Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаев Сидиқ Ахмедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Учлик тимсолининг ижтимоий-фалсафий ва бадиий талқинлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Fil.3246.    
Илмий раҳбар: Йўлдошхўжа Солижонов, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори; Ҳамроқулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий адабиётда учлик тимсолининг ўрни, бадиий-эстетик вазифаси, поетик образ сифатидаги иштироки, адабий асарлар таркибидаги рақамли тимсоллар, хусусан, учлик асосидаги тушунчанинг аҳамияти, генезиси, замонавий ўзбек адабиётидаги қаҳрамонлар характери билан боғлиқ муаммоларни очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамларнинг мифологик асослари, генезиси, қадимий тасаввур ва тушунcалар асосида сўз санъатига кўчиши, жумладан,  учликнинг турли даврлардаги ижтимоий-маданий муносабатлар билан ўзаро боғлиқлиги  асосланган;
учлик тимсоли архетипининг турли комбинациялари маълум бир халқ турмуши ва хусусиятларини акс эттириши, муайян рақамнинг бадиий матн контекстидаги илмий истилоҳи, ғоявий-фалсафий хусусиятлари, рақамлар иштирокидаги сюжетларнинг бадиий жиҳатлари, хусусан, учлик тимсолининг  функсионал хусусиятлари далилланган;
учлик билан боғлиқ асарларнинг қадимий намуналарида сюжет схемаси, мотив ва образлари айнан ўхшаш эканлиги аниқланиб, асарларнинг структур-композицион тузилиши, моҳияти ва бадиияти очиб берилган;
учлик тимсолининг  ҳозирги ўзбек насрида бадиий асар шакл ва мазмун бирлигини таъминловчи муҳим унсур эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Учлик тимсолининг ижтимоий ва бадиий талқинларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамларнинг мифологик асослари, генезиси, қадимий тасаввур ва тушунcалар асосида сўз санъатига кўчиши, жумладан,  учликнинг турли даврлардаги ижтимоий-маданий муносабатлар билан ўзаро боғлиқлиги бўйича илмий-назарий хулосалардан “Жадид адабиёти тарихи” дарслигини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғига асосан тақдим этилган 538-283-рақамли рухсатнома). Натижада учлик тимсоли таҳлили билан боғлиқ маълумотлар билан ўрта таълим мактабларидаги адабиёт фанининг ўқув-методик материаллари бойитилган;
учлик тимсоли архетипининг турли комбинациялари маълум бир халқ турмуши ва хусусиятларини акс эттириши, муайян рақамнинг бадиий матн контекстидаги илмий истилоҳи, ғоявий-фалсафий хусусиятлари, рақамлар иштирокидаги сюжетларнинг бадиий жиҳатлари, хусусан, учлик тимсолининг  функсионал хусусиятларига оид иллюстратив материаллардан Андижон давлат университетида 2017-2018-йилларда бажарилган “Адабиётшуносликнинг назарий курслари бўйича ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш” номли ОТ-А1-46 рақамли илмий техник лойиҳа ишида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2022 йил 1-декабрдаги 39-04-4631-сон маълумотномаси). Натижада луғатга киритилган истилоҳларнинг  илмий-истилоҳий мазмуни бойиган;
учлик билан боғлиқ асарларнинг қадимий намуналарида сюжет схемаси, мотив ва образлари айнан ўхшаш эканлиги аниқланиб, асарларнинг структур-композицион тузилиши, моҳияти ва бадиияти талқинлари  ва уларнинг таҳлилига оид натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг Танқид ва адабиётшунослик кенгаши фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг 2023-йил 22-февралдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада бадиийликнинг консептуал манзарасини ишлаб чиқиш жараёнларида учлик тимсолига таянилган.
учлик тимсолининг  ҳозирги ўзбек насрида бадиий асар шакл ва мазмун бирлигини таъминловчи муҳим унсур эканлиги хусусидаги хулосалардан 2022-йилда Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Интервю”, “Жондан азиз”, “Маънавият сарчашмалари” кўрсатувлари ҳамда “Ёшлар кундалиги” номли радиоешиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 4-апрелдаги 01.02/80-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни чуқурлашган, илмий далилларга бойбўлиши таъминланган ҳамда кўрсатув ва эшиттиришларда кўтарилган адабий масалаларнинг илмий асоси кучайтирилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish