Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Хуршид Уринқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат харидлари соҳасидаги жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD.Yu986.
Илмий раҳбар: Қулматов Шароф Асадович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор, Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни мухофаза қилиш Академияси.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги жиноятларни тергов қилишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят-просессуал қонунчиликка жиноятларни тергов қилишда исботлаш имкониятларини кенгайтириш ва далиллар мақбуллигини таъминлаш мақсадида текширилган ва баҳолангандан кейин тезкор-қидирув тадбирлари натижаларини далил турлари қаторига киритиш зарурати асослантирилган;
суд-тергов органлари томонидан давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар юзасидан самарали тергов ўтказилишини таъминлаш мақсадида давлат харидларини амалга оширишда ҳужжатларнинг матнини ўзгартириш, бошқа иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган қонунга хилоф талабларни киритиш, нархларни ёки иштирокчиларни саралаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида иштирокчиларнинг олдиндан тил бириктиришини тақиқлаш зарурлиги асослантирилган;
давлат харидлари соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида давлат харидлари жараёнида ёлғон ёки сохта ҳужжатларни тақдим этган, айни битта лотда иштирок этган аффилланган шахслар ёки манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумотларни очиб бермаган иштирокчиларни келгусида давлат харидлари жараёнида иштирок этишини чеклаш зарурати асослантирилган;
замон шиддат билан ўзгариб ва ривожланиб бораётган, айниқса ахборот технологиялари ва рақамлаштириш даврида иқтисодий соҳада ҳам содир этиладиган жиноятларнинг турлари ва усуллари кўпайиб боришини инобатга олган ҳолда мутахассислар учун мунтазам мақсадли малака курсларини ташкил этиб бориш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Давлат харидлари соҳасидаги жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинган бўлса, ЖПК нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирларида иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берса, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкинлиги ҳақидаги таклиф, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда жиноят-просессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-675-сонли Қонуни 2-моддасига асосан, ЖПК 81-моддаси учинчи қисмини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупция ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 7 апрелдаги 04/2-10/1385-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф тезкор-қидирув натижаларидан далил сифатида фойдаланишга ҳуқуқий асос яратган;
давлат харидларини амалга оширишда ҳужжатларнинг матнини ўзгартириш, бошқа иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган қонунга хилоф талабларни киритиш, нархларни ёки иштирокчиларни саралаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида иштирокчиларнинг олдиндан тил бириктиришини тақиқлаш ҳақидаги таклиф 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684-сонли Қонуннинг 46-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2023 йил 30 мартдаги 04/1-13-6-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф давлат харидларини ўтказиш жараёнида олдиндан тил бириктиришни тақиқлашга ҳуқуқий асос яратган;
давлат харидлари жараёнида ёлғон ёки сохта ҳужжатларни тақдим этган, айни битта лотда иштирок этган аффилланган шахслар ёки манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумотларни очиб бермаган иштирокчиларни келгусида давлат харидлари жараёнида иштирок этишини чеклаш ҳақидаги таклиф 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684-сонли Қонуннинг 48-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2023 йил 30 мартдаги 04/1-13-6-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф давлат харидларини ўтказиш жараёнида ноқонуний ҳаракатлар содир этган шахсларни давлат харидлари жараёнидан четлатишга ҳуқуқий асос яратган;
давлат харидлари соҳасидаги жиноятларни ҳар хил малакаланишини олдини олиш ҳамда ушбу соҳадаги жиноятлар учун алоҳида жиноий жавобгарликни белгилаш мақсадида берилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси лойиҳасининг янги таҳрирда қабул қилинишида янги модда сифатида 129-модда яъни, “Давлат харидларини ўтказиш тартиб-таомилини қасддан бузиш” учун жиноий жавобгарликни белгилашда ва ушбу моддани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 28 декабрдаги 27/2-367-22-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши давлат харидлари соҳасидаги жиноятларни ҳар хил квалификация қилинишини олдини олади ва ушбу соҳадаги жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish