Sayt test rejimida ishlamoqda

Нафасов Зафар Нурмахмадовичнинг
Фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Игна баргли дарахтларни зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя қилишнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Qx 166
Илмий маслаҳатчи: Яхяев Хашим Касимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01
Расмий оппонентлар: Хайтмуратов Арслонбек Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, ката илмий ходим; Носиров Бахтиёр Салаҳиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мирзаева Гулнора Саидорифовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади игна баргли дарахтлар зараркунандаларининг тарқалиши, зарари, табиий энтомофагларнинг тур таркиби, зараркунандалар популятсияси сонини камайтиришдаги аҳамияти ҳамда уйғунлашган ҳимоя қилишнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республикамиз шароитида игна баргли дарахтларнинг асосий зараркунандаларининг тур таркиби ва асосий доминант турларининг тарқалиши, кўпайиш сабаблари, зарари, биоекологик хусусиятлари, ривожланиши ва зарарланиш даражалари аниқланган;
игна баргли дарахтларни зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг биологик усулларидан фойдаланишнинг имкониятлари ишлаб чиқилган;
игна баргли дарахтларда зараркунандаларнинг пайдо бўлишини башорат қилиш ва қарши кураш тадбирларини ўз вақтида ўтказиш муддатлари аниқланган;
игна баргли дарахтлар зараркунандаларининг ривожланишини прогнозлаштиришнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
игна баргли дарахтларнинг асосий зараркунандаларига қарши курашнинг юқори самара берувчи биологик ва кимёвий усуллари ишлаб чиқилган;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда ўрмон хўжаликлари учун қулай, арзон, самарали, атроф-муҳит, табиий энтомофаглар учун эса безарар бўлган кураш тизими ишлаб чиқилган;
игна баргли дарахтларни зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя қилишнинг назарий ва амалий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зараркунандаларга қарши курашнинг мажмуавий тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
игна баргли дарахтлар зараркунандаларига қарши «Тайфун плюс», «Препарат-РР1», «Имитрин», «Би-58», «Нурелл-Д», «Энтолучо», «Дифен супер», «Карате Дуо», «Фаскорд» кимёвий препаратлари ва «Биослип БТ», «Биослип ББ» микробиопрепаратлари синовдан ўтказилиб, ўрмончилик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаларида кенг миқёсда қўллаш учун тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси ишчи органи” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 19 майдаги №2-5-78-сон маълумотномаси). Натижада, игна баргли дарахтлар зараркунандаларига қарши курашишда кимёвий ва микробиологик препаратларни қўлланилиши ҳисобига ўрмончилик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаларидаги зарарланган дарахтларни сақлаб қолишга эришилган;
игна баргли дарахтларнинг зараркунандаларига қарши курашишда қўлланилган «Тайфун плюс», «Препарат-РР1», «Имитрин», «Би-58», «Нурелл-Д», «Энтолучо», «Дифен супер», «Карате Дуо», «Фаскорд» кимёвий препаратлари ва «Биослип БТ», «Биослип БВ» каби микробиологик препаратлари «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пеститсидлар ва агрохимикатлар рўйхати»га киритиш учун тавсия этилган («Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 3 февралдаги 02-13/60-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу препаратлар игна баргли дарахтларнинг асосий зараркунандаларига қарши курашишда асосий воситалар сифатида ҳизмат қилган;
игна баргли дарахтлар зараркунандалари: унсимон қуртлар, ширалар, қалқондорлар, тунламлар, бузоқбошлар, қуйруқли бузоқбошлар ва мўйловдор қўнғизларга қарши «Тайфун плюс», «Имитрин», «Энтолучо», «Препарат-РР1», «Дифен супер», «Нурелл-Д», «Карате Дуо», «Би-58 (янги)» кимёвий препаратлари ва «Биослип БТ», «Биослип ББ» микробиопрепаратлари, умуртқали кемирувчиларга қарши «Бромадиолон», «Зоокумарин пастаси» кимёвий препаратлари Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари марказларида 24843 дона игна баргли дарахтларда ҳамда Хоразм вилоятидаги «Анор» ф/х кўчатзорларида 33,5 гектар майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 13 мартдаги 02/025-1056-сон маълумотномаси). Натижада, кимёвий ва микробиологик препаратларнинг турига қараб сарфланган 1,0 сўм эвазига ўртача 7,0-11,0 сўмдан иқтисодий самарадорликка эришилган;
ўрмон хўжаликларида унсимон қурт, шира, қалқондор, уруғхўр, тунлам, симқурт, бузоқбош, қуйруқли бузоқбош қўнғизлари ва умуртқали зараркунандаларга қарши «Биослип БТ», «Биослип ББ» микробиопрепаратлари 40 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ўрмон давлат қўмитасининг 2021 йил 10 мартдаги 05/21-1187-сон маълумотномаси). Натижада, зараркунандаларга қарши қўлланилган препаратларнинг биологик самарадорлиги 65-80 % ва 72-81 % ни ташкил этиб, сарфланган 1,0 сўм эвазига қўлланилган препарат турига қараб 7,0-11,0 сўм фойда олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish