Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфутдинова Зухра Абдурашид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал токсик гепатитда маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи воситанинг метаболик ўзгаришлар ва эндоген интоксикацияга таъсири», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1718.
Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иҳтисослашган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёркин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бегманов Саттор Аманкулович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: токсик гепатитда метаболик бузилишлар ва эндоген заҳарланишларга янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг таъсирини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигарни ўткир токсик шикастланиши бўлган каламушларнинг ҳаёт давомийлигини ва ўткир гелиотрин гепатитли ҳайвонларнинг янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг самарадорлиги исботланган;
ўткир гелиотринли гепатит билан хасталанган каламушларда жигарда оқсил ҳосил қилиш фаолиятини ортиши ва цитолиз, холестаз, мезенхимал яллиғланиш кўрсаткичларини ҳамда қон зардобида HIF-1нинг юқори даражасини пасайишида янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи  воситани юқори самарадорлиги исботланган;
ўткир гелиотрин моделида янги маҳаллий инокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарни қўллашда эритроцитларнинг антиоксидант ҳимояси ферментларини фаоллашиши оқибатида гиперлипопероксидация пасайиши исботланган;
ўткир гелиотрин гепапли каламушлардаги эндоген заҳарланишга янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтар маҳаллий дори воситасининг токсик гепатитда жигардаги морфологик кўрсаткичларга ижобий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтиссолаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 5 майдаги 01-4/255-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтиссолаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йилдаги 5 майдаги 01-4/255-сонли хати тақдим этилган):
жигарни ўткир токсик шикастланиши бўлган каламушларнинг ҳаёт давомийлигини ва ўткир гелиотрин гепатитли ҳайвонларнинг янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг самарадорлиги исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (09.11.2022 й.; №91/1) ҳамда Aндижон давлат тиббиёт институтининг марказий илмий тадқиқот лабараторияси бўйича 18.11.2022 й.; №29/1) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: инфезол 40 ва аминоянтар билан олиб борилган фармакотерапия қон зардобида HIF-1α миқдорини пасайиши натижасида ҳаёт сифатини яхшилаган ва оғир асоратларни камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги аминянтар қон ўрнини босувчи воситасидан фойдаланиш натижасида қиммат хорижий дори восталар талаб этилмаслиги ҳисобига 17 050 сўм миқдорда иқтисод қилишга эришилган (хорижиий дори воситаси инфузол нарҳи ўртача 194 000 сўмни, янги аминянтар қон ўрнини босувчи воситаси нарҳи 313 200 сўмни ташкил қилади). Хулоса: жигарнинг токиск гепатитини 10 кунлик даволаш курсида таклиф этилган даволаш тартибидан фойдаланиб, 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 170 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
ўткир гелиотринли гепатит билан хасталанган каламушларда жигарда оқсил ҳосил қилиш фаолиятини ортиши ва цитолиз, холестаз, мезенхимал яллиғланиш кўрсаткичларини ҳамда қон зардобида HIF-1нинг юқори даражасини пасайишида янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи  воситани юқори самарадорлиги исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (09.11.2022 й.; №91/1) ҳамда Aндижон давлат тиббиёт институтининг марказий илмий тадқиқот лабараторияси бўйича 18.11.2022 й.; №29/1) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир гелиотринли гепатитда  жигарда оқсил ҳосил қилиш натижасида касалликни эрта ташхислаш орқали даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи воситасидан фойдаланиш натижасида қиммат хорижий дори восталар талаб этилмаслиги ҳисобига 17 050 сўм миқдорда иқтисод қилишга эришилган (хорижиий дори воситаси инфузол нарҳи ўртача 194 000 сўм, янги аминянтар қон ўрнини босувчи восита нарҳи 313 200 сўмни ташкил қилади). Хулоса: ўткир гелиотринли гепатит билан хасталанган каламушларда жигарда оқсил ҳосил қилиш фаолиятини ортиши ва цитолиз, холестаз, мезенхимал яллиғланиш кўрсаткичларини олдини олишда таклиф этилган янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи воситасидан фойдаланиб, 1 ойлик курс учун 1 нафар бемор ҳисобига 511 500 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
ўткир гелиотрин моделида янги маҳаллий инокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарни қўллашда эритроцитларнинг антиоксидант ҳимояси ферментларини фаоллашиши оқибатида гиперлипопероксидация пасайиши исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (09.11.2022 й.; №91/1) ҳамда Aндижон давлат тиббиёт институтининг марказий илмий тадқиқот лабараторияси бўйича 18.11.2022 й.; №29/1) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир гелиотрин моделида янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтар дори воситасини қўллашда эритроцитларнинг антиоксидант ҳимояси ферментларини фаоллашиши оқибатида гиперлипопероксидацияни пасайиши орқали касалликни эрта ташхислаш ва даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган янги усулни қўллаш натижасида даволаниш ҳаражатини камайтириб, беморларни шифохонада бўлиш вақтини 15 кундан 10 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори бир  бемор учун 41 752 сўмга камайтирган (15 кунлик ананавий усулда даволаниш 1 404 600 сўмни, 10 кунлик таклиф этилган янги усулда – 518 880 сўмни ташкил қилади). Хулоса: янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтар маҳаллий дори воситасидан фойдаланиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 302 600 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
ўткир гелиотрин гепапли каламушлардаги эндоген заҳарланишга янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтар маҳаллий дори воситасининг токсик гепатитда жигардаги морфологик кўрсаткичларга ижобий таъсири исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (09.11.2022 й.; №91/1) ҳамда Aндижон давлат тиббиёт институтининг марказий илмий тадқиқот лабараторияси бўйича 18.11.2022 й.; №29/1) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир гелиотрин гепапли каламушлардаги эндоген заҳарланишга янги маҳаллий аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтар маҳаллий дори воситасининг токсик гепатитда жигардаги морфологик кўрсаткичларга ижобий самараси орқали хасталикни  даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган янги усулни қўллаш натижасида беморларни шифохонада бўлиш вақтини 15 кундан 10 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш ҳаражат миқдори 39 000 сўмга камайтирган (Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 105 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: касалликни оғир шаклларига ўтиши ва ва цирроз ривожланиши олди олиниб, 250 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 220 млн. сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish