Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгибоев Абдималик Эшмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республикамизда яратилган Ўзбекистон -83 навли хашаки лавлагини сигирлар сут маҳсулдорлигига таъсири”, 06.02.03-Хусусий зоотехния: Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси  (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Qx778
Илмий раҳбар: Куччиев Охунжон Раззоқович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнолгиялар университетининг Тошкент филиали, PhD.06/09.07.2020.Qx/В.117.01.
Расмий оппонентлар: Шокиров Қахрамон Жўрабоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Мадрахимов Шодлик Назарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хашаки лавлагининг “Ўзбекистон-83” нави илдизмеваси билан озиқлантириш орқали соғин сигирлар ратсионларида куз-қиш даврида кузатиладиган оқсил-қанд нисбатининг бузилишини олдини олиш ва соғин сигирларнинг сут маҳсулдорлигини ошириш, уларнинг сут беришида кечадиган моддалар алмашинуви бузилишларини олдини олиш чора тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ушбу тадқиқотларда илк бор “Ўзбекистон-83” навли лавлагининг илдизмевасини голштинлаштирилган қора-ола зотли сигирлар озиқасига бир кунда 12 кг қўшиб берилганда сут маҳсулдорлигини 1,4 кг ёки 8,1% га ошганлиги исботланган;
“Ўзбекистон-83” навли лавлагининг соғин сиғирлар бир кунлик ратсионига меёр асосида 12 кг қўллаш технологияси натижасида соғин сиғирлар пуштдорлик фаолияти 5,3 % га ошганлиги аниқланган;
 “Ўзбекистон-83” навли лавлагини 6,7% озуқа бирлигини соғин сигирлар озиқасига қўшиб бериш технологиясини қўллаш натижасида сигирлар сутининг базис ёғлилиги 11,5 %, ўртача ёғ миқдори 10,1%, оқсил 7,3% ва қанд 41,4%, каротин 121,6%, оқсил 0,4%, калсий 6.1 % ва қанд миқдори 21,9 % га ошганлиги исботланган;
И ва ИИ гуруҳ тажрибадаги сигирларининг сутдорлик коеффитсиенти назорат гуруҳ сигирлардан тегишли равишда 112,5 кг ёки 15,3% га ва 42,3 кг ёки 5,7% га юқори бўлганлиги исботланган;
И тажриба гуруҳига нисбатан ИИ тажриба гуруҳи ҳар бир бош сигирларнинг лактатсия мобайнида назорат гуруҳидаги бир бош сигирга нисбатан 201000,00 сўм харажат қилинган бўлиб, иқтисодий самарадорлик даражаси И гуруҳда 27,4 % ва ИИ тажриба гуруҳда 21,0% ни , назорат гуруҳига нисбатан 6,8 ва 0,4% га ошганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хашаки лавлаги “Ўзбекистон-83” нави илдизмеваси сигирлар сут маҳсулдорлигига таъсири бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Голиштинлаштирилган қора-ола зотли сигирлар подаси Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Саман Само” фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 08.06 даги 02/23-147-сонли маълумотномаси). Илмий йнгиликнинг натижада, 2 лактатсияда сигирларнинг сут маҳсулдорлиги 4225,4 кг га ҳар бир бош сигирдан 5937300 сўм соф фойда олинган.
Голиштинлаштирилган қора-ола зотли сигирлар подаси Янгийўл тумани “Жамол ота чорва насл” фермер хўжалигида иккинчи лактатсиядаги сигирларнинг сут маҳсулдорлиги амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 08.06 даги 02/23-147-сонли маълумотномаси). Натижада, голиштинлаштирилган қора-ола зотли ҳар бир сигирдан 5828300 сўм миқдорида соф фойда олинган.
Голиштинлаштирилган қора-ола зотли сигирлар подаси Янгийўл тумани “Мухтор ота набиралари” фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 08.06 даги 02/23-147-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқаришда ҳар бир бош сигирдан 5819400 сўмгача соф фойда олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish