Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейткасимов Даулетназар Бекназаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
“Филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсиясини такомиллаштириш методикаси (қорақалпоқ тили ва адабиёти йўналиши талабалари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қорақалпоқ тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.DSc/Ped453.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахмедова Малоҳат Эргашевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори; Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тили ва адабиёти йўналишидаги филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсиясини такомиллаштириш методикасини илмий тизим шаклида ишлаб чиқиш ва улардан педагогик амалиётда фойдаланиш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсиясини ривожлантиришдаги дидактик имкониятлар сифатини диверсификатив салоҳиятли ошириш, турли нутқ ва ёзма ҳолатларига концептуал-услубий комплекс тайёрлаш, грамматизмдан воз кечиш, нутқ маданиятини янада оширишнинг методик-праксиологик+методик-прагматик тамойили асосида такомиллаштирилган.
филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсиясини нутқ, ёзма кўникмалари муайян конкрет ўқув вазифаларини белгилай олишдаги креатив-коллаборацион устуворлигини контекстуал жараёнли ривожлантириш, амалиётга татбиқ этишга қаратилган верификацион ёндашув хусусиятлари инновацион педагогик таксономия муҳити асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг лингвистик компетенсиясıни замонавий ривожлантириш профилини (коммуникатор, принципиал, мотиватор, креатив, қадриятли, таваккалчи, инноватор, рефлексив) яратиш, функционал нутқ ва ёзувнинг ички тузилишини ривожлантиришга қаратилган репродуктив машқлар, интерактив ва технологик омиллар трансформациясининг босқичлари кўп векторли жойлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёни иштирокчиларининг социо-лингвистик эҳтиёжларини қондиришга имкон берадиган ёзма ва нутқ маданиятини ривожлантиришнинг дидактик модели тилшуносликнинг аксиологик, когнитив ва фаолият компонентлари асосида такомиллаштирилган;
филолог-талабаларнинг процессуал-ташкилий томонларини тавсифловчи ёзма ва нутқ маданиятини ривожлантиришга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг шахсий-семантик таркибий қисмлари лингвистик билим ва ко'никмаларни ностандарт усулда қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсиясини такомиллаштириш, ўқитиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсиясини ривожлантиришдаги дидактик имкониятлар сифатини диверсификатив салоҳиятли ошириш, турли нутқ ва ёзма ҳолатларига концептуал-услубий комплекс тайёрлаш, грамматизмдан воз кечиш, нутқ маданиятини янада оширишнинг методик-праксиологик+методик-прагматик тамойилини оширишга доир тавсиялардан Қорақалпоқ давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170930309-сон “Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи” мавзусудаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2023-йıл 26-апрелдаги 01-21-02/914-сон маълумотномаси). Натижада, филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари самарадорлиги ортган;
филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсиясини нутқ, ёзма кўникмалари муайян конкрет ўқув вазифаларини белгилай олишдаги креатив-коллаборацион устуворлигини контекстуал жараёнли ривожлантириш, амалиётга татбиқ этишга қаратилган верификацион ёндашув хусусиятлари инновацион педагогик таксономия муҳитини такомиллаштиришга оид таклифлар “Улıwма педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-818 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсияси бўйича кўникмаларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларнинг лингвистик компетенсиясıни замонавий ривожлантириш профилини яратиш, функционал нутқ ва ёзувнинг ички тузилишини ривожлантиришга қаратилган репродуктив машқлар, интерактив ва технологик омиллар трансформациясининг босқичлари кўп векторли жойлаштиришга оид таклифлар “Улıwма педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-818 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсияси бўйича кўникмалар ривожлантириш самарадорлиги ошган;
ўқув жараёни иштирокчиларининг социо-лингвистик эҳтиёжларини қондиришга имкон берадиган ёзма ва нутқ маданиятини ривожлантиришнинг дидактик модели тилшуносликнинг аксиологик, когнитив ва фаолият компонентларига оид таклифлар “Қорақалпоқ тили” дарслиги мазмунига сингдирилган (Қорақалпогʻистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йıл 13-апрелдаги 51-сон маълумотномаси). Натижада филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсияси бўйича кўникмаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
филолог-талабаларнинг процессуал-ташкилий томонларини тавсифловчи ёзма ва нутқ маданиятини ривожлантиришга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг шахсий-семантик таркибий қисмлари лингвистик билим ва кўникмаларни ностандарт усулда қўллашга оид таклифлардан Қорақалпогʻистон телеканалининг “Тил – миллет руухи”, “Тил байлигʻи – эл байлигʻи”, “Ассалаума алейкум Қарақалпақстан”, “Тиккелей эфир”, “Хабар” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилди (Қорақалпогʻистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-апрелдаги 05-22/192-сон маълумотномаси). Натижада, филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсияси бўйича кўникмалар ривожлантириш юзасидан билимларни ўзлаштириш йўллари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish