Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужанова Мунира Файзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда болалар уйларининг шаклланиши ва фаолияти (1925-1991 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar780.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор, Пасилов Баходир, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1925-1991 йилларда Ўзбекистонда Болалар уйларининг шаклланиши ва уларнинг фаолияти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда дастлабки болалар уйларининг ташкил этилиши ўлкада большевиклар ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг амалга оширилганлиги, муассасалар учун бойларнинг ҳовлилари ажратилиб, бинолар етим болалар учун умумий тартибда бўлиб, унда қиз ва ўғил болалар биргаликда тарбияланганликлари асослаб берилган;
болалар уйларининг миқдори ва уларда тарбияланган болалар сони йиллар кесимида ўзгариб турганлиги аниқланиб, бу ҳолат ўша даврда юз берган сиёсий ва иқтисодий жараёнлар билан боғлиқлиги очиб берилган;
болалар муассасаларида таълим ва тарбия ишлари икки босқичда намоён бўлган бўлиб, биринчи босқичда (1920-1940 йилларда) - таълим ва тарбия ишлари биргаликда болалар муассасаларида олиб борилганлиги ҳамда иккинчи босқичда (1950-1980 йилларда) болалар таълим олиш учун мактабларга борганлиги очиб берилган;
болалар уйларига давлат бюджети ҳисобидан турли даврларда турлича маблағлар ажратилганлиги ҳамда дастлабки даврларда аҳолининг ўзи муассасаларга моддий ёрдам берганлиги ва кейинчалик корхоналар уларни оталиққа олиши  натижасида болалар муассасаси моддий таъминоти йиллар кесимида ўзгариб турганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда болалар уйларининг шаклланиши ва фаолияти диссертация ишини тадқиқ қилиш натижасида олинган илмий янгиликлар, хулосалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Ўзбекистонда болалар уйларининг шаклланиши ва тараққиёти, бошқарув тизими, моддий-техник шароити, ўқув-тарбия ишлари, кадрлар тайёрлаш тизимидаги муаммоларга оид тадқиқотлар таҳлили бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси - Ўзбекистон тарихи телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзудаги “Мавзу”, “Мозийдан садо”, “Кўҳна дунё” каби кўрсатувларининг сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси - Ўзбекистон тарихи телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022 йил 17 июндаги 48-764-4244-сон маълумотномаси). Кўрсатувларни тайёрлаш давомида диссертацияда келтирилган асосий назарий, мулоҳаза, таклиф ва тавсиялардан фойдаланиш томошабинларнинг Ўзбекистонда Болалар уйларининг шаклланиш жарёнлари ҳақида янада батафсилроқ маълумот олишларига хизмат қилган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Шарқий Европадан эвакуация қилинган Болалар уйлари миллий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида биноларда жойлаштирилганлиги, урушдан кейин Ўзбекистонга эвакуация қилиб келтирилган поляк болаларининг ўз юртларига қайтарилиши, 1950-йилларнинг охирида Ўзбекистонда Болалар уйлари сонининг камайиб бориши, бунга таъсир этган асосий омиллар каби илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли “Шон-шараф” давлат музейи экспозициясини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 42/728-сон маълумотномаси). Тадқиқот ишининг илмий янгиликлари, амалий натижаларидан музей экспозицияларида фойдаланиш, ташриф буюрувчларининг Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти машаққатли меҳнати ва етим болаларга кўрсатган ғамхўрликлар борасида янада тўлиқроқ тасаввурга эга бўлишларга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish