Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмаджонова Оқилахон Абдумаликовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий асар персонажлари руҳий ва жисмоний  ҳолатлари тасвирининг ўзаро уйғунлашуви (Асқад Мухторнинг “Туғилиш” ва “Чинор” романлари мисолида), 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1736.    
Илмий раҳбар: Йўлдошхўжа Солижонов, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори, доцент; Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
 II. Тадқиқотнинг мақсади Асқад Мухторнинг “Туғилиш” ва “Чинор” романлари мисолида бадиий асар персонажларининг руҳий-психологик ҳолати ҳамда жисмоний хатти-ҳаракатлари (психофизиологик) тасвирининг ўзаро уйғунлашувида намоён бўлувчи ижодкор маҳоратини очиб бериш, муаллифнинг ўзига хос услубини шу кунги адабиётшуносликнинг янгича қарашлари, илмий мезонлари асосида аниқлаш ҳамда илмий-назарий жиҳатдан ифодалашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
персонаж руҳиятини ёритиш учун қўлланилган психологик ва психофизиологик ҳолат тасвирларининг муайян вазифалари Асқад Мухторнинг “Туғилиш” ва “Чинор” романлари мисолида ўрганилиб, муаллифнинг нафақат жанрий ва бадиий шакл, балки ўзбек насрида психологик тасвир муаммоси борасида ҳам ижодий муваффақиятга эришганлиги асосланган;
муаллиф нутқи, персонаж нутқи, диалог, монолог каби нутқ турлари ва шаклларининг бадиий тасвир орқали адиб романлари ғояси ва мазмун мундарижасида намоён бўлиши, персонажларнинг ўзаро бир-бирини кузатиб, диалог ва ички нутқи орқали муносабат билдириши, муаллифнинг кучли зиддиятли вазиятларда қаҳрамонларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини уйғунлаштириб тасвирлашдаги маҳорати аниқланган;
ижодкорнинг аёллар психологияси, руҳий дунёсини тасвирлашдаги ўзига хос маҳорати, шунингдек, касб, лавозим, маълум меҳнат жараёнларини талқин этишда соҳалар бўйича илмий-назарий билимлардан самарали фойдаланганлиги, “Туғилиш” ва “Чинор” романларида аёллар психологиясини очиб бериш учун роман матнида ишлатилган тиниш белгилари ҳам психофизиологик ҳолат тасвири учун хизмат қилганлиги далилланган;
давр тақозосига кўра адиб романларидаги сиёсий мафкура ғояларига тобе бўлиб қолган инсон образининг ички маънавий қиёфаси шаклланишидаги давр муаммоларининг пареллел равишда талқин этилиши ва мамлакат иқтисодиёти, маънавиятида сезиларли из қолдириб кетган тоталитар тузумнинг олиб борган иш услуби, сиёсатининг оқибатида юзага келган табиий ва сунъий жараёнлар асосида илгари сурган ғоялари  Асқад Мухтор кечанинг эмас, бугуннинг ҳам ҳозиржавоб ёзувчиси эканлиги билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий асар персонажлари руҳий ва жисмоний ҳолатлари тасвирининг ўзаро уйғунлашуви бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан:
персонаж руҳиятини ёритиш учун қўлланилган психологик ва психофизиологик ҳолат тасвирларининг муайян вазифалари Асқад Мухторнинг “Туғилиш” ва “Чинор” романлари мисолида ўрганилиб, муаллифнинг нафақат жанрий ва бадиий шакл, балки ўзбек насрида психологик тасвир муаммоси борасида ҳам ижодий муваффақиятга эришганлиги бўйича хулоса ва натижалардан 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф-1 –100 “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” фундаментал лойиҳасида имконияти чекланган ёшларнинг бадиий-ижодкорлигини ривожлантириш, уларда маънавий-ахлоқий сифатларни, соғлом эстетик дидни, инсоний туйғуларни шакллантириш мақсадида самарали фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 13-январдаги 01-183-сон маълумотномаси). Натижада бадиий адабиётнинг ёш авлод вакилларига адабий-эстетик таъсири, бадиий таҳлил қилиш қобилиятларини ўстиришнинг янги назарий ва амалий асослари юзасидан тизимли таҳлилларни амалга ошириш, хулосалар чиқариш имконияти яратилган;
муаллиф нутқи, персонаж нутқи, диалог, монолог каби нутқ турлари ва шаклларининг бадиий тасвир орқали адиб романлари ғояси ва мазмун мундарижасида намоён бўлиши, персонажларнинг ўзаро бир-бирини кузатиб, диалог ва ички нутқи орқали муносабат билдириши, муаллифнинг кучли зиддиятли вазиятларда қаҳрамонларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини уйғунлаштириб тасвирлашдаги маҳоратига оид хулоса ва натижаларидан Ф3-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 2017-2020-йилларда бажарилган фундаментал лойиҳа доирасида ижодкор бадиий маҳоратининг ўрганилиш муаммолари ечимларини топишда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2023-йил 02-мартдаги 105-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган адабий қаҳрамонлар руҳияти, турли руҳий ва жисмоний мутаносиблик тасвир воситаларига бағишланган назарий-методологик тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ижодкорнинг аёллар психологияси, руҳий дунёсини тасвирлашдаги ўзига хос маҳорати, шунингдек, касб, лавозим, маълум меҳнат жараёнларини талқин этишда соҳалар бўйича илмий-назарий билимлардан самарали фойдаланганлиги, “Туғилиш” ва  “Чинор” романларида аёллар психологиясини очиб бериш учун роман матнида ишлатилган тиниш белгилари ҳам психофизиологик ҳолат тасвири учун хизмат қилганлиги хусусидаги хулосаларидан “Жадид адабиёти тарихи” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғига асосан 538-283-рақамли рухсатномаси). Натижада бадиий психологизм тасвири, ижодкор инсон концепсияси, персонажлар тасвирининг руҳий ва жисмоний  ҳолатлари уйғунлашувининг таҳлил усулларига доир хулосалар ушбу илмий манба материалларини илмий-назарий жиҳатдан бойитган;
давр тақозосига кўра адиб романларидаги сиёсий мафкура ғояларига тобе бўлиб қолган инсон образининг ички маънавий қиёфаси шаклланишидаги давр муаммоларининг пареллел равишда талқин этилиши ва мамлакат иқтисодиёти, маънавиятида сезиларли из қолдириб кетган тоталитар тузумнинг олиб борган иш услуби, сиёсатининг оқибатида юзага келган табиий ва сунъий жараёнлар асосида илгари сурган ғоялари  Асқад Мухтор кечанинг эмас, бугуннинг ҳам ҳозиржавоб ёзувчиси эканлиги хусусидаги илмий-назарий маълумотларидан 2022-йилда “Рухсор телерадиоканали” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги “Рухсор ТВ”, “Gold UZ TV” телеканаллари ҳамда “Рухсор ФМ” радиоси эшиттиришларининг “Мен 30 ёшдаман”, “Ёнимиздаги одамлар”, “Жаннатмакон”, “Кеча”, “Фикрлар марафони”, “Мустақиллик шукронаси”, “Фактлар”, “Яшаш бахти” каби бир қатор туркум дастурлар сценарийсини ёзишда фойдаланилган (“Рухсор телерадиоканали”нинг 2023-йил 11-январдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар савиясини оширишга, руҳият тасвирининг эстетик таъсирини тўғри англайдиган, жамиятимизда юз бераётган ўзгаришларга онгли муносабат билдира оладиган ёшларни тарбиялашга, халқимизнинг бой маънавий-руҳий дунёси, бадиий-эстетик тафаккур тарзини теран идрок этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish