Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Илҳом Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли хилдаги тўмтоқ механик травмаларда жабрланган шахсларда бўғимлар тузилмалари зарарланишининг суд-тиббий тавсифи», 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2873.
Илмий раҳбар: Индиаминов Сайит, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хасанова Мухаррама Алмаредановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Қузиев Отабек Журақулович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўл-оёқ йирик бўғимлар тузилмалари жарохатларининг етказилиш механизмини асослаш ва оғирлик даражаси мезонларини белгилаш бўйича суд-тиббий экспертизаларни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўмтоқ жисмлар таъсири билан боғлиқ турли хил тафсилотларда юзага келадиган оёқ-қўл йирик бўғимлари юмшоқ, тоғай ва суяк тузилмалари жароҳатланишларининг шаклланиш механизмлари асосланган;
жарохатланган шахслар соғлиғининг бузилиши давомийлиги ва умумий меҳнат қобилиятининг турғун йўқотилиш миқдорига таъсир қилувчи, бўғим тузилмалари шикастланишларининг узоқ муддатли оқибатлари кўринишлари аниқланган;
оёқ-қўллар йирик бўғимлари юмшоқ ва суяк-тоғай тузилмаларининг асоратланган ва асоратланмаган шикастланишларида жароҳатлар оғирлик даражасини суд-тиббий жихатдан баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган;
йирик бўғимлар тузилмаларининг турли хилдаги шикастланишлари шаклланиш механизмини асослаш ва оғирлик даражасини аниқлашга доир суд-тиббий экспертизаларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 2 июндаги 26-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 21 июндаги 8357-сонли хати тақдим этилган):
тўмтоқ жисмлар таъсири билан боғлиқ турли хил тафсилотларда юзага келадиган оёқ-қўл йирик бўғимлари юмшоқ, тоғай ва суяк тузилмалари жароҳатланишларининг шаклланиш механизмлари асосланганлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (16.06.2023 й.; № 047/AF/2023) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган алгоритм ва услублардан фойдаланишда бўғим тузилмалари шикастланишларига доир экспертиза хулосаларининг сифатини оширган, уларнинг ишончлилигини, асосланганлигини ва объективлигини таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган суд тиббий алгоритм ва услубларда жароҳатланишларининг шаклланиш механизмини баҳолашни амалга оширишда бошқа қўшимча текширув ва мутахассислар маслаҳатлари талаб этилмаслиги натижасида экспертиза вақти 4-5 кундан 2,2-2,3 кунгача қисқариши ҳисобига 275 000 сўмни иқтисод қилишга эришилган (Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг прейскурантига кўра бир ҳолатни анъанавий усулда текшириш 525 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: ушбу алгоритм эксперт амалиётини ўтказиш вақтини 2-2,5 баробарга камайтириб, ҳар бир ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 275 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
жарохатланган шахслар соғлиғининг бузилиши давомийлиги ва умумий меҳнат қобилиятининг турғун йўқотилиш миқдорига таъсир қилувчи, бўғим тузилмалари шикастланишларининг узоқ муддатли оқибатлари кўринишлари аниқлангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (16.06.2023 й.; № 047/AF/2023) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўғим тузилмалари шикастларининг асоратланган ва асоратланмаган жароҳатланишларида узоқ оқибатлар кўриниши, кечув жиҳати ва асоратлари аниқланиб, қайси бир жароҳатда узоқ оқибатни кутиш ёки кутмасликни белгилаб берилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган суд тиббий алгоритм ва услубларда шикастнинг узоқ оқибатини аниқлаш масаласида бошқа қўшимча текширув ва мутахассислар маслаҳатлари талаб этилмаслиги натижасида экспертиза вақти 4-5 кундан 2,3 кунгача қисқариши ҳисобига 245 000 сўмни иқтисод қилишга эришилган (Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг прейскурантига кўра бир ҳолатни анъанавий усулда текшириш 475 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: турли хилдаги тўмтоқ механик травмалардан жабрланган шахсларда бўғимлар чиқишлар ва синиб-чиқиш ҳолатларида тавсия этилган усулдан фойдаланиб, ҳар бир ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 245 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
оёқ-қўллар йирик бўғимлари юмшоқ ва суяк-тоғай тузилмаларининг асоратланган ва асоратланмаган шикастланишларида жароҳатлар оғирлик даражасини суд-тиббий жихатдан баҳолаш меъзонлари такомиллаштирилгани Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (16.06.2023 й.; № 047/AF/2023) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўғим тузилмалари шикастларининг асоратланган ва асоратланмаган жароҳатланишларида шикаст оғирлик даражасини баҳолашда айнан қайси мезондан фойдаланиш ва фойдаланган мезоннинг аниқ кўрсатгичи белгилаб берилиб, экспертиза хулосаларининг сифати, уларнинг ишончлилиги ва асосланишини ҳамда қисқа муддатда бажарилишини таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган суд тиббий алгоритм ва услубларда шикастнинг узоқ оқибатини аниқлаш масаласида бошқа қўшимча текширув ва мутахассислар маслаҳатлари талаб этилмаслиги натижасида экспертиза вақти 3-4 кундан 1,5 кунгача қисқариши ҳисобига 237 500 сўмни иқтисод қилишга эришилган (Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг прейскурантига кўра бир ҳолатни анъанавий усулда текшириш 475 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: йирик бўғимлар шикастланишларининг оғирлик даражасини аниқлашда тавсия этилган усул ёрдамида эксперт тадқиқотлари ўтказилиб, ҳар бир ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 237 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
йирик бўғимлар тузилмаларининг турли хилдаги шикастланишлари шаклланиш механизмини асослаш ва оғирлик даражасини аниқлашга доир суд-тиббий экспертизаларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилгани Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (16.06.2023 й.; № 047/AF/2023) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган услубий тавсиялардан фойдаланиш экспертиза хулосаларининг объективлиги ва ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган, суд-тергов жараёни иштирокчиларининг эътирозларини бартараф этиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган суд тиббий алгоритм ва услубларда жабрланувчиларнини қўшимча текшириш ва мутахассислар маслаҳатлари талаб этилмаслиги натижасида экспертиза вақти 3-4 кундан 1,5 кунгача қисқариши ҳисобига 240 000 сўмни иқтисод қилишга эришилган (Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг прейскурантига кўра бир ҳолатни анъанавий усулда текшириш 475 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: тавсия этилган усул ёрдамида эксперт тадқиқотлари ўтказилиб, ҳар бир ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 240 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish