Sayt test rejimida ishlamoqda

Суванова Мавжуда Хамракуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқ шевалари урф-одат, маросим лексикасининг лингвоареал талқини”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2018.3.PhD/Фил501.
Илмий раҳбар: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ДСc.03/30.12.2021.Фил.70.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор; Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ шевалари урф-одат, маросим лексикасини лингвоареал жиҳатдан очиб бериш ҳамда ҳудудий тарқалишини хариталаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этнографизмлар маросимларнинг номларини, урф-одат ва расм-русум, миллий характерга эга бўлган предметларнинг ҳамда воқеа-ҳодисаларнинг номини англатувчи лакуна эканлиги, мутлақ ва нисбий этнографик лакуналар ўзбек тили луғат таркибининг бойишидаги аҳамияти очиб берилган;
ўзбек халқ шевалари урф-одат, маросим лексикаси илк лингвоареал талқин қилиниб, диалект ва шевалар маълум бир халқ, миллатнинг жонли тили сифатида уларнинг турмуш-тарзи, тарихи, урф-одатлари, анъаналари, қизиқишлари, ўй-тафаккури каби миллий-ментал хусусиятларни акс эттирадиган ижтимоий ҳодиса эканлиги асосланган;
тўй билан боғлиқ этнографизмлар шу халққа хос болажонлик, меҳмондўстлик, элпарварлик, саховатпешалик ва ҳалолликка асосланган миллий ҳамда диний урф-одатлари, маросимлари ҳақидаги лисоний, маданий ахборотларни ифодалаш баробарида уларнинг даврлардан даврларга, авлодлардан авлодларга ўтишини, бардавомлигини таъминлаши асосланган;
тақя, пешонабанд, яктак сингари миллий кийимни, угра оши, атала, овиз сути каби миллий таом номларини ифодаловчи этнографизмлар лексикасининг лингвоареал талқинида миллий руҳ беришнинг лингвомаданий жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ шевалари урф-одат, маросим лексикасининг лингвоареал талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
этнографизмлар маросимларнинг номларини, урф-одат ва расм-русум, миллий характерга эга бўлган предметларнинг ҳамда воқеа-ҳодисаларнинг номини англатувчи лакуна эканлиги, мутлақ ва нисбий этнографик лакуналар ўзбек тили луғат таркибининг бойишидаги аҳамияти очиб берилганиги доир хулосаларидан ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган  ФА-Ф1-ГОО2-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 15-февралдаги 18.01/45-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши этнографизмлар ареали шева вакилларининг этногенезиси, уруғ ва қабилаларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтишлари (миграция), бирлашиш жараёни ҳақидаги маʼлумотлар билан бойитиш имконини берган;
тақя, пешонабанд, яктак сингари миллий кийимни, угра оши, атала, овиз сути каби миллий таом номларини ифодаловчи этнографизмлар лексикасининг лингвоареал талқинида миллий руҳ беришнинг лингвомаданий жиҳатлари очиб берилганига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган ФА-Ф1-ГОО3 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 14-мартдаги 18.01/47-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқ шевалари миллий кийим ва миллий таом  лексикасини лингвоареал талқин қилиш каби масалаларни ёритиш имконини берган;
тўй билан боғлиқ этнографизмлар шу халққа хос болажонлик, меҳмондўстлик, элпарварлик, саховатпешалик ва ҳалолликка асосланган миллий ҳамда диний урф-одатлари, маросимлари ҳақидаги лисоний, маданий ахборотларни ифодалаш баробарида уларнинг даврлардан даврларга, авлодлардан авлодларга ўтишини, бардавомлигини таъминлаши ёритилганига оид хулосалардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён” сингари туркум кўрсатувларининг тегишли сонларида, “Ассалом, янги кун” тонгги дастурида, Навоий вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 4-майдаги 01-10/77-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва долзарблиги илмий-амалий жиҳатдан бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish