Sayt test rejimida ishlamoqda

Боходиров Ихтиёр Боходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон ҳарбий округининг ўлкада мустамлакачилик тизимини мустаҳкамлашдаги фаолияти (1867-1917 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar851.
Илмий маслаҳатчи: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ураков Дилшодбек Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1867-1917-йилларда Туркистон ҳарбий округининг ўлкада Россия империясининг мустамлакачилик тизимини мустаҳкамлаш ва унинг минтақадаги геосиёсий мақсадларини амалга оширишга қаратилган фаолияти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Туркистонни эгаллашни жадаллаштириш ва мустамлака бошқарувини янада мустаҳкамлаш зарурати туфайли Россия империяси томонидан ўлкада марказлашган ҳарбий округ бошқаруви ҳамда мунтазам қуролли кучларнинг ташкил этилганлиги аниқланиб, ҳарбий округ таркиби ва қуролланиш тизими, турли даврларда округ қўшинлари шахсий таркибидаги миқдорий ўзгаришлар ва уларнинг сабаблари, округ қуролли кучларининг ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилган чора ва тадбирлар очиб берилган;
Туркистонни истило қилиш вазифаси Туркистон ҳарбий округига юклатилиши натижасида ҳарбий-стратегик мақсадларни амалга оширишнинг даврий тезлиги Оренбург, Сибир ҳамда Кавказ округларининг ҳаракатларига нисбатан деярли 2 баробар тезлашгани ва жанговар ҳаракатлардаги талофатлар камайиб, умумий йўқотишларининг 1/4 қисмини ташкил этгани аниқланиб, истилочилик юришларига округ таркибидан жалб этилган ҳарбий қисмлар, уларнинг таркибий миқдори, қуролли тузилмалар ва қўмондонлик доирасидаги ижрочи раҳбар кадрлар масаласига аниқлик киритилган;  
Туркистон ҳарбий округи қўшинларинг халқ қўзғолонлари ҳамда миллий озодлик ҳаракатлари даврида ўлкадаги мустамлака маъмуриятининг асосий таянчи эканлиги, округ қуролли кучларининг Бухоро амирлиги ва Хива хонлигидаги мухолифат ва халқ ҳаракатларига қарши курашлардаги фаол иштироки натижасида хонликлардаги мавжуд ҳокимият тобора заифлашиб, уларнинг устидан Россия империяси ҳукмронлигининг янада ортишига сабаб бўлганлиги, империядаги инқилобий жараёнлар тасирида округ таркибида ҳарбий исёнлар юз бергани аниқланган;
Туркистон ҳарбий округининг Россия империяси манфаатлари доирасида Туркистондан ташқаридаги халқаро геосиёсий жараёнларда ҳам иштирок этганлиги унинг Шарқий Туркистон, Или ўлкаси, Афғонистон ва Эрондаги ички жараёнларга ҳарбий жиҳатдан аралашуви, Осиёдаги инглиз-рус рақобатидаги роли ва округ қуролли кучларининг Биринчи жаҳон уруши фронтларидаги иштироки орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1867-1917-йилларда Туркистон ҳарбий округининг ўлкада мустамлакачилик тизимини мустаҳкамлашдаги фаолияти борасидаги диссертациянинг илмий натижаларидан:
Туркистон ҳарбий округи ташкил этилишининг тарихий-ҳуқуқий жиҳатлари, унинг ҳарбий-идоравий тузилиши, раҳбар кадрлар тизими, ҳарбий қисмларнинг шахсий таркиби, қуролланиш тизими, вазифалари, ҳарбий округдаги қўшин турлари ва уларнинг таркибий тузилишига доир бирламчи архив ҳужжатлари ҳамда тарихий манбалардан олинган диссертация натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Қуролли Кучлар давлат музейи экспозицияларининг тегишли бўлимларини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2022-йил 6-апрелдаги 10/619-сон маълумотномаси). Музей экспозицияларини бойитишда фойдаланилган тадқиқот натижалари Россия империяси ҳукмронлиги йилларидаги сиёсий, ҳарбий ва ижтимоий жараёнлар, мустамлака сиёсатининг салбий оқибатлари хусусида янгича тарихий тафаккурнинг шакллантиришга хизмат қилади;
ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида ҳарбий соҳадаги вазият ва Туркистон ҳарбий округи тарихига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатувининг эфирга узатилган сони ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2021-йил 21-декабрдаги 01-40-1924-сон маълумотномаси). Кўрсатувда ўз аксини топган илмий материаллар томошабинларнинг Ўзбекистонда ҳарбий соҳа тарихига оид билимларини оширишга ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish