Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиловова Муяссар Йўлдош қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий ижод феноменологияси (Шукур Холмирзаев ҳикоялари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2883.
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ДСc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
    Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дунё адабиётшунослик методологиясига таянган ҳолда феноменологик усул тамойилларини яратиш, матн моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
феномен ва феноменологик методнинг генезиси очиб берилиб, унинг фалсафий, психологик асослари ва адабий тамойиллари, бадиий асар қаҳрамонининг муаллиф шахсияти, психологияси, дунёқараши билан умумий ўхшашлиги, борлиқ воқелигининг ижодкор шууридаги кўриниши ва бу тасвирларнинг бадиий асардаги ифодаси очиб берилган;
феноменологик методнинг жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигидаги методологик усуллардан фарқи ва ўхшаш жиҳатлари, бадиий асарга нисбатан бундай ёндашувда онгнинг обект ҳақидаги руҳий тажрибани асосий планга қўйиши, бадиий асарни барча аспектлар доирасида қамраб олиши очиб берилган;
феноменологик усул бадиий асарга нисбатан муаллиф онги феномени сифатида қараш, бунга тенг равишда китобхонни қабул қилувчи тафаккур, бадиий матнни муаллиф ва ўқувчи онги диалоги маҳсули, асарни матн ва ўқувчи онги феномени деб талқин қилиши асосида бадиий ижод ҳодисасининг давомийлиги таъминланиши аниқланган;
феноменологик метод орқали Шукур Холмирзаев ҳикояларининг макон ва замон, муаллиф-ровий образи, пейзаж, рамзлар, психологизм, тил хусусиятлари, урф-одатлар билан боғлиқ мотивларга таяниб матн ортидаги ижодкор шахсияти, дунёқараши, бадиий асарда илгари сурилган асл ғоя моҳиятига етиш мумкинлиги, “яратувчи онг-матн-қабул қилувчи онг” ҳамкорлигида асосий ишни матн сифати бошқариб туриши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бадиий ижод феноменологияси (Шукур Холмирзаев ҳикоялари мисолида)” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот  натижалари асосида:  
феномен ва феноменологик методнинг генезиси очиб берилиб, унинг фалсафий, психологик асослари ва адабий тамойиллари, бадиий асар қаҳрамонининг муаллиф шахсияти, психологияси, дунёқараши билан умумий ўхшашлиги, борлиқ воқелигининг ижодкор шууридаги кўриниши ва бу тасвирларнинг бадиий асардаги ифодаси очиб берилганига оид хулосаларидан Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” ҳамда ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш”  мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаларида фойдаланилган. (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 16-январдаги 17.01/228-сон маълумотномаси). Натижада бирламчи манбалар ва уларнинг талқинлари синтези каби тушунчалар ҳақида батафсил маълумот олиш имконини берган;
феноменологик усул бадиий асарга нисбатан муаллиф онги феномени сифатида қараш, бунга тенг равишда китобхонни қабул қилувчи тафаккур, бадиий матнни муаллиф ва ўқувчи онги диалоги маҳсули, асарни матн ва ўқувчи онги феномени деб талқин қилиши асосида бадиий ижод ҳодисасининг давомийлиги таъминланиши аниқланганига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилиши режалаштирилган бир қатор илмий, бадиий, маданий-маърифий тадбирлар тематикасини белгилашда муҳим назарий манба сифатида фойдаланилган  (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 3-мартдаги 01-03/345-сон маълумотномаси). Натижада Янги Ўзбекистоннинг белгиланган стратегик ривожланиш тамойилларини, ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларининг уйғонишида, ўзбек миллий адабиёт ўқитувчиларининг ўқитиш услублари бугунги кун талабларига мос бўлиши кераклигини кўрсатиб бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish