Қосимов Жаҳонгир Авлоқуловичнинг
фалсафа доктор (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Талабаларнинг касбий компетентлигини замонавий график дастурлар асосида такомиллаштириш (гидротехника қурилиши таълим йўналиши мисолида), 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: V2022.4.PhD/Ped4134
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
техника фанлари доктори, профессор Султанов Тахиржон Закирович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори (13.00.05), доцент Гулямов Комилжон Махмудович (13.00.02).
Етакчи ташкилот - Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг касбий компетентлигини замонавий график дастурлар асосида такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Computer Aided Design (CAD) график дастурларининг қулай функционал имкониятлари воситаси ёрдамида талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришда гидротехник композицияларни яратишга доир автоматлаштирилган-дидактик имкониятлари муҳандислик компьютер графикаси фанининг ўқитиш самарадорлигини белгиловчи конструкциялаш, прогнозлаш, моделлаштириш компонентларининг динамик конструктурли переспектив методика билан идентивлик даражаси продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда мотивацион фаолиятни ривожлантиришнинг консептуал, рефлекcив, интегратив компонентлари виртуаллик ва иллюстративлик хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини замонавий график дастурларнинг ривожланганлик даражаларини баҳолашнинг диагностик имкониятлари таҳлил, лойиҳалаш, анкета-сўров, кўп даражали тестлар, зиддиятли вазиятлар комплекс фойдаланиш асосида оптималлаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини замонавий график дастурларнинг функционал жиҳатлари (конструкциялаш, лойиҳалаш) ва компонентлари (мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш) мазмуни Edu Graphics, 5 қадам, Фаол ёндашув, SCORE технологиялари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларнинг касбий компетентлигини замонавий график дастурлар асосида такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг графикли фаолиятини фазовий ва мантиқий фикрлаш билан ўзаро оптимал уйғунлигини таминлаш мақсадида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Архитектура элементларини лойиҳалаш” (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-657 рақамли гувоҳнома), “Муҳандислик компьютер графикаси” дарсликлари (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи, 359-350 рақамли гувоҳнома), “Муҳандислик графикаси” номли (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи, 285-221 рақамли гувоҳнома) ҳамда “Муҳандислик графикасидан график ишлар тизими” деб номланган ўқув қўлланмалар (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи, 285-220 рақамли гувоҳнома), “Муҳандислик компьютер графикаси” номли электрон ўқув қўлланма (Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети кенгаши қарори билан 2022 йил 19 декабрдаги 465 а/ф сонли буйруғи, 465 а/ф-102 рақамли гувоҳнома) ва график дастурлари мазмуни ёритиш мақсадида “Edu Graphics” мобил иловаси (Ресрублика интелектуал мулк агентлиги гувоҳномаси. №BGU 00713) воситасида “Муҳандислик компьютер графикаси” фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларни илмий тадқиқотга ва лойиҳа ишига йўналтириш технологиясини муҳандислик компьютер графикаси фанининг катта ҳажмли мавзуларини контсентризм тамойили асосида йирик блокларга бирлаштириб ўқитишнинг дидактик имкониятларини кенгайтириш, касбий-мотивацияли фаолият, яратувчанлик, аналитик ва синтетик тафаккур параметрларининг идентивлик кўрсаткичи барқарорлигига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан № ФЗ-20200929327 - “Грунтнинг намланганлик ва чизиқсиз филтрацияни ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг мустаҳкамлик ишончлилигини баҳолаш назарияси ва усулини ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат гранти фундаментал лойиҳасининг иншоотлар лойиҳалашда график дастурлардан фойдаланиш қисмини бажаришда фойдаланилган. Натижада бўлажак муҳандис-гидротехникларининг касбий компетентлиги ривожланганлигини узлюксиз назорат қилиш технологияси асосида ўқув жараёни самарадорлиги ошган;
“Муҳандислик компьютер графикаси” фанини ўқитишнинг методик шарт-шароитларини лойиҳавий фаолиятнинг технологик ва рефлексив фазалари интенсификатсиясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Муҳандислик компютер графикаси” электрон дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 02/01-01-сон маълумотномаси). Натижада, “Муҳандислик компьютер графикаси” фанини ўқитишнинг электрон-дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.