Sayt test rejimida ishlamoqda

Эралов Азамат Жомуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида туризмнинг ривожланиш тарихи (1991-2020-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.PhD/Tar777.
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Акром Мўминович, тарих фанлари доктори; Эгамбердиева Гўзал Акрамжановна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2020 йилларда Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида туризмнинг ривожланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонннинг жанубий вилоятларида туризмни ривожланиши жараёнларининг учта муҳим босқичи аниқланиб, биринчи босқич – 1991-2005 йилларда туризмнинг меёрий-ҳуқуқий асослари яратилганлиги ва соҳада бозор механизмининг фаолияти йўлга қўйилганлиги, иккинчи босқич – 2006-2015 йилларни ўз ичига олиб, туризм соҳасида хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантиришни жадаллаштириш, ивестиция ва маркетинг амалга оширилиши натижасида туризм соҳасида турли тармоқлар вужудга келиши, соҳада тадбиркорлик ва рақобат муҳитини яратилганлиги ва учинчи босқич – 2016 йилдан бошланиб, туризм соҳасини жадал ривожланиши ва мамлакат иқтисодиётини стратегик тармоғига айланиши, замонавий ёндашувлар асосида туризм соҳасининг ривожи ҳамда уни вилоятлар иқтисодиётининг муҳим тармоғига айлантиришда сезиларли даражада кенгайтирилганлиги ва ижтимоий муаммоларни ечишда муҳим аҳамият касб этганлиги далилланган;
Жанубий вилоятларда туризмни тараққий эттиришнинг истиқболли йўналишлари ҳисобланган – тоғ туризми (Бойсун, Ҳисор, Помир-Олой тоғлари), зиёрат туризми (Ал-Ҳаким ат-Термизий, Султон Саодат, Абу Муъин ан Насафий, Оқсарой зиёратгоҳлари), гастрономик туризм (тандир, яхна, ош, сомса), экотуризм (Сангардак шаршараси, Сайробдаги чинор, Оқсув дарёси ва Сувтушар шаршараси), қишлоқ туризми (Омонхона, Туз кон, Ғилон, Варганза қишлоқлари), этнотуризмнинг ривожланиш имкониятларининг мамлакат равнақидаги улкан аҳамияти асосланган;
республиканинг жанубий ҳудудларига ташриф буюрган ҳорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими турлича бўлганлиги асосланиб туризм инфратузилмаси яхши ривожланмаганлиги, дунёда турли касалликларни тарқалганлиги сабабли ички ва ташқи туризм динамикаси далилланган;
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида қадимги ва ўрта асрлар шаҳарлари, меъморий обидаларнинг мавжудлиги, ўлкашунослик жиҳатдан эътиборни тортиши, минтақанинг қулай географик жойлашуви, мафтункор табиати орқали айниқса экологик ва зиёрат туризмини ривожлантириш имкониятлари катта эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ъзбекистоннинг жанубий вилоятларида туризмнинг ривожланиш тарихи бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва олинган илмий натижаларидан:
Ўзбекистонннинг жанубий вилоятларида туризмни ривожланиши жараёнларининг учта муҳим босқичи аниқланиб, биринчи босқич – 1991-2005 йилларда туризмнинг меёрий-ҳуқуқий асослари яратилганлиги ва соҳада бозор механизмининг фаолияти йўлга қўйилганлиги, иккинчи босқич – 2006-2015 йилларни ўз ичига олиб, туризм соҳасида хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантиришни жадаллаштириш, ивестиция ва маркетинг амалга оширилиши натижасида туризм соҳасида турли тармоқлар вужудга келиши, соҳада тадбиркорлик ва рақобат муҳитини яратилганлиги ва учинчи босқич – 2016 йилдан бошланиб, туризм соҳасини жадал ривожланиши ва мамлакат иқтисодиётини стратегик тармоғига айланиши, замонавий ёндашувлар асосида туризм соҳасининг ривожи ҳамда уни вилоятлар иқтисодиётининг муҳим тармоғига айлантиришда сезиларли даражада кенгайтирилганлиги ва ижтимоий муаммоларни ечишда муҳим аҳамият касб этганлиги юзасидан хулосадан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 27 сентябрдаги 01-011-3061-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши юртимизга сайёҳлар оқимини ошириш, мамлакатимиз маънавияти ва маърифати ҳамда маданиятини дунёга танитиш, халқлар орасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини ривожлантириш имконини берган;
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида қадимги ва ўрта асрлар шаҳарлари, меъморий обидаларнинг мавжудлиги, ўлкашунослик жиҳатдан эътиборни тортиши, минтақанинг қулай географик жойлашуви, мафтункор табиати орқали айниқса экологик ва зиёрат туризмини ривожлантириш имкониятлари катта эканлиги ҳамда улардан етарли даражада фойдаланилганлиги бўйича олиб борилган ишлардан Халқаро “Олтин Мерос” хайрия фонди фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия фондининг 2022 йил 20 сентябрдаги 01-35-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши мамлакатимиздаги маданий мерос обектларини сақлаш ва муҳофаза қилишда маънавий-маърифий ишлар тарғиботида ҳал қилувчи соҳалардан бири эканлигини асослаб бериш имконини берган;
жанубий вилоятларда туризмни тараққий эттиришнинг истиқболли йўналишлари ҳисобланган – тоғ туризми (Бойсун, Ҳисор, Помир-Олой тоғлари), зиёрат туризми (Ал-Ҳаким ат-Термизий, Султон Саодат, Абу Муъин ан Насафий, Оқсарой зиёратгоҳлари), гастрономик туризм (тандир, яхна, ош, сомса), экотуризм (Сангардак шаршараси, Сайробдаги чинор, Оқсув дарёси ва Сувтушар шаршараси), қишлоқ туризми (Омонхона, Туз кон, Ғилон, Варганза қишлоқлари), этнотуризмнинг ривожланиш имкониятларининг мамлакат равнақидаги улкан аҳамиятидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича фойдаланилган (Республика маънавият-маърифат марказининг 2022 йил 14 октябрдаги 313-сон далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши туризм соҳасини ривожлантириш Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишлар тарғиботида ҳал қилувчи соҳалардан бири эканлигини асослаб бериш имконини берган;
республиканинг жанубий ҳудудларига ташриф буюрган ҳорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими турлича бўлганлиги асосланиб туризм инфратузилмаси яхши ривожланмаганлиги, дунёда турли касалликларни тарқалганлиги сабабли ички ва ташқи туризм динамикаси илмий-қиёсий таҳлиллар асосида илк марта таққослаб чиқилганлигини ёритиб бериш, туризм бўйича архивларда, статистика қўмиталарида сақлаб келинаётган маълумотларни умумлаштиришга оид маълумотлардан "О'збекистон тарихи" телеканалида эфирга узатилган "Тақдимот" кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телердаиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 02-29-1577-сон маълумотномаси). Тадқиқотда Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари ҳисобланган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида туризмнинг ривожланиш тарихи батафсил таҳлил қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish