностик  тадқиқотлар асосида ўрганиш ва психокоррексион дастурни қўллаб касбий шаклланишда копинг-стратегияни ривожлантиришнинг  имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларда копинг стретегияларни намоён бўлишининг динамик хусусиятларига кўра шахснинг ўзини касбий сифатларини шаклланганлик даражасини баҳолашидаги ҳиссий компонентнинг интенсив ривожланиши туфайли “муаммони ҳал этиш” ва “ижтимоий ёрдам қидириш” услубларининг устувор ҳарактерга эга эканлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-30 сон буйруғи асосида «Социал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-30-М сон маълумотномаси). Натижада талабалар  касбий шаклланишда копинг-стратегияни ривожлантириш тамойилига мувофиқ «талабаларни касбий шакллантиришнинг стратегик модели»ни киритиш ҳамда уларда фаол хулқ атвор ривожланишини самарали йўллари таклиф этилган;
талабаларнинг касбий ўз- ўзига берадиган баҳоси “муаммони ҳал этиш”, “ижтимоий ёрдам қидириш”, “муаммони четлаб ўтиш” стратегиялари касбий сифатларни рефлексив дифференциаллашувига ундаганлиги сабабли шахслараро муносабатлардаги копинг стратегиялари билан идентив намоён бўлиши исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-30 сон буйруғи асосида «Психологик хизмат назарияси ва амалиёти» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-30-М сон маълумотномаси).  Натижада талабалар  касбий шаклланишда копинг-стратегияни ривожлантиришни таълим тарбия жараёнида  психокоррексион  дастурни қўллаш  копинг-стратегия  тўгри  тасаввур қилиш, англаши, ижобий фазилатларни шакллантириш ва маънавий-психологик жиҳатдан етук кадр бўлишига хизмат қилувчи «Талабаларда копинг-стратегияни ривожлантириш» дастури таклиф этилган;
талабаларнинг касбий шаклланишида коппинг стратегияларни фаоллаштириш касбий ўз- ўзини англаш, касбий қийинчиликларни енгиш кўникмаси праксик ҳисларга боғлиқ равишда фаолиятга ижобий эмоционал муносабатни шаклланишига олиб келганлиги туфайли шахснинг мотивацион, эмоционал, когнитив ривожланишини таъминлаши исботланган таклифлар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-30 сон буйруғи асосида «Консултатив психология ва психокоррексия» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-30-М сон маълумотномаси).  Натижада талабалар  касбий шаклланишда копинг-стратегияни ривожлантиришнинг  емоционал, мотивацион, когнитив компонентларнинг устуворлиги асосида тавсиялар  ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish