Sayt test rejimida ishlamoqda

Норов Асрор Эгамбердиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда инновацион менежмент тамойиллари асосида илмий даражали кадрлар тайёрлаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Iqt466
Илмий раҳбар: Абдурахманов Одил Каландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саидов Машъал Самадович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Очилов Акрам Одилович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекіѕтонда інноватѕіон менежмент тамойілларі аѕоѕіда ілмій даражалі кадрлар тайёрлаѕҳнінг ілмій уѕлубій аѕоѕларіні тадқіқ этіѕҳ, замонавій менежмент уѕулларідан фойдаланіб, іѕтіқболлі йўналіѕҳларіні белгілаѕҳ бўйіча ілмій такліф ва амалій тавѕійалар іѕҳлаб чіқіѕҳдан іборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарлари вазифалари таркибига иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашда иштирок этиш ҳамда тармоқ бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга оид инновацияларни жорий этишни киритиш орқали илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш таклифи асосланган;
мақсадли йўналишдаги янгиликларни ўзлаштириш ва фойдаланиш қобилиятини мужассамлаштирган инновацион маданиятни ривожлантиришда “илмий тадқиқот инфратузилмаси - моддий-техникавий база - кадрлар мотивацияси - илмий лаборатория/марказ” соҳаларининг ўзаро боғлиқ фаолиятига мувофиқ келувчи менежмент тамойилларига кўра комплекс ёндашув асосланган;
илмий даражали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва инновацион бошқарувини шакллантириш мақсадида ИТ-таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига сунъий интеллект ва ахборот технологияларини иқтисодиёт соҳаларида қўллашга йўналтирилган илмий лойиҳалар учун ҳар йили ажратиладиган умумий маблағнинг 5 фоизидан кам бўлмаган қисмини ажратиш таклифи асосланган;
ёш олимларнинг мамлакат ҳудудида ўтказиладиган илмий тадбирларда иштирок этиш, илмий-тадқиқот иши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашишни назарда тутувчи дастур доирасидаги лойиҳаларни баҳолаш ноёб илмий объектлар, илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюроларида ўтказиладиган тажрибалардан кутилаётган натижаларнинг илмий самарадорлиги жиҳатидан ёндашиш асосида такомиллаштирилган;
кўп омилли статистик таҳлилнинг услуб ва моделлари асосида Ўзбекистонда илмий даражали кадрлар тайёрлашнинг 2027-йилга қадар ўрта муддатли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион менежмент тамойиллари асосида илмий даражали кадрлар тайёрлашнинг услубий жиҳатлари юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарлари вазифалари таркибига иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашда иштирок этиш ҳамда тармоқ бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга оид инновацияларни жорий этишни киритиш орқали илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-августдаги 545-сон “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 89-03-2775-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашда иштирок этиш ҳамда тармоқ бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга оид инновацияларни жорий этиш бўйича вазифаларнинг давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларига юклатилиши бу борадаги чора-тадбирларнинг тизимли ташкил этилиши ҳамда илмий даражали кадрлар тайёрлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмининг самарали амал қилишига имкон яратган;
мақсадли йўналишдаги янгиликларни ўзлаштириш ва фойдаланиш қобилиятини мужассамлаштирган инновацион маданиятни ривожлантиришда “илмий тадқиқот инфратузилмаси - моддий-техникавий база - кадрлар мотивацияси - илмий лаборатория/марказ” соҳаларининг ўзаро боғлиқ фаолиятига мувофиқ келувчи менежмент тамойилларига кўра комплекс ёндашувдан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-августдаги ПҚ-357-сон “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 89-03-2775-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ягона электрон тизими жорий этилиши билан тизимда 220 та ОТМ ва илмий ташкилотлар тўғрисида маълумотлар, 14 минг нафардан зиёд таҳсил олаётган изланувчилар бўйича маълумотлар базаси жамланиб, йилига ўртача 2000 га яқин талабгорлар ҳудудлардан топширишини инобатга олиб, ўртача ҳисобда 1,2 млрд сўм маблағ тежаб қолишга эришилган;
илмий даражали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва инновацион бошқарувини шакллантириш мақсадида ИТ-таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига сунъий интеллект ва ахборот технологияларини иқтисодиёт соҳаларида қўллашга йўналтирилган илмий лойиҳалар учун ҳар йили ажратиладиган умумий маблағнинг 5 фоизидан кам бўлмаган қисмини ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-августдаги ПҚ-357-сон “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 89-03-2775-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларнинг инновацион фаолиятини молиялаштириш ҳамда натижаларини тижоратлаштириш механизмини такомиллаштириш орқали кадрлар тайёрлаш самарадорлигини оширишга таъсирини кучайтириш имконини яратган;
ёш олимларнинг мамлакат ҳудудида ўтказиладиган илмий тадбирларда иштирок этиш, илмий-тадқиқот иши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашишни назарда тутувчи дастур доирасидаги лойиҳаларни баҳолаш ноёб илмий объектлар, илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюроларида ўтказиладиган тажрибалардан кутилаётган натижаларнинг илмий самарадорлиги жиҳатидан ёндашиш асосида такомиллаштириш таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-апрелдаги 222-сон “Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 89-03-2775-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ёш олимларнинг мамлакат ҳудудида ўтказиладиган илмий тадбирларда иштирок этиш, илмий-тадқиқот иши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашишни назарда тутувчи дастур доирасидаги лойиҳаларни баҳолаш мезонлари такомиллашиб, уларни илмий-тадқиқот ишларининг пировард натижаларига йўналтиришни рағбатлантириш имкони яратилган;
кўп омилли статистик таҳлилнинг услуб ва моделлари асосида Ўзбекистонда илмий даражали кадрлар тайёрлашнинг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогнозидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 89-03-2775-сон маълумотномаси). Таклиф этилаётган прогноз кўрсаткичлари асосида 2027-йилга келиб, республикада илмий даражалилар сони 2022-йилга нисбатан мутлоқ кўрсаткичларда 2532 нафарга ёки 1,8 баробарга ортиши мумкинлиги, ОТМ ва ИТИларда яна 50 га яқин янги ихтисослашган илмий кенгашлар ташкил этилиши, квоталар сони 3438 ўринга ёки бўлмаса 1,96 маротаба ортиши, стипендияси миқдори 11,5 млн сўмни ташкил этиши прогнози асосида келгусида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш имкониятини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish