Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёдгоров Нормумин Ғуломовичнинг
Фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғ олди ва чўл минтақаси тупроқлари шароитида кузги буғдой етиштириш агротехникасининг илмий асослари (Қашқадарё вилоятининг типик бўз, оч тусли бўз ва тақирсимон тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Qx165
Илмий маслаҳатчи: Халиков Баҳодир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01
Расмий оппонентлар: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Орипов Раззоқ, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг суғориладиган чўл минтақаси тақирсимон ва оч тусли бўз ҳамда тоғ олди типик бўз тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдой навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили олишни таъминлайдиган мақбул экиш муддати, маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартибини илмий асослаш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг суғориладиган чўл минтақаси тақирсимон ва оч тусли бўз ҳамда тоғ олди типик бўз тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдой навларини парвариш қилиш, мўл ва сифатли ҳосил олиш агротехникаси илмий асосланган;
кузги юмшоқ буғдой навларида суғориладиган чўл минтақаси тақирсимон тупроқлари шароитида маъдан ўғитларнинг НПК 250:175:125 кг/га ҳамда оч тусли бўз ва тоғ олди типик бўз тупроқлари шароитида 180:120:90 кг/га меъёрларини қўлланилиши мақбул эканлиги, натижада қишлов даврида тупроқ турларига мос равишда бир м2да 4,2-7,7; 5,0-7,6; 3,2-10,1% гача кўпроқ ўсимлик сақланиб қолинганлиги, маҳсулдор поялар сони эса 86,6-95,9; 201,4-209,7; 195,2-204,7 м2/донага юқори бўлганлиги аниқланган;
чўл минтақаси тақирсимон ва оч тусли бўз ҳамда тоғ олди типик бўз тупроқлар шароитларида суғоришни ЧДНСга нисбатан 75-80-70% тартибда ўтказилиши мутаносиб равишда кузги буғдойни 40-80; 50-60; 30-50 оС миқдорида фойдали ҳароратни кўпроқ талаб қилганлиги, мазкур суғориш тартибида битта ўсимликдаги барг сатҳи 4,0-5,0; 6,5-7,0; 5,0-6,0 см2 гача, фотосинтез соф маҳсулдорлиги 0,2-0,4; 0,16-0,24; 0,4-0,6 г/м2* кунгача ортганлиги аниқланган;
кузги юмшоқ буғдой навлари тақирсимон тупроқлар шароитида 15-20.10 муддатига нисбатан 10 кун эрта муддатда, яъни 01-05.10 муддатида экилганда бошоқ узунлиги 0,3-1,2 см.гача, бошоқдаги дон сони 1,2-1,6 донагача, бошоқдаги дон оғирлиги 0,07-0,09 г гача, 1000 дона дон оғирлиги эса 0,7-0,9 г гача юқори бўлганлиги, дон ҳосили 3,5-5,0 с/га ортганлиги, дондаги оқсил миқдори 12,8-15,1% га, клейковина 25,6-29,1% га, шишасимонлиги 59,2-76,0% га, натурасини 599,3-763,8 г/л гача ортиб бориши илмий исботланган;
суғориладиган чўл минтақаси тақирсимон тупроқлар шароитида кузги буғдойда маъдан ўғитларнинг НПК 180:120:90 ва 250:175:125 кг/га меъёрлари қўлланилганда НПК 100:75:50 кг/га меъёри қўлланилганга нисбатан дон ҳосили гектар ҳисобига 15,1-16,8 с га, оч тусли бўз тупроқларда НПК 180:120:90 кг/гадан 240:160:120 кг/га га оширилиши ўғит берилмаган назоратга нисбатан гектарига 35-39 с га, тоғ олди типик бўз тупроқлари шароитида эса 36-37 с гача ортганлиги аниқланган;
чўл минтақаси суғориладиган тақирсимон тупроқлар шароитида дондаги оқсил энг юқори 14,6-15,1% ва клейковина 29,1-30,3% 01-05.10 муддатида экиб, маъдан ўғитларни НПК 250:175:125 кг/га меъёрини қўллаб, суғориш 70-75-60% тартибида олиб борилган «Ғозғон» навида, оч тусли бўз тупроқларда энг юқори оқсил 15,7-16,6 % ва клейковина 30,6-32,5 % бўлганлиги НПК 240:160:120 кг/га меъёрини қўллаб, 70-70-60% суғориш тартибида суғорилган «Алексееич» навида, типик бўз тупроқларда энг юқори оқсил 15,4-16,3% ва клейковина 29,7-31,5% НПК 240:160:120 кг/га меъёрини қўллаб, суғоришни 70-70-60% тартибида ўтказилган «Бунёдкор» навида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилоятининг суғориладиган чўл минтақаси тақирсимон ва оч тусли бўз ҳамда тоғ олди типик бўз тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдой навларини экиш муддатлари, маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартибларини илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Қашқадарё вилоятининг суғориладиган чўл минтақаси тақирсимон ва оч тусли бўз ҳамда тоғ олди типик бўз тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдой («Зимнитса», «Ғозғон», «Алексееич», «Бунёдкор» ва «Шамс») навларини мақбул экиш муддатлари, маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартиблари бўйича “Қашқадарё вилоятининг чўл минтақаси тақирсимон ва оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан мўл ва сифатли дон ҳосили олиш агротехникаси бўйича тавсиянома” ва “Қашқадарё вилоятининг тоғ олди минтақаси типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойдан мўл ва сифатли дон ҳосили олиш агротехникаси бўйича тавсиянома” номли тавсвияномалар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги №07/21-21/9948-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсияномалар бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган илмий ходимлар ва фермер хўжаликларига кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
кузги буғдойнинг «Зимнитса», «Ғозғон», «Алексееич», «Бунёдкор» ва «Шамс» навларини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-80-70 % тартибида суғориш, маъдан ўғитларнинг НПК 180:120:90 кг/га меъёрда қўллаш технологияси Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Яккабоғ, Кўкдала туманларининг типик бўз тупроқлари шароитида 264,5 гектар майдонда, Нишон, Қарши туманлари ва Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Қарши туман агроучасткасининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида 325,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги №07/21-21/9948-сон маълумотномаси). Натижада, кузги юмшоқ буғдой навларини парваришлашда мақбул маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартибини жорий этилиши ҳисобига ўртача 56,7-58,3 с/га дон ҳосили олиниб, маъдан ўғитлар қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан 37,2-49,7 с/га қўшимча дон ҳосили олинган;
кузги буғдойнинг «Зимнитса», «Ғозғон», «Алексееич», «Бунёдкор» ва «Шамс» навларини эрта 01-05.10 муддатда экиб, маъдан ўғитларнинг НПК 180:120:90 кг/га меъёрини қўллаб, суғориш ишларини тупроқ намлигига нисбатан ЧДНС 75-80-70% тартибида олиб бориш технологияси Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Касби туманлари ва Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Касби туман агроучасткасининг тақирсимон тупроқлари шароитида 363,1 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги №07/21-21/9948-сонли маълумотномаси). Натижада, кузги буғдойнинг «Зимнитса», «Ғозғон», «Алексееич», «Бунёдкор» ва «Шамс» навлари ўрта (15-20.10) муддатда экилиб, парваришлашда маъдан ўғитларнинг НПК-100:75:50 кг/га меъёри, суғоришни ЧДНС 70-75-60 % тартиби қўлланилганга нисбатан 26,1-30,4 с/га миқдорида қўшимча дон ҳосили олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish