Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагдуллаева Барно Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё ва Сирдарё дарёлари суви таркибининг гигиеник ўзига хослиги, аҳоли саломатлигига хавфини баҳолаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib535.
Илмий раҳбар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг йирик дарёлари сувининг кимёвий, микробиологик ва паразитологик таркибининг аҳоли саломатлигига хавфни баҳолаш асосида сувдан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш ва сув этиологияли касалликларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрганилган дарёлар сувининг кимёвий ва микробиологик кўрсаткичлари O‘zDSt 951:2011 бўйича ер усти сув манбаларининг III синфга кириши ва сувни ифлослантирувчи асосий манбалар - қишлоқ хўжалиги ерлари ва маиший оқава сувларнинг дарёга интенсив оқизилиши асосланган;
сувга коагулянт қўшиш орқали хосил бўлган чўкмани таҳлил қилиш натижасида ер усти ва ер ости сув ҳавзалари, ичимлик ва идишларда қадоқланган сув намуналарининг санитар-паразитологик кўрсаткичларини (Giardia spp., Cryptosporidium spp. ва гельминт тухумларини) баҳолашнинг адсорбция усули ишлаб чиқилган;
дарё сувидан рекреацион мақсадларда фойдаланишда III даражали микробиал ва юқори эпидемик хавфи мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда азид сақловчи ва Эндо озуқа муҳитлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш натижасида сув ҳавзаларининг сув намуналарида Enterococcus spp. аниқлашнинг соддалаштирилган усули ишлаб чиқилган;
индол синамасидан фойдаланишни истисно қилиш натижасида бор кислотали лактоза озиқа муҳитга тўғридан-тўғри экиш орқали ананавий усулдан фарқли ўлароқ Сирдарё ва Қашқадарё дарёларининг сув намуналарида E.coli кўрсаткичини аниқлашнинг соддалаштирилган усули ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 9 июндаги 5-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 22 майдаги 216/01-05-сонли хати тақдим этилган):
ўрганилган дарёлар сувининг кимёвий ва микробиологик кўрсаткичлари O‘zDSt 951:2011 бўйича ер усти сув манбаларининг III синфга кириши ва сувни ифлослантирувчи асосий манбалар - қишлоқ хўжалиги ерлари ва маиший оқава сувларнинг дарёга интенсив оқизилиши асослангани Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича (06.06.2023 й.; №24) ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Янгиҳаёт тумани бўлими бўйича (09.06.2023 й.; №19) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сирдарё ва Қашқадарё дарёларини ифлослантирувчи асосий манбалар аниқланган, дарёлар суви ифлосланишини олдини олиш чораларини ишлаб чиқилган, ўрганилаётган дарёлар сувидан истиқболда ичимлик суви манбаи мақсадида фойдаланиш мумкинлиги, бу эса аҳолини сифатли ичимлик суви билан қамровини ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сирдарё вилояти аҳолисининг 25%, Қашқадарё вилояти аҳолисининг эса - 50% ичимлик суви билан таъминланмаган уй хўжаликларини марказлаштирилган ичимлик суви таъминотига уланиш натижасида ҳар ойда ўртача 4 500 – 5 500 сўм иқтисод қилинади (Ўзсувтаъминот тарифига кўра марказлаштирилган ичимлик суви таъминотига уланган 1 та уй хўжалиги учун бир ойда ўртача 8 000 сўм, уланмаган 1 та уй хўжалиги учун 12 500 – 13 500 сўмни ташкил қилади). Хулоса: Қашқадарё ва Сирдарё дарёларининг ифлосланишини олдини олиш ва дарёлар сувидан марказлаштирилган ичимлик суви манбаи сифатида фойдаланиш ичимлик сувига уланган 1 та уй хўжалиги ҳисобига йиллик 54 000 – 66 000 сўмга бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
сувга коагулянт қўшиш орқали хосил бўлган чўкмани таҳлил қилиш натижасида ер усти ва ер ости сув ҳавзалари, ичимлик ва идишларда қадоқланган сув намуналарининг санитар-паразитологик кўрсаткичларини (Giardia spp., Cryptosporidium spp. ва гельминт тухумларини) баҳолашнинг адсорбция усули Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича (06.06.2023 й.; №24) ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Янгиҳаёт тумани бўлими бўйича (09.06.2023 й.; №19) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дарёлар сувининг мониторингини самарадорлигини оширган, сув сифатини ўзгаришининг қисқа муддатли башорат қилишга ёрдам берган, сув намуналарида санитар-паразитологик кўрсаткичларни аниқлаш сифати яхшиланган, санитар-паразитологик лаборатория ходимларининг иши енгиллаштирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган адсорбция усули бўйича таҳлил қилишда: транспорт ва кимёвий реактивлар харажатларини қисқартириш натижасида 1 та сув намунаси таҳлилининг харажати 18 400 сўмга камайтирган (ЎзР Санэпидқўмнинг прейскурантига кўра 1 та сув намунаси таҳлилининг нархи 43 800 сўм ташкил қилади). Хулоса: ичимлик ва идишларда қадоқланган сув, ер усти ва ер ости сув ҳавзалари сув намуналаридаги Giardia spp., Cryptosporidium spp. ва гельминт тухумлари кўрсаткичларини аниқлашда адсорбция усули қўлланилиб, 50 та сув намунаси ҳисобига бюджет маблағларини 920 000 сўмга ва бюджетдан ташқари мабларғларни 331 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
дарё сувидан рекреацион мақсадларда фойдаланишда III даражали микробиал ва юқори эпидемик хавфи мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда азид сақловчи ва Эндо озуқа муҳитлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш натижасида сув ҳавзаларининг сув намуналарида Enterococcus spp. аниқлашнинг соддалаштирилган усули Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича (06.06.2023 й.; №24) ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Янгиҳаёт тумани бўлими бўйича (09.06.2023 й.; №19) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўрганилаётган дарёлар сувининг микробиологик ҳолатини мониторинги самарадолиги оширган, рекреация сув ҳавзаларининг сув намуналарида Enterococcus spp. кўрсаткичини аниқлаш сифатини яхшилаган, лаборатория ходимлари иши енгиллаштирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган соддалаштиришлаган текшириш усули бўйича таҳлил қилишда кимёвий реактивлар харажатларини қисқартириш натижасида 1 та сув намунаси таҳлилининг харажати 4 748 сўмга камайтиришга эришилган (ЎзР Санэпидқўмнинг прейскурантига кўра 1 та сув намунаси таҳлилининг нарҳи 25 068 сўмни ташкил қилади). Хулоса: дарёлар ва сув ҳавзалари сув намуналарида Enterococcus spp. кўрсаткичини аниқлашда соддалаштиришлаган усули қўлланилиб, 40 та сув намунаси ҳисобига бюджет маблағларини 189 920 сўмга ва бюджетдан ташқари мабларғларни 47 480 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
индол синамасидан фойдаланишни истисно қилиш натижасида бор кислотали лактоза озиқа муҳитга тўғридан-тўғри экиш орқали ананавий усулдан фарқли ўлароқ Сирдарё ва Қашқадарё дарёларининг сув намуналарида E.coli кўрсаткичини аниқлашнинг соддалаштирилган усули Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича (06.06.2023 й.; №24) ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Янгиҳаёт тумани бўлими бўйича (09.06.2023 й.; №19) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дарёлар ва сув ҳавзалари суви намуналарида E.coli кўрсаткичини аниқлаш сифат яхшиланган, микробиологик лаборатория ходимлари иши енгиллаштирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сув намуналарида  E.coli кўрсаткичини аниқлашнинг соддалаштиришлаган усули бўйича таҳлил қилишда кимёвий реактивлар харажатларини қисқартириш натижасида 1 та сув намунаси таҳлилининг харажати 11 906 сўмга камайтирган (ЎзР Санэпидқўмнинг прейскурантига кўра 1 та сув намунаси таҳлилининг нархи 40 479 сўм ташкил қилади). Хулоса: дарёлар ва сув ҳавзалари сув намуналарида E.coli кўрсаткичини аниқлашда соддалаштиришлаган усули қўлланилиб, 80 та сув намунаси ҳисобига бюджет маблағларини 476 240 сўмга ва бюджетдан ташқари мабларғларни 119 060 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Б.О.Сагдуллаеванинг «Қашқадарё ва Сирдарё дарёлари суви таркибининг гигиеник ўзига хослиги, аҳоли саломатлигига хавфини баҳолаш» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 22 майдаги 216/01-05-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish