Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаева Мадихабону Хакимовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

     I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Қодирий ҳажвий асарлари тилининг лексик-морфологик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil787.  
Илмий раҳбар: Эрназарова Манзура Сапарбоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
    Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Абузалова Мехринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Қодирий ҳажвий асарлари тилининг лексик-морфологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулла Қодирий ҳажвий асарлари матндаги салбий/киноявий маъно ифодаловчи лисоний воситаларнинг нутқий воқеланиш даражаси аниқланиб, маъно нозикликлари, бадиий тасвир воситаларининг лексик-семантик ва стилистик хусусиятлари очиб берилган;
ҳажвий матнларда мустақил сўз туркумларининг иштирок этиш даражаси, ёрдамчи сўз туркумларининг, айниқса, юкламаларнинг, ундов ва модал сўзларнинг ҳажвий-киноявий маъно ифодалаш  имкониятлари аниқланган;
ўзбек тили лексикасида ҳажвий-киноявий маъно тараққиёти, уни ифодаловчи лексик-грамматик бирликлар таснифланиб, махсус лексик воситаларнинг нутқ таъсирчанлиги, аниқлиги ва ўзига хослигини таъминлашдаги роли, уларнинг бадиий нутқ жараёнидаги функсионал хусусиятлари далилланган;
Абдулла Қодирий ҳажвий асарларида қайси лексик-морфологик бирликлар ҳажвий-киноявий маъно қирраларининг яратилишида фаол иштирок этиши далилланиб, ҳажвий асарлари нутқида от сўз туркуми юморни таъминловчи восита сифатида от ўрнида варваризм элементларининг қўлланилиши, отларнинг луғавий шакллари услубий маъно ифодалаши, грамматик категорияларида услубий маънонинг мужассамлиги каби  хусусиятларни намоён этиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Қодирий ҳажвий асарлари тилининг  лексик-морфологик  хусусиятлари мавзусидаги тадқиқотлар асосида:
Абдулла Қодирий ҳажвий асарлари матндаги салбий/киноявий маъно ифодаловчи лисоний воситаларнинг нутқий воқеланиш даражаси аниқланиб, маъно нозикликлари, бадиий тасвир воситаларининг лексик-семантик ва стилистик хусусиятлари очиб берилганига доир хулосаларидан Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 8-августдаги 187-сон маълумотномаси). Натижада Абдулла Қодирий ҳажвий асарлари тилининг лексик-морфологик хусусиятларини ўрганишда илмий-назарий фактлар билан бойитиш имконини берган;
           ҳажвий матнларда мустақил сўз туркумларининг иштирок этиш даражаси, ёрдамчи сўз туркумларининг, айниқса, юкламаларнинг, ундов ва модал сўзларнинг ҳажвий-киноявий маъно ифодалаш  имкониятлари аниқланганига оид  хулосаларидан Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 8-августдаги 188-сон маълумотномаси). Натижада Абдулла Қодирий ҳажвий асарлари тилининг лексик-морфологик хусусиятларини ўрганишда илмий-назарий фактлар билан бойитиш имконини берган;
           Абдулла Қодирий  ҳажвий асарларининг  матни лексик-морфологик тадқиқи, матндаги салбий  маънонинг  кўчиш ва  ифодаланиш сабаблари, ҳажвий матнларда мустақил сўз туркумларининг  иштирок этиш даражаси, ёрдамчи сўз туркумларининг, айниқса, юкламаларнинг, ундов ва модал сўзларнинг  ҳажвий  маъно ифодалаш имкониятлари, ҳажвий асарлар таҳлили асосида  ўзбек тили лексикасида салбий маъно тараққиёти, уни ифодаловчи грамматик бирликлар, Абдулла Қодирий  ҳажвий асарларида лексик-морфологик  бирликлардан айнан қайси бири  ҳажв  яратилишида  фаол қўлланишига доир фикрлардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг  “Адабий  муҳит”, “Ассалом янги кун”  ҳамда “Диёр 24” ахборот  информацион  дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг  2022-йил 28-июлдаги 01-02/119-сон маълумотномаси). Натижада ушбу дастур учун тайёрланган материаллар мазмун жиҳатидан такомиллашган, илмий далиллар билан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish