Sayt test rejimida ishlamoqda

Авлиёқулова Дилобар Дилмуротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (Жанубий вилоятлар мисолида. ХХ асрнинг 20-80-йиллари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.PhD/Tar667.
Илмий раҳбар: Чориев Аҳмад Хуваевич, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор; Раҳматова Дилнавоз, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Ўзбекистонда мустабид совет ҳокимиятининг қатағонлик сиёсати ва унинг оқибатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет ҳокимиятининг Ўзбекистон жанубидаги қатағонлик сиёсати Бухоро амирлигини ағдариши билан бошланганлиги далилланган;
мустабид тузумнинг амалдаги турмуш тарзини ўзгартириб янги социалистик жамиятни қуришга қаратилган сиёсати – коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун қилиш, хусусий мулкни таг-томири билан йўқ қилиш, давлат мулкини ташкил этиш каби масалалар очиб берилган;
оғир иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам жанубий вилоятларда совет ҳокимиятининг қатағонлик сиёсати тўхтатилмаганлиги асосланган;
совет ҳокимиятининг тугатилиш йилларида “пахта иши”, “ўзбеклар иши” кабиларнинг жанубий вилоятлар ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётига етказган моддий ва маънавий зарарлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзуни тадқиқ қилиш жараёнида эришилган натижалар асосида:
совет ҳокимиятининг Ўзбекистон жанубидаги қатағонлик сиёсати Бухоро амирлигини ағдариши билан бошланганлиги янги архив материаллари асосида олинган илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 28 октябрдаги 01-40-1688–сон маълумотномаси). Натижада бу кўрсатув орқали томошабинларда Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда олиб борган зўравонлик сиёсати ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол қилинганлиги тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берилган;
мустабид тузумнинг амалдаги турмуш тарзини ўзгартириб янги социалистик жамиятни қуришга қаратилган сиёсати – коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун қилиш, хусусий мулкни таг-томири билан йўқ қилиш, давлат мулкини ташкил этиш каби масалалар, совет ҳокимиятининг тугатилиш йилларида “пахта иши”, “ўзбеклар иши” кабиларнинг жанубий вилоятлар ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётига етказган моддий ва маънавий зарарлари юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 августдаги ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи  фондини бойитишда ҳамда ҚарДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси Музейи “Совет ҳокимиятининг Коллективлаштириш ва қулоқлаштириш сиёсати, унинг фожеавий оқибатлари”, “80-йиллардаги сиёсий қатағонлар: пахта иши кампанияси” бўлимларидаги экспозицияларни шакллантиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2021 йил 12 ноябрдаги 213-сон маълумотномаси). Натижада музейларга ташриф буюрувчиларнинг жанубий вилоятлардан қатағон қилинганлар ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish