Sayt test rejimida ishlamoqda

Толипова Зиёда Боходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги аминокислотали қон ўрнини босувчи воситанинг оқсил энергетик етишмовчиликдаги метаболик гомеостазнинг асосий бўғинларига таъсири», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1719.
Илмий раҳбар: Каримов Ҳамид Ёқубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иҳтисослашган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Азимова Севара Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алейник Владимир Алексеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оқсил-энергетик танқисликда (оқсилли, энергетик алмашинув, HIF-1α гипоксия-индуцибел омили, липидларнинг периксли оксидланиши, антиоксидант тизим) метаболик гомеостаз кўрсаткичларига аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг таъсирини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қоннинг умумий таҳлили, оқсил-энергетик алмашинув, липидларнинг периксли оксидланиши ва антиоксидант тизимлар, жигар ва буйраклар морфологияси кўрсаткичларининг ҳолати бўйича метаболик гомеостазнинг асосий бўғинларини комплекс баҳолаш асосида оқсил-энергетик етишмасликни патофизиологик механизмлари асосланган;
тажрибадаги оқсил-энергетик танқисликда оқсил-энергетик алмашинув, HIF-1α гипоксия-индуцибел омили, липидларнинг периксли оксидланиши ва антиоксидант тизим кўрсаткичларининг ҳолатига янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг таъсири асосланган;
тажрибадаги оқсил-энергетик танқисликда жигар ва буйракларнинг тўқима тузилмасидаги морфологик ўзгаришларга янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг кўрсатадиган коррекцияловчи таъсири исботланган;
тажрибадаги оқсил-энергетик танқисликда жигар ва буйраклар морфологияси, гомеостазнинг асосий бўғин кўрсаткичлардаги ўзгаришларни баҳолаш янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг юқори самарасини ва уни инфузол 40 таъсирига нисбатан  қиёсий натижаларнинг афзаллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтиссолаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 5 майдаги 01-4/255-А-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий  этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтиссолаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 5 майдаги 01-4/255-А-сонли хати тақдим этилган):
қоннинг умумий таҳлили, оқсил-энергетик алмашинув, липидларнинг периксли оксидланиши ва антиоксидант тизимлар, жигар ва буйраклар морфологияси кўрсаткичларининг ҳолати бўйича метаболик гомеостазнинг асосий бўғинларини комплекс баҳолаш асосида оқсил-энергетик етишмасликни патофизиологик механизмлари асослангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (15.10.2021 й.; №431) ҳамда Тошкент фарманцевтика институти токсикология кимё кафедра лабараторияси бўйича (20.11.2021 й.; №231) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги аминокислотали қон ўрнини босувчи воситанинг оқсил энергетик етишмовчиликдаги метаболик гомеостазнинг асосий бўғинларига таъсири баҳолаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  янги аминокислотали қон ўрнини босувчи воситасидан фойдаланиш натижасида қиммат хорижий анолог дори воситалар талаб этилмаслиги ҳисобига 41 752 сўм иқтисод қилишга эришилган (хорижиий дори воситаси инфезол нарҳи ўртача 234 100 сўмни, янги аминянтар қон ўрнини босувчи воситаси нарҳи 216 200 сўмни ташкил қилади). Агар 10 кунда бўлса, (шифохонада 1 кун бўлиши 110000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: таклиф этилган даволаш тартибидан фойдаланиб, 1 нафар бемор ҳисобига кунига бюджет маблағларини 41 752 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тажрибадаги оқсил-энергетик танқисликда оқсил-энергетик алмашинув, HIF-1α гипоксия-индуцибел омили, липидларнинг периксли оксидланиши ва антиоксидант тизим кўрсаткичларининг ҳолатига янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг таъсири асослангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (15.10.2021 й.; №431) ҳамда Тошкент фарманцевтика институти токсикология кимё кафедра лабараторияси бўйича (20.11.2021 й.; №231) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги оқсил-энергетик етишмовчилик кузатилганда оқсил-энергетик алмашинув, HIF-1α гипоксия-индуцибел омили, липидларнинг периксли оксидланиши ва антиоксидант тизим кўрсаткичларининг ҳолатига янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг таъсирининг юқорилиги очиб берилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг самарали таъсири натижасида қиммат хорижий дори восталар талаб этилмаслиги ҳисобига 440 миллион сўм миқдорида иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: таклиф этилган янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтардан фойдаланиб, 1 нафар бемор ҳисобига ойига бюджет маблағларини 1 252 560 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тажрибадаги оқсил-энергетик танқисликда жигар ва буйракларнинг тўқима тузилмасидаги морфологик ўзгаришларга янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг кўрсатадиган коррекцияловчи таъсири исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (15.10.2021 й.; №431) ҳамда Тошкент фарманцевтика институти токсикология кимё кафедра лабараторияси бўйича (20.11.2021 й.; №231) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти тажрибадаги оқсил-энергетик танқисликда жигар ва буйракларнинг тўқима тузилмасидаги морфологик ўзгаришларга янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг кўрсатадиган коррекцияловчи таъсири эрта ташхислаш ва самарали даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг кўрсатадиган коррекцияловчи таъсири оқибатида беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 1 нафар бемор учун 1 252 560 сўмга камайтирган. Хулоса: оқсил-энергетик танқисликда жигар ва буйракларнинг тўқима тузилмасидаги морфологик ўзгаришларга янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг кўрсатадиган коррекцияловчи таъсирида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 252 560 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тажрибадаги оқсил-энергетик танқисликда жигар ва буйраклар морфологияси, гомеостазнинг асосий бўғин кўрсаткичлардаги ўзгаришларни баҳолаш янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг юқори самарасини ва уни инфезол 40 таъсирига нисбатан  қиёсий натижаларнинг афзаллиги исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (15.10.2021 й.; №431) ҳамда Тошкент фарманцевтика институти токсикология кимё кафедра лабараторияси бўйича (20.11.2021 й.; №231) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибадаги оқсил-энергетик танқисликда жигар ва буйраклар морфологияси, гомеостазнинг асосий бўғин кўрсаткичлардаги ўзгаришларни баҳолаш янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг юқори самарасини ва уни инфузол 40 таъсирига нисбатан  қиёсий натижаларнинг самараси орқали хасталикни даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтарнинг юқори самарасини ва уни инфузол 40 таъсирига нисбатан қиёсий натижасида беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини 2 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 210 000 сўмга камайтирган. Хулоса: таклиф этилган янги аминокислотали қон ўрнини босувчи аминоянтардан фойдаланиш натижасида касалликни оғир шаклларига ўтиши ва асоратлар олди олиниб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 252 560 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish