Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуминов Хусан Эшмуминовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлиги жанубий  ҳудудларидаги тарихий демографик жараёнлар (ХIХ аср иккинчи ярми - ХХ аср бошлари. Сурхондарё ва Қашқадарё воҳалари мисолида))”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Тар103.
Илмий маслаҳатчи: Муртазаева Рахбар Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Тар.01.04.
Расмий оппонентлар: Мусаев Нуриддин Умрзоқович, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Очилдиев Файзулла Бобоқулович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIХ аср иккинчи ярмидан 1920 йиллар оралиғида Сурхондарё ва Қашқадарё воҳаларидаги демографик жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро амирлиги жанубий ҳудудларидаги этник жараёнларда аҳоли сони ва миллий таркибининг ортиши, миграцион жараёнларнинг жадаллашувидаги асосий омиллар (ўзбек оилаларига хос ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, милллатлараро тотувлик) аҳолининг демографик жараёнларига таъсир қилиб, туркий, форсийзабон ва бошқа этник гуруҳларнинг ассимиляцисига йўл очиб берганлиги асосланган;
Қашқадарё ва Сурхондарё воҳалари аҳолисининг демографик ҳолатидаги (демографик ҳолатнинг ҳудудларнинг географик тузилишига боғлиқлиги, фаол ички миграция, этник гуруҳларнинг хилма-хиллиги), локал фарқлар (оилалардаги кўпфарзандлилик, ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик ҳамда ҳудудий қўшничилик)нинг мавжудлиги ўзига хос маҳаллий-ҳудудий хусусиятларни шаклланишига таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
Россия империяси даврида амалга оширилган аҳолини кўчириш сиёсати давомида турли миллатга мансуб бўлган инсонлар ўлканинг серунум ҳудудларига жойлаштиришгани, шунингдек, воҳадаги арзон ишчи кучи эвазига маҳаллий аҳоли меҳнатидан фойдаланиш мақсадлари кўзланганлиги асосланган;
воҳа аҳолисининг ижтимоий турмуш даражасини яхшилаш, меҳнат ресурсларини иқтисодиётдаги фаоллигини рағбатлантириш, саноат соҳаларида банд бўлган маҳаллий кадрларнинг ижтимоий ҳимояси тўғри йўлга қўйилмаганлиги, тиббий хизмат кўрсатиш ишлари етарли даражада олиб борилмаганлиги аҳолининг репродуктив саломатлигига салбий таъсир қилганлиги ҳамда шаҳар ва қишлоқларда нотекис демографик ривожланишга олиб келганлиги очиб берилган;
аҳолини рўйхатга олиш тадбирларининг ўтказилиши воҳадаги шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги тафовутни очиб бериб, демографик жараёнларни тартибга солиш ҳамда жанубий ҳудудларда саноат шаҳарларини барпо қилишга қаратилган урбанизация сиёсатини олиб бориш жараёнида катта рол ўйнаганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХIХ асрнинг иккинчи ярми–ХХ аср бошларида  Бухоро амирлиги  жанубий ҳудудларидаги тарихий демографик жараёнларини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Бухоро амирлиги жанубий ҳудудларидаги этник жараёнларда аҳоли сони ва миллий таркибининг ортиши, миграцион жараёнларнинг жадаллашувидаги асосий омиллар (ўзбек оилаларига хос ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, милллатлараро тотувлик) аҳолининг демографик жараёнларига таъсир қилиб, туркий, форсийзабон ва бошқа этник гуруҳларнинг ассимиляциси учун йўл очиб берганлигига оид натижалардан Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлимининг 2020-2021 йиллардаги тарғибот тадбирларида кенг фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 16 ноябрдаги 02/08/1456-рақамли далолатномаси). Қўлланилган натижалар ХIХ аср охири ХХ аср бошларида жанубий воҳалардаги демографик жараёнлар ҳақидаги тасаввурларни бойитиш имконини берган;
Бухоро амирлиги жанубий воҳаларидаги демографик жараёнларнинг ҳудудий жиҳатлари (демографик ҳолатнинг ҳудудларнинг географик тузилишига боғлиқлиги, фаол ички миграция, этник гуруҳларнинг хилма-хиллиги), локал фарқлар (оилалардаги кўпфарзандлилик, ўзаро тотувлик, ҳудудий қўшничилик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик, киндик қони тўкилган жойга нисбатан чуқур ҳурмат белгиси)нинг мавжудлиги ҳудуднинг ўзига хос маҳаллий-ҳудудий хусусиятларини шаклланишига олиб келганлигига оид натижалардан Сурхондарё вилоятнинг маданият муассасалари (музей маданият ва истироҳат боғлари, миллий-маданий марказлари ҳамда таълим муассасалари)да мавзу билан боғлиқ тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 04-12-08-999-сон маълумотномаси). Натижада бу маълумотлар музейга ташриф буюрувчиларнинг мустамлакачилик ва совет давридаги Сурхондарё ва Қашқадарё воҳаларидаги  ижтимоий-демографик жараёнлар ҳақидаги муҳим маълумотларга эга бўлиш имконини яратган;
Россия империяси ҳамда совет ҳукмронлигининг дастлабки йилларида амалга оширилган аҳолини кўчириш ишлари мустамлакачилик сиёсати нуқтаи назаридан–турли миллатга мансуб бўлган  аҳолини ўлканинг аҳолиси кам ҳудудларига жойлаштирилиши, шунингдек, арзон ишчи кучи эвазига маҳаллий аҳоли меҳнатидан фойдаланиш мақсадлари кўзланганлиги бўйича натижалардан Ўзбекистон тарихи телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 23 ноябрдаги 01-40-1771-сон маълумотномаси). Кўрсатувда томошабинларга Сурхондарё ва Қашқадарё воҳаларининг тарихий-демографик жараёнлари хусусида янги маълумотлар етказилиб, уларнинг ҳудуддаги демографик ҳолат ва аҳоли миллий таркибидаги ўзгаришлар хусусидаги билимларини ошишига хизмат қилган;
Бухоро амирлиги жанубий ҳудудларида кечган тарихий демографик жараёнлар масаласи янги факт ва маълумотлар асосида, шунингдек, ўзбек ҳалқига хос азалий қадриятлар  турли халқлар ва миллатлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик анъаналарга оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг совет ва мустақиллик даври экспозицияларини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2022 йил 17 октябрдаги  170/1-сон маълумотномаси). Натижалар жанубий воҳалардаги демографик жараёнлар, аҳолининг миграцияси масалалари, урбанизация жараёнларининг ўзига хос хусусиятларига оид маълумотларни  тадқиқ этиш ҳамда музей фондларини ноёб ва қимматли материалларни бойитишга хизмат қилган;
ХIХ аср иккинчи ярми - ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги  жанубий воҳаларидаги бекликлар аҳолисининг тарихий демографик ҳолатиини илмий тадқиқ этиш асосида диссертацияда келтирилган илмий натижалар “Бухоро давлат музей-қўриқхонаси”да “Бухоро амирлиги тарихи”га доир, хусусан, Бухоро амирлиги жанубий ҳудудларидаги бекликларнинг маъмурий тузилиши, бошқарув тартиби, амлоклик тизимлари, амирликнинг жанубий ҳудудларидаги аҳолининг этник таркиби ҳақидаги маълумотлар асосида янги тақдимотлар қилинди.  Маданий мерос агентлиги Бухоро вилояти бошқармасида, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят муассасасида амирлик жанубий ҳудудлари аҳолисининг этник ва демографик тарихини ўрганишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022 йил 24 октябрдаги  01-37-сон маълумотномаси). Натижада бу маълумотлар асосида ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги жанубий ҳудудлари аҳолисининг демографик тарихи ҳақидаги маълумотларни кенгайтириш ва тасаввурларни бойитиш имконини берган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish