Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Мухаммад Комил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган шахслардаги гипертония касаллигида нефропатия ривожланишида подоцитлар дисфункцияси аҳамиятининг солиштирма таҳлили» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1500.
Илмий раҳбар: Гадаев Абдиғаффор Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Жарилкасинова Гаухар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Собиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гипертония касаллиги негизида COVID-19 ўтказган ва ўтказмаган беморларда нефропатия ривожланишида падоцитлар дисфункциясини нефринурия даражаси ёрдамида ўрганиш ҳамда унинг буйрак функционал захираси ва тубулоинтерстициал склеротик ўзгаришларга таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипертония касаллиги негизида COVID-19 ўтказган беморларда касалликнинг турли босқичларида нефринурия даражаси баҳоланган ва нефропатия ривожланишида подоцитлар дисфункцияси муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланган.
илк бор COVID-19 ўтказган гипертонияси бор беморларда нефринурия ошиб бориши билан ТГФ-β1 ва алдостерон ошиши ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланиб, бу кўрсатгичнинг буйракда склеротик жараёнлар ривожланишидаги патогенетик аҳамияти аниқланган.
COVID-19 ўтказган ва ўтказмаган гипертония касаллиги мавжуд бўлган беморларда нефринурия ва ТГФ-β1 кўрсаткичларининг ошиб бориши буйрак гемодинамикасига ҳамда унинг фунционал захирасига салбий таъсир кўрсатиши исботланган.
COVID-19 ўтказганларда гипотензив ҳамда нефропротектив муолажаларни, томирлар эндотелиал дисфункцияси, нефринурия даражаси ва буйраклар фунционал ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашин
инг 2023 йил 8 июлдаги 23-Z/046-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гипертония касаллиги негизида COVID-19 ўтказган беморларда касалликнинг кечки даврларида буйрак шикастланиши ҳолатини баҳолашда нефринурия даражасига асосланиш, постковид синдромдаги нефропатияларни эрта аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий тадқиқот натижалари Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.02.2023 й.; № 24), Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.02.2023 й.; № 105) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипертония касаллиги негизида COVID-19 ўтказган беморларда буйрак шикастланишини эрта аниқлашда касаллик авж олиши ва асоратланишини прогнозловчи клиник – лаборатор маркерларининг ахамиятини ўрганиш асосида кейинчалик ривожланиш эҳтимоллиги бўлган асоратларнинг олдини олиш имконини беради ва эрта ташхисот натижасида диализга эҳтиёжи бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипертония касаллиги негизида COVID-19 ўтказган беморларда нефропатия ривожланишини эрта аниқлаш СБК ни 1-2 босқичларида ташхислаш натижасида беморларнинг стационар даволаниш кунлари қисқариши ҳисобидан 1 бемор учун сарфланадиган харажатлар 2 240 000 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: гипертония касаллиги негизида COVID-19 ўтказган беморларда нефропатия ривожланишини эрта аниқлаш ва касалликнинг эрта босқичларида ташхислаш натижасида сарфланадиган стационар харажатлардан 1 бемор учун бюджет ҳисобидан 2 240 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган шахслардаги гипертония касаллигида нефропатия ривожланишида подоцитлар дисфункцияси аҳамиятининг солиштирма таҳлили» мавзусидаги диссертация иши натижалари асосида тайёрланган “COVID-19 билан касалланган беморлардаги гипертоник нефропатияда подоцитлар фаолиятини лаборатор баҳолаш усулларини такомиллаштириш” услубий тавсияномаси ва илмий янгиликлар бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти ректорининг 2022 йил 4 июлдаги 01-332-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирилгига юборилган.
иккинчи илмий янгилик: аниқланган клиник белгилар болаларда тунги энурез ривожланишининг эрта аломатларини ажратиб олишга ёрдам беради, соғлиқда руҳий-неврологик муаммолардан ҳоли бўлиш учун беморнинг ҳаёт тарзини ўз вақтида коррекциялаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий тадқиқот натижалари Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.02.2023 й.; № 24), Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.02.2023 й.; № 105) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Гипертония ва COVID-19 ўтказган беморларлар буйрагидаги ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши тадқиқотларда бажариладиган кузатишларни тизимлаштирган ҳолда ушбу изланишлар самарадорлигини оширади, бу эса олинган натижалар асосида шу категориядаги беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширади, асоратларнинг олди олиниши бўйича прогнозлашнинг юқори савияда бўлишини таъминлаб, тавсия этилаётган баҳолаш усулининг ижтимоий аҳамиятини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 ўтказган гипертонияси бор беморларда нефринурия даражаси билан ТГФ-β1 ва алдостерон ошиши ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланиб, СБК эрта ташхислаш натижасида беморларнинг мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқарариши ҳисобидан 1 беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 448 200 сўм, бюджетдан ташқари 214 600 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: COVID-19 ўтказган гипертонияси бор беморларда чиқилган лаборатор мезонлардан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан 1 бемордан 662 800 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган шахслардаги гипертония касаллигида нефропатия ривожланишида подоцитлар дисфункцияси аҳамиятининг солиштирма таҳлили» мавзусидаги диссертация иши натижалари асосида тайёрланган “COVID-19 билан касалланган беморлардадаги гипертоник нефропатияда подоцитлар фаолиятини лаборатор баҳолаш усулларини такомиллаштириш” услубий тавсияномаси ва илмий янгиликлар бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти ректорининг 2022 йил 4 июлдаги 01-332-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирилгига юборилган.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган ва ўтказмаган гипертония касаллиги мавжуд беморларда подоцитлар оқсили нефринурия ва унга параллел ТГФ-β1 ҳамда алдостерон ошиб бориши билан боғлиқ интерстициал склеротик жараёнлари солиштирма ўрганилиб инфекция ўтказган беморларда бу кўрсаткичлар юқорилигига асосланиб, патогенетик нефропротектив даволаш юқори самарадорликка эришилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий тадқиқот натижалари Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.02.2023 й.; № 24), Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.02.2023 й.; № 105) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Гипертония ва COVID-19 ўтказган беморларлар буйрагидаги ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши тадқиқотларда бажариладиган кузатишларни тизимлаштирган ҳолда ушбу изланишлар самарадорлигини оширади, бу эса олинган натижалар асосида шу категориядаги беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширади, асоратларнинг олди олиниши бўйича прогнозлашнинг юқори савияда бўлишини таъминлаб, тавсия этилаётган баҳолаш усулининг ижтимоий аҳамиятини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Гипертония ва қандли диабет бирга кечган беморларда нефринурия ва сийдикдаги ИВ-тип коллаген миқдори ошишини аниқлаш орқали буйрак иккиламчи фибрози башоратланганда беморларнинг 30-32% да самарали консерватив даво оқибатида диализ муолажалари бажарилмайди. Шу хисобдан 1 бемор учун бир йилда бюджет ҳисобидан 4 812 304 сўм м иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: Гипертоник ва диабетик нефропатияда буйрак фиброзини эрта аниқлаш орқали 1 бемор учун бир йилда бюджет ҳисобидан 4 812 304 сўм иқтисодий самарадорликка эриши билан бирга 30-32% беморларда ногиронлик камайиб, ҳаёт сифати даражаси ошади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган шахслардаги гипертония касаллигида нефропатия ривожланишида подоцитлар дисфункцияси аҳамиятининг солиштирма таҳлили» мавзусидаги диссертация иши натижалари асосида тайёрланган “COVID-19 билан касалланган беморлардадаги гипертоник нефропатияда подоцитлар фаолиятини лаборатор баҳолаш усулларини такомиллаштириш” услубий тавсияномаси ва илмий янгиликлар бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 4 июлдаги 01-332-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирилгига юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган беморларда гипотензив ва нефропротектив муолажаларни падоцитлар дисфункцияси ва ТГФ-β1 ҳамда алдостерон кўрсаткичларига таъсири буйракдаги патологик жараёнларни мўтадиллаштириб беморлар ҳаёт сифатини яхшиланиши ва унинг узайишига ижобий таъсир кўрсатишига эришилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий тадқиқот натижалари Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.02.2023 й.; № 24), Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.02.2023 й.; № 105) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Гипертония фонида COVID-19 ўтказган беморларда нефропатия ривожланишини клиник белгилар намоён бўлмасдан туриб аниқлаш буйрак фибрози ривожланиши олдини олишда муҳим аҳамиятга эга, бу беморларда нефропротектив даво чораларини олиб бориш гемодиализ муолажаларини чеклаш имконини яратади, беморларнинг ҳаёт сифати даражаси ошади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Гипертония ва COVID-19 касалликлари мавжуд бўлган беморлар буйрагидаги ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши СБК ва унинг оқибатида 1 беморнинг шифохона даво кунлари ҳамда гемодиализ учун сарфланган маблағнинг 2 535 000 сўмгача тежалишига эришилди. Хулоса: гипертония касаллиги фонида COVID-19 беморларда нефропатия ривожланишини касалликнинг эрта босқичларида ташхислаш натижасида бемор учун сарфланадиган стационар харажатлар ва диализ муолажалари учун сарфланадиган маблағлардан 1 бемор учун бюджет ҳисобидан 2 535 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган шахслардаги гипертония касаллигида нефропатия ривожланишида подоцитлар дисфункцияси аҳамиятининг солиштирма таҳлили» мавзусидаги диссертация иши натижалари асосида тайёрланган “COVID-19 билан касалланган беморлардадаги гипертоник нефропатияда подоцитлар фаолиятини лаборатор баҳолаш усулларини такомиллаштириш” услубий тавсияномаси ва илмий янгиликлар бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти ректорининг 2022 йил 4 июлдаги 01-332-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирилгига юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish